Агар тишингиз оғриса...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Эрталаб ва кечқурун тишларингизни лимон шарбати билан тозаланг (агар милклар илвираб кетмаган бўлса). Тозалашда, аввал тиш чўткасини бироз сувга намлаб; сўнг унга озроқ лимонни сиқиб, шарбатини томизасиз.

2. Милкдан қон томса, бундан ҳеч бир муаммосиз қутулиш мумкин. Бунинг учун кунига икки маҳал лимондан сиқиб олинган шарбатни ичиб турсангиз, бас. Агар сиз лимонни қобиғи билан есангиз, даволашнинг самаралиги бир неча марта ошади. 3. Агар тишлар қимирлаётган ёки кариес билан зарарланган бўлса, милк қуришиб қолган, шамоллаган ёки йиринг бойлаган бўлса, бир кунда икки марта 150 грамм творогни лимон билан ейиш зарур. 4. Бир ошқошиқдан лимон бўтқаси ва маврак (мармарак-шалфей) ўтини қуритиб майдаланганини олиб, устидан бир стакан қайноқ сув қуясиз, 1 соат ўраб қўйган ҳолда тиндирасиз, сўнг сузиб оласиз, Ушбу шарбат билан оғзингизни ҳар ярим соатда чайиб туринг. Чайиш беш дақиқа атрофида давом эттирилади.

Мавзуга оид мақолалар
Олдинга Рамазон машъаласини кўтариб юришРамазон ойи ўтди. Қуръонларимиз ёпилди. Масжидларимиз бўшади. Яна давоми...

20:41 / 18.05.2021 5988
Аллоҳ таоло «Батаҳқиқ, Биз Луқмонга «Аллоҳга шукр қил. Ким шукр қилса, ўзи учун қиладир. Ким давоми...

18:44 / 18.11.2016 5489
Аллоҳ таоло Исро сурасининг 36оятида марҳамат қилади «Ўзинг билмаган нарсага эргашма Албатта, қулоқ, кўз ва давоми...

08:46 / 25.05.2019 3993