«Islom.uz» порталида мавлид маросими бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим! Бу оламни Ўзининг ҳабиби Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббати туфайли яратган ва бизларни у Зотнинг умматлари бўлиш бахтига муяссар этган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Зулматга кўмилиб ётган бу дунёни ўз нурлари билан мунаввар айлаб, барча оламларга раҳмат бўлиб келган, инсониятни жаҳолат ботқоғидан ҳидоят қирғоғига олиб чиққан Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз дуруду саловатлар бўлсин!

2013 йил 27 январь, яъни Рабиъул аввал ойининг 15 куни «Islom.uz» порталида Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидларига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Анжуманни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари очиб бердилар. Шайх ҳазратлари барчани мавлид – нурнинг туғилиш ойи билан табрикладилар. Мавлуд маросимини байрам қилиш, бу муносабат билан совғалар улашиш, етим ва мискинлар ҳолидан хабар олиш ёки илмий- амалий анжуман тарзида ўтказилишини, бу нарсаларнинг Қуръони Каримдаги «Биз Сени оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик»(Анбиё, 107) ояти асосида қилинишини айтиб ўтдилар. Шундан сўнг «Islom.uz» порталидаги барча сайтлар бирма-бир сўз олиб, мавлид тарихи, у ҳақдаги қадимги ва замонамиз уламоларининг фикрлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръондаги васфлари, сийрат ва суннатнинг фиқҳдаги ўрни, набавий табобат, у Зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларга ва аҳли байтларига бўлган муносабатлари, ўзбек адабиётида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг наътларига эътибор, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида бошқа дин вакилларининг қарашлари ва эътирофлари каби мавзуларда маъруза қилдилар. Сўнгра «Siyrat.uz» ва «Muslimaat.uz» сайтлари томонидан мавлидга бағишлаб ўтказилган танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолибларга эсдалик совғаларини шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари топширдилар. Анжуман сўнгида Ҳасанхон Яҳё ва Ҳусайнхон Яҳёлар томонидан Имом Барзанжийнинг мавлидидан ўқилди. Якуний сўзни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари олиб, барчани яна бир бор мавлид билан қутлаб, юртимизга ва халқимизга хайрли дуолар қилдилар.
Мавзуга оид мақолалар
Қизғин тарзда ўтаётган ҳадис мусобақасида тушлик ва жума намози сабабли танаффус эълон қилинди. Шу давоми...

12:51 / 04.05.2018 2573
Покистонлик шоир ва ёзувчи Мирзо Адиб quotМисбоҳquot деган китобида қуйидагиларни ёзадиquot1960 йиллари Деҳлига давоми...

16:46 / 14.07.2023 843
    Намоз Исломнинг энг муҳим рукнларидан бири эканлиги барчамизга маълум. Шу сабаб хушуъ масаласида турли давоми...

11:56 / 20.02.2017 13319
Оилада қиз туғилди. Ўзбек оилаларида қиз боланинг иффатли, латофатли ва назокатли бўлиб ўсишига мурғаклик давоми...

06:39 / 25.11.2016 3402