Зулук
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зулукнинг табиатда тахминан 400 тури мавжуд бўлиб, табобатда ишлатиладиган тури оч ҳолидаги оғирлиги 5 гр.ни ташкил қилади. Уни қўйишдан олдин 3-4 ой очлик праҳезида ушланади. Зулукни оғиз бўшлиғида 3 жағи бор бўлиб, у улар ёрдамида терини кесиб, қонни сура бошлайди. Зулук терини кесганда ари чаққандай бўлади, бу ҳолат тезда ўтиб кетади. Даволаниш фойдаси эса тез сезила бошлайди. Ўтган асрда олимлар зулукни мўъжизакор сифатларини ўрганиб чиқиб, инсонни даволаш учун жуда мураккаб ва идеал машина деган хулосага келишган. Ҳозирги замонавий ва қимматли бирор бир дори воситаси зулукнинг даво кучини ўрнини боса олмайди. У инсон танасидаги токсинлар, вируслар ва қоннинг организмга кераксиз моддаларини сўриб олади. Унинг энг муҳим фазилати  сўлак безларидан инсон қонига тушган фойдали моддаларидир. Бу моддалар ўзида биологик актив нарса – ферментни мужассам қилган. Бугунги кунга келиб бу ферментнинг 120 таси ўрганилган. Уларнинг қанча экани эса фақат Аллоҳга маълум.

Яқинда рус олимлари зулукнинг сўлагида гиоалуранидаза ферментини топишган. Бу фермент баъзи бир ўргимчак ва илонларнинг заҳарида бўлади. У инсон танасидаги яра ва тикиш изларини йўқотади. Гиоалуранидазани яна бир фойдали томони шуки, у организмда йиғилиб қолган ёғларни тарқатиб, терини майин ва гўзал қилиб, целлюлитни йўқотади. Ҳозирги кунда унинг бу хусусиятини юз ва қўл учун тайёрланадиган кремлар ва куйишга қарши доривор воситалар ишлаб чиқаришда фойдаланилмоқда. Умуман олганда, зулук ёрдамида кўпгина касалликларни даволаса бўлади. Унинг ёрдамида операция қилиш керак бўлган касалларни ҳам даволаш мумкин. Масалан: оғир ҳолдаги тромбофлебит. Зулук иммунитетни кучайтиради ва қон босимини пасайтириб, нормал ҳолга келтиради. Тромбларни эритиб, танадаги яллиғланишларга сабаб бўлган микроорганизм ва бактерияларни ўлдиради. Уни инфаркт миокард, стенокардия, диабет, радикулит, геморрой, жинсий ожизлик, бепуштлик, аёллардаги генекологик касалликлар, тухумдон кистаси, бачадон миомаси каби касалликларда қўллаш мумкин. Зулукни гемофилия ва камқонликнинг оғир ҳолатларида қўллаб бўлмайди. Уни, албатта, мутахассис қўйиши лозим. Чунки уни ўзининг рефлектор нуқталари бўлиб, ундан бошқа жойга қўйилса, фойда ўрнига зарар келтиради. Шифокор уни маълум бир жойга қўйганда ўзига керакли акупунктур нуқталарини топиши эса Аллоҳнинг бир мўъжизаси эканидан далолатдир. Зулукнинг ҳайратга соладиган яна бир тарафи шуки, у бемор рўза бўлса, қон сурмайди. Агар бемор ёки шифокор асабийлашаётган бўлса ҳам, бу ҳолат такрорланади.

Мадина

Мавзуга оид мақолалар
Индонезиянинг Шимолий Суматра вилоятининг Медан шаҳрида Қуръони Карим тарихи музейи очилди. давоми...

21:00 / 27.09.2019 3669
Ассалому алайкум «muslimaat.uz» сайтида ўз хизматларини бекаму кўст адо этиб, фаолият юритиб келаётган мўмина, давоми...

11:39 / 08.04.2019 4777
5 июль 2019 йил санасида Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳокимияти биносининг анжуманлар залида Оила давоми...

10:23 / 06.07.2019 3350
САВОЛ. Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳининг «Муснад» китобларида «Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи Жабла ибн давоми...

20:13 / 24.11.2016 4637