Пешобдан покланмаслик
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло айтади: «Либосларингизни пок тутинг» (Муддассир сураси, 4).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қабр ёнидан ўтдилар-да: «Бу иккиси (яъни қабрдагилар) азобланмоқда. Гуноҳи кабира сабабли азобланаётганлари йўқ. Ҳа, у гуноҳи кабирадир. Улардан бири чақимчилик қилиб юрарди, бошқаси эса сийдикдан сақланмасди», дедилар».

(Бухорий, Муслим ва бошқалар ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қабр азобининг кўпчилиги пешоб сабабли бўлади. Бас, сийдикдан пок бўлинглар!» (Дориқутний ривояти). Кимки бадани ва кийимларини сийдикдан пок сақламаса, унинг намози мақбул бўлмайди.

Ҳофиз Абу Нуаъйм «Ҳилъа» китобларида Шафий ибн Матиъдан ривоят қилади: «Тўрт тоифа кимсалар ўзи азобланаётган дўзах аҳлига яна озор берадилар. Улар «Ҳамим» (қайноқ сув) ва «жаҳим» (дўзах олови) орасида сарсон бўладилар, ўзларига ўлим ва ҳалокат тилайдилар. Дўзах аҳли бир-бирларига: «Буларга нима бўлганки, ўзимиз азобланаётганимиз етмаганидай, яна бизга озор беришяпти?» дейишади. Улардан бири чўғдан бўлган тобутга қамалган бўлади. Бошқаси ичак-чавоқларини тортаётган бўлади. Яна бирининг оғзидан йиринг ва қон оқаётган бўлади. Ва охиргиси ўз гўштини еяётган бўлади. Тобутдаги кишига: «Бунга нима бўлганки, ўзимиз азобланаётган бўлсак-да, бизга озор берди?» дейилади. Айтадики: «Бу киши ўлиб, бўйнида одамларнинг моли қолган-да, унга вафо қилмаган». Кейин ичак чавоғини тортаётган кимсага: «Бунга нима бўлганки, ўзимиз азобланаётган бўлсак-да, бизга озор берди?» дейилади. Айтадики, бу киши сийдик қаерига тегаётганига парво ҳам қилмасди, ўша ерини ювиб ҳам ташламасди. Сўнг оғзидан йиринг ва қон оқаётган кимсага: «Бунга нима бўлганки, ўзимиз азобланаётган бўлсак-да, бизга озор берди?» дейилади. Айтадики, бу киши ҳар бир фаҳш ва уятсиз сўзларга назар солиб (эшитиб), ундан роҳатланарди, беҳаёликдан лаззатланарди. Охири гўштини еётган кимсага: «Бунга нима бўлганки, ўзимиз азобланаётган бўлсак-да, бизга озор берди?» дейилади. Айтадики, бу киши ғийбат қилиб одамларнинг гўштини ер ва чақимчилик қилиб юрар эди». Аллоҳдан афв ва офият сўраймиз. Албатта, У раҳимлиларнинг раҳимлироғидир.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchv8rqELgyL7wfeatureyoutu.beembed

11:29 / 11.04.2018 3154
Аллоҳ таолони зикр қилаётганда ўша зикр маъносига мувофиқ бўлган қалб амали ҳам ҳамроҳ бўлиши мақсадга давоми...

22:05 / 05.10.2023 2933
embedhttpswww.youtube.comwatchtimecontinue2vrlGLcUeFmI4embed

13:08 / 15.11.2016 4181
Чиндан ҳам у онадир Биз қачонки бахтсаодату мамнуниятни ҳис қилган вақтимизда, муваффақияту ютуқларга давоми...

17:10 / 20.02.2017 5462