Кўк пиёзнинг фойдали хусусиятлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Кўк пиёз инсон организми учун йил давомида зарур бўлган сабзавот ҳисобланади. Айниқса, эрта баҳорда инсон организми унинг таркибида бўлган микроэлементлар ва провитаминларга катта эҳтиёж ҳис қилади. Бизнинг наздимизда, кўк пиёз оддий бир сабзавот, аммо бу оқ ва яшил рангли сабзавот кўп фойдали хусусиятларга эга.

Кўк пиёзнинг фойдали хусусиятлари вирусли инфекцион касалликлардан сақловчи фитонцидлардан иборат. Фитонцидлар бу бактериаларни йўқотадиган учувчан моддалар. Кўк пиёздан тайёрланган салат сизни грипп ва ўткир респиратор касалликлардан ҳимоя қилади. Шунингдек, кўк пиёз барглари ўзида қон катакчалари вужудга келишида зарур бўлган хлорофиллни мужассам қилади.

Янги кўк пиёз иштаҳани очади ва таомни кўркам қилади. Кўк пиёз овқатни яхши ҳазм бўлишини таъминлайди. Кўк пиёз инсон организми учун зарур бўлган микроэлементлар ва протеинлар, шунингдек, провитамин А ва РР, С витаминларни ўз ичига олган.

Кўк пиёз авитаминозда, қувватсизликда, бош айланишда ва баҳорги толиқишда жуда фойдали. Шу билан бирга, у цинк, кальций ва фосфорга бой. Цинк соч тўкилиш, тирноқ синишини олдини олади ва юрак мушакларини мустаҳкамлайди, кальций билан фосфор эса тишларни соғлом бўлишида ёрдам беради.

 
Мавзуга оид мақолалар
  2018 йил 15 октябрь куни Ҳилолнашр нашриётининг анжуманлар залида muslimaat.uz доим кўмакка тайёр деб номланган давоми...

13:07 / 16.10.2018 4773
Ўшанда Хадича бинти Ҳувайлиднинг ёши қирқда, эрининг ёши эса йигирма бешда эди. У эрига жуда меҳрибон, уни давоми...

07:00 / 15.03.2020 7079
6 Издошлар, шогирдлар юлдуздек бесон, Устоз эди ул зот доно, меҳрибон. Барини санашга саноқ давоми...

11:55 / 09.02.2017 4692