Таом ейишдаги суннатлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таомдан аввалги ва таом ейиш асносидаги суннатлар: 1. Тасмия айтиш. 2. Ўнг қўл билан ейиш. 3. Еювчи ўзининг олдидан ейиши. Мана шу суннатларни: «Эй ғулом! Аллоҳнинг исми ила, ўнг қўлинг ила, ўзингга яқиндан егин!» деган ҳадис жам қилади. Муслим ривоят қилган. 4. Луқма тушиб кетса, сидириб ейиш. «Қачон бирингиздан луқма тушса, ундаги нолойиқ нарсани кетказиб, кейин есин» деган ҳадисга кўра. Муслим ривоят қилган. 5. Учта бармоқ билан ейиш. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учта бармоқлари билан ер эдилар». Муслим ривоят қилган. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча қилган ишлари. Мана шу афзалдир. Таомланишдаги ўтириш сифати:

Чўкка тушиб тиззаси билан ўтириши ва оёғларнинг тўпиғидан пасти кўриниб туриши. Ёки чап оёғини тик тутиб, чапига ўтириш. Мана шу мустаҳабдир. Таомдан кейинги суннатлар

1. Товоқ ва бармоқларини ялаш. Батаҳқиқ, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бармоқ ва товоқларни ялашга амр қилиб: «Албатта сизлар қайси бирида барака борлигини билмайсизлар», деганлар. Муслим ривоят қилган.

2. Таомдан кейин Аллоҳга ҳамд айтиш: «Албатта, Аллоҳ бир таомни еб, унинг учун ҳамд айтадиган бандасидан рози бўлур». Муслим ривоят қилган. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таомдан кейинги дуоларидан: «Алҳамду лиллаҳиллази атъамани ҳаза ва розақони мин ғойри ҳавлин ва ла қувва» эди. Маъноси: «Шуни менга, менинг куч-қувватимсиз, таом қилиб ва ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин». Бу дуонинг самараси: «Унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилунур». Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривоят қилганлар.
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Улар «Қалбларимиз сен даъват қилаётган нарсадан ғилофлардадир, қулоқларимизда давоми...

11:44 / 29.11.2016 5457
Терроризм инсоният душмани Тинчлик инсонпарвар ва бағрикенг халқимизнинг тили ва дилидан мустаҳкам жой давоми...

11:53 / 29.04.2017 4364
ГУНОҲЛАРДАН ХАЛОС БЎЛАЙ ДЕСАК...  ТАВБА Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Тавба қилишлик неъмати Аллоҳ давоми...

20:25 / 21.03.2017 4912
Қуръон мусобақасининг Республика босқичини томоша қилмоқчи бўлган опасингилларимиз учун Наврўз давоми...

19:31 / 19.04.2018 3482