Tools
A+ R A- wide normal
Register Login
  • Skip to content
  • Форум
  • Бош саҳифаsummary
    • Янгиликлар
    • Хабарлар
    • Видео
    • Нашидалар
    • Долзарб мавзу
    • Таҳлил
    • Сара мақолалар
  • Ибодат 
    • Поклик
    • Эътиқод
    • Намоз
    • Рўза
    • Закот
    • Ҳаж
    • Дуо
  • Муслима 
    • Фитрат
    • Либос
    • Ҳулқ
    • Тазкия
    • Амал
  • Оила 
    • Никоҳ ва Талоқ
    • Силаи раҳм
    • Болажонларга набавий васиятлар
    • Оила
    • Фарзанд
    • Қўшничилик
    • Илм
    • Меҳнат
    • Ҳуқуқ
  • Бекажон 
    • Саломатлик
    • Уй юритиш
    • Пазандалик
    • Гўзалик
    • Хунар
    • Насихатлар
  • Кутубхона 
    • Қуръони карим
    • Ўқув зали
    • Китоблар
    • Мақолалар
    • Тарих
    • Адабиёт
    • Ҳадислар
    • Ояти карималар
    • Исмлар маъноси
  • Хизматлар 
    • Қуръон дарслари
    • Қуръон фазилатлари
    • Фиқҳ дарслари
    • Қуръон мусобақаси
    • Шифокор маслаҳати
    • Психолог маслаҳати
    • Педагог маслаҳати
    • Либослар кўргазмаси
    • Фатволар
  • Сийрат 
Биласизми?


ArtCreativeFace Like Button Module
19.03.2011 11:51
Баҳо бериш
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
(2 овозлар)

Дарс №8 Зидди йўқ сифатлар

  • Муаллиф:  Muslima
  • Харф хажми харф хажмини кичик қилиш харф хажмини кичик қилиш Харфни катталаштириш Харфни катталаштириш
  • Босма
  • E-mail
  • Биринчи бўлиб фикр беринг!

 

Зидди йўқ сифатлар еттитадир:

 

1. Софир  - хуштаксимон

2. Қалқала - тебранувчи

3. Лин - мулойим

4. Инҳироф - тетланувчи

5. Такрир - такрорланувчи

6. Тафашший - ёйилувчи

7. Иститола - чўзилувчи

 

1.   Софир

 

Софирнинг луғавий маъноси хуштак, қушнинг овозига ўхшаш овоздир.

Истилоҳий маъноси эса, ҳарф нутқ қилинаётганда унга қўшилиб қушнинг овозига ўхшаш қўшимча овоз чиқишидир.

Софирнинг ҳарфлари учта бўлиб, улар: ص -  ز -  س    дир. Ушбу ҳарфлар, нутқ қилинаётганда қушнинг овозига ўхшаш овоз қўшилиб чиққани учун, софир ҳарфлари деб аталади. ص    ҳарфи ғознинг овозига, ز   ҳарфи асаларининг, س    ҳарфи чигиртканинг овозига ўхшайди.

 

2.   Қалқала

 

Қалқала луғатда тебранишдир.

Истилоҳда эса, ҳарфни сукунли ҳолда нутқ қилинганида кучли оҳангда эшитиладиган қилиб, тебратишдир.

Ҳарфлари бешта бўлиб, ушбу قطب جد    иборасида жам қилинган.  Биринчи сўз, қутб юлдузи ёки тегирмонни айлантирадиган ўқини англатади. Иккинчиси эса, омад ёки унинг акси бўлган омадсизликни билдиради.

Ушбу ҳарфларни қалқала сифати билан сифатланишининг сабаби, бу ҳарфлар сукунли бўлганида эшитувчига аниқ эшитилмайди, чунки уларда жаҳр ҳамда шидда сифатлари бор.

 

Жаҳрда ҳаво кесилса, шиддада эса, овоз кесилади. Шу сабабли ҳарф сукунли бўлганида деярли очиқ эшитилмайди. Бу ҳарфларни, тебратиб ўқиш билан билдирамиз.

Қалқаланинг даражалари бор бўлиб, улар учтадир:

1. Катта қалқала  -   сўз охирида ташдидли қалқала ҳарфида тўхталганда. Мисол:    الحق وتب     

2. Ўртача қалқала - сўз охирида ташдидсиз бўлган қалқала ҳарфида тўхталганда. Мисол: الفلق البلد

3. Кичик қалқала -  сўз ўртасида қалқала ҳарфи сукунли бўлиб келганда. Мисол: الفجر عدن

 

3.   Лин

 

Лин нинг луғавий маъноси осонликдир.

Истилоҳий маъноси эса, ҳарфни махражидан тилга такаллуфсиз ва мулойим чиқишидир.

Линнинг ҳарфлари иккита ي -  و    сукунли бўлиб, ўзидан аввалги ҳарф фатҳали бўлиши, ҳамда ўзидан кейин биргина ҳарф бўлиб, шу сўзнинг ўзида тўхташи, кетидан келган сўзга уланмаслиги керак. Мисол: البيت يوم  

 

4.   Инҳироф

 

Инҳироф луғатда майл ва четланишдир.

Истилоҳда эса, ҳарфнинг нутқ пайтида ўз махражидан бошқа махражга мойил бўлишидир.

Инҳирофнинг ҳарфлари иккита бўлиб, улар: ر- ل    дир.    - لўз махражидан тил учи ن    нинг махражига, ر   эса, ل   нинг махражига мойил бўлади.

 

5.   Такрир

 

Такрирнинг луғавий маъноси, такрорлаш, қайтаришдир.

Истилоҳий маъноси, ҳарфни нутқ қилаётганда тилнинг учини титрашидир.

Такрирнинг ҳарфи битта бўлиб, у ر   ҳарфидир.

Такрир сифати, ر   ҳарфида мавжуд бўлган сифат бўлиб, у амал қилиш керак бўлган эмас, аксинча  четланиш керак бўлган сифатдир. Агар четланилмаса, битта ر    иккита бўлиб кетиши мумкин, айниқса сукунли ҳолатида иккита ر    бир нечта бўлиб кетиши мумкин. Бу дегани такрир сифатини умуман йўқотиш керак дегани  эмас, чунки ундай қилинадиган бўлса, ر          -  ط   ҳарфига ўхшаб қолади. Балки такрир сифатини бир оз камайтириш керак бўлади. ر    ҳарфини тилни титратмай тўғри талаффуз қилишнинг йўли, нутқ пайтида тилнинг юзасини тепа танглайга бир марта маҳкам ёпиштиришдир.

 

6.   Тафашший

 

Тафашший луғатда ёйилишдир.

Истилоҳда эса, ҳарфни нутқ қилаётганда, оғизда ҳавони тилнинг учи  ظ    нинг махражига қадар ёйилишидир.

Унинг ҳарфи битта  ش    ҳарфидир.

 

7.   Иститола

 

Иститола луғатда чўзилишни англатади.

Истилоҳда эса, овозни тил четидан то охиригача давом этишидир.

Иститола фақат ض   ҳарфига тегишлидир. Демак биз,  ض   ҳарфини нутқ қилаётганимизда овоз ل   махражидан бошлаб, тилнинг охиригача узилмай давом этиб туриши керак.

 

                                 Сифатларни билиш

 

Бирорта ҳарфнинг сифатини билиш учун уни аввало зидди бор сифатлардан бирма бир қидириб кўрамиз. Масалан ҳамсдан Шу сифатда бўлса, демак ҳамс ҳарфи, бўлмаса унинг зидди, яъни жаҳр ҳарфи. Кейин келаси сифат, шиддага ўтамиз ва ҳаказо. Зидди бор сифатлардан кейин, зидди йўқ сифатларга ўтамиз.

 

Ҳар бир ҳарф камида бешта сифатга, қўпи билан эса, еттита сифатга эга бўлиши керак.

Ҳарфни кучли ёки заиф эканлигини сифатлардан билиб оламиз. Сифатлар, кучли ва заиф сифатларга бўлинади. Агар ҳарфнинг кучли сифатлари кўпроқ бўлса, унда у кучли ҳарф ҳисобланади. Заиф сифатлари кўпроқ бўлса заиф ҳисобланади, иккиси баробар бўлса, ўртача ҳарф ҳисобланади.

 

Кучли сифатлар:

1.жаҳр

2 . шидда

3 . истиъло

4 . итбақ

5 . исмат

6 . софир

7 . қалқала

8. инҳироф

9. такрир

10. тафашший

11.иститола

 

Заиф сифатлар:

 

1. ҳамс

2. рохова

3. истифола

4. инфитаҳ

5. излақ

6. лин

 

Хулоса қилиб айтамизки, ط   ҳарфи энг кучли ҳарф ҳисобланади. Чунки, унда бирорта заиф сифат йўқ.

Енг заиф ҳарф эса, ف    ҳарфидир. Бу ҳарфда кучли сифатлардан бирортаси йўқ.

 

 

Сифатларни билиш фойдаси

 

1. Маҳраждош сифатларни бир биридан ажратишда ёрдам беради. Масалан ت -  د  - ط   ҳарфларини ҳар бирини сифатини бермасак, ҳаммаси деярли бир ҳарф бўлиб қолади.

2. Ҳарфнинг нутқини яхшилаш, айниқса бир бирига зид сифатли бўлган ҳарфлар кетма кет келганида. Масалан, истиъло ҳарфидан кейин истифола келса, сифатини яхши билинмаса, йўғон ҳарф таъсирида ингичка ҳарф ҳам йўғон бўлиб кетиши мумкин ёки акси бўлиши мумкин. Мисол : مخمصة حصحص    кабиларда.

3. Ҳарфларни бир бирига идғом қилиш мумкин ёки мумкин эмаслигини билиш учун ҳам сифатларни яхши ўзлаштириш керак. Қоида бўйича, кучли ҳарфни кучсиз ҳарфнинг ичига киритиб бўлмайди, лекин аксини қилиш мумкин. Баъзи истисно ҳолатлар ҳам бор, иншааллоҳ ўз ўрнида ўрганамиз .

 

Ўзгартирилди 23.03.2011 21:01
Ўқилган: 242 марта
Қуйидаги бўлимга киритилган Қуръон дарслари
Теглар:
  • tajvid
  • sifatlar
Ижтимоий тармоқлар:
  • Google Buzzга қўшиш
  • Facebookга қўшиш
  • Deliciousга қўшиш
  • Diggга қўшиш
  • Redditга қўшиш
  • StumbleUponга қўшиш
  • MySpaceга қўшиш
  • Technoratiга қўшиш
Muslima

Muslima

Бошқа мақолалар Muslima

  • Қатъий ва васлий ҳамза
  • Ота-онага ўлимларидан сўнг яхшилик қилиш
  • Исмул аъзам: сўралса берадиган ва дуо қилинса, ижобат қиладиган исм
  • Дарс №12 Мадлар
  • Савда бинти Замъа розияллоҳуанҳонинг фазллари

Ўхшаш мақолалар (теглар бўйича)

  • Қатъий ва васлий ҳамза
  • Дарс №12 Мадлар
  • Дарс №11 Сукунлик лом қоидалари
  • Дарс №10 Сукунлик мим қоидалари
  • Дарс №9 Сукунлик нун ва танвин қоидалари
Бўлимдаги бошқа мақолалар: « Дарс №7 Ҳарфларнинг сифатлари Дарс №9 Сукунлик нун ва танвин қоидалари »

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.

Юқорига чиқиш

 

 

 

 

Янгиликлар

  • Европанинг қора юраги. Мусулмоннинг ҳошиядаги битиклари
  • Россияни Ислом мамлакатига айлантириш
  • Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
  • АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
  • Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
  • Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
  • Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
  • Ноёб кутубхона ёниб кетди
  • Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
  • Бош вазири ўринбосари...

Янгиликлар

  • Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
  • Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
  • Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
  • Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
  • Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
  • Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
  • Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
  • Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди
  • Форум
hilol.uz © web studiyasi | Muslimaat.UZ. All rights reserved.



  • Паролингизни унутдингизми?
  • Логинни унутдингизми?
*
*
*
*
*

* Field is required