Tools
A+ R A- wide normal
Register Login
  • Skip to content
  • Форум
  • Бош саҳифаsummary
    • Янгиликлар
    • Хабарлар
    • Видео
    • Нашидалар
    • Долзарб мавзу
    • Таҳлил
    • Сара мақолалар
  • Ибодат 
    • Поклик
    • Эътиқод
    • Намоз
    • Рўза
    • Закот
    • Ҳаж
    • Дуо
  • Муслима 
    • Фитрат
    • Либос
    • Ҳулқ
    • Тазкия
    • Амал
  • Оила 
    • Никоҳ ва Талоқ
    • Силаи раҳм
    • Болажонларга набавий васиятлар
    • Оила
    • Фарзанд
    • Қўшничилик
    • Илм
    • Меҳнат
    • Ҳуқуқ
  • Бекажон 
    • Саломатлик
    • Уй юритиш
    • Пазандалик
    • Гўзалик
    • Хунар
    • Насихатлар
  • Кутубхона 
    • Қуръони карим
    • Ўқув зали
    • Китоблар
    • Мақолалар
    • Тарих
    • Адабиёт
    • Ҳадислар
    • Ояти карималар
    • Исмлар маъноси
  • Хизматлар 
    • Қуръон дарслари
    • Қуръон фазилатлари
    • Фиқҳ дарслари
    • Қуръон мусобақаси
    • Шифокор маслаҳати
    • Психолог маслаҳати
    • Педагог маслаҳати
    • Либослар кўргазмаси
    • Фатволар
  • Сийрат 
Биласизми?


ArtCreativeFace Like Button Module
19.03.2011 11:40
Баҳо бериш
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
(1 овоз)

Дарс №7 Ҳарфларнинг сифатлари

  • Муаллиф:  Muslima
  • Харф хажми харф хажмини кичик қилиш харф хажмини кичик қилиш Харфни катталаштириш Харфни катталаштириш
  • Босма
  • E-mail
  • Биринчи бўлиб фикр беринг!

Сифат, ҳарф махражидан чиқаётганда ориз бўладиган ҳолатдир. Истилоъ, жаҳр, итбақ ва шуларга ўхшаш.

Уламолар сифатларнинг адади тўғрисида ихтилоф қилишган. Машҳури  Ибн Жазарийнинг қавлларига биноан ҳарфларнинг сифатлари ўн еттитадир. Улар икки қисмга бўлинган бўлиб, унинг зидди бўлган сифатлар ва зидди бўлмаган сифатлардир.

 

Зидди бор сифатлар

 

Бу турдаги сифатлар бешта бўлиб, улар зидди билан ўнта бўлади.

 

1. Ҳамс зидди Жаҳр

2. Шидда зидди Роҳава, орасида байниййа хам бор.

3. Истиъло зидди Истифола

4. Итбақ зидди Инфитаҳ

5. Излақ зидди Исмат

 

Ҳамс

 

1. Ҳамснинг луғавий маъноси яширин, махфий деганидир.

 

Истилоҳда эса, ҳарфни нутқ қилинаётганда маҳражга суяниш кучсиз бўлганлиги учун  ҳарфга ҳаво қўшилиб  чиқишидир.

 

Ҳамснинг ҳарфлари ўнта бўлиб, ушбу жумлада жам қилинган: فحثه شخص سكت     маъноси, киши сукут қилди, бошқаси уни сўзга ундади.

Ушбу ўнта ҳарфни ҳар бирини алоҳида алоҳида сукунли қилиб нутқ қилиб кўрсак, ҳаво қўшилиб чиқаётганини ҳис қиламиз. Масалан:  اف   – " аф " деганимизда ҳаво билан чиқади.

 

                                                                                              Жаҳр

 

2. Жахрнинг луғавий маъноси ошкора қилишдир.

 

Истилоҳда эса, ҳарфни нутқ қилаётганда махражга суяниш кучли бўлгани учун ҳавони юрмай қолишидир.

 

Жаҳр сифати, ҳамс сифатининг зидди бўлганлиги учун, жаҳр ҳарфлари, ҳамс ҳарфларидан қолганидир.

Жаҳр ҳарфларини сукунли қилиб, олдига алифни қўйиб нутқ қилиб кўрсак, бу ҳарфларга қўшилиб ҳаво чиқмаётганини, балки ҳавони кесилаётганини сезамиз.

 

Шидда

 

3. Шидда луғатда қувват деганидир.

 

Истилоҳда эса, ҳарфни нутқ қилаётганда махражга тўла суянилганлиги учун овоз юришини кесилишидир.

 

Шидданинг ҳарфлари саккизта бўлиб, улар ушбу иборада жам қилингандир:  اجد قط بكت    Ижод қилиш, кифоя, кучли ҳужжат маъноларини англатади.

Ушбу ҳарфлар нутқ қилинаётганида қулоқ солиб кўрсак, овозни биттада кесилиб, давом этмаётганини эшитамиз.

 

Рохова

 

4. Рохова луғатда юмшоқлик деганидир.

 

Истилоҳий маъноси эса, махражга суяниш ноқис бўлганлиги учун, ҳарф билан овозни юришидир.

 

Рохованинг ҳарфлари, шидда ва оралиқнинг ҳарфларидан қолган ўн бешта ҳарфдир.

Рохова ҳарфларига нутқ қилинаётганида қулоқ солсак, ҳарф билан бир муддат овозни чиқиб турганини мулоҳаза қиламиз.

Шидда ва рохова сифатлари орасида яна бир сифат бўлиб, у байниййа сифатидир ва бу сифат бешта ҳарфда мавжуддир. Улар: لن عمر    иборасида жам қилинган. Маъноси, юмшоқ бўлгин эй Умар, деганидир.

Байниййа ўрта, оралиқ дегани.

Ушбу бешта ҳарфни оралиқ деб аталишининг сабаби, бу ҳарфлар махражидан чиқаётганида шидда ҳарфларидагиндек овоз кесилмайди, рохова ҳарфларидагиндек овоз давом ҳам этиб турмайди, балки ўртача ҳолатда бўлади. Нутқ қилиб, қулоқ солиб кўринг.

 

                                                                                              Истиъло

 

5. Истиъло луғатда кўтарилиш деганидир.

 

Истилоҳда эса, ҳарфни нутқ қилаётганда тилни танлайга кўтарилишидир.

 

Истиълонинг ҳарфлари еттита бўлиб, улар ушбу жумлада жамлангандир:  خص ضغط قظ   Биринчи сўзнинг маъноси, шакар қамичдан бўлган уй, иккинчиси тор макон, учинчиси эса, қаттиқ иссиқ деганидир. Иборанинг умумий маъноси, дунёда мана шунга ўхшаш нарсалар ила қаноатли бўл, дегани.

Ушбу ҳарфлар йўғон ҳарфлар бўлиб, уларни оғизни тўлдириб, тилни танглайга кўтариб нутқ қилинади.

 

                                                                                           Истифола

 

Истифоланинг луғавий маъноси, туширишдир ва у истиълонинг зиддидир.

 

Истилоҳий маъноси эса, ҳарфни нутқ қилаётганда тилни танглайдан оғизнинг пастига туширишдир.

Истифоланинг ҳарфлари, истиъло ҳарфларидан қолгани бўлиб, уларни нутқ қилаётганимизда оғизларимизни ёйиб, тилимизни оғиз тубига тушириб, нутқ қиламиз.

 

Итбақ

 

Итбақ луғатда ёпиштиришдир.

 

Истилоҳда эса тилни тепа танглайга ёпиштиришдир.

 

Ҳарфлари тўртта  ص ض ط ظ

 

Инфитаҳ

 

Инфитаҳнинг луғавий маъноси очилиш, ажраришдир.

 

Истилоҳий маъноси эса, ҳарфни нутқ қилаётганда тилни тепа танлайдан ажралиши ва тил билан танглай орасидан ҳаво ўтишидир. Ҳарфлари эса, тўртта итбоқ ҳарфларидан қолгани.

 

Излақ

 

Излақ луғатда бир нарсани учи, ўткир жойидир.

 

Истилоҳда эса, ҳарфни нутқ қилаётганда тил ёки лаб учига суяниш, яъни ҳарфларни осон чиқиши.

 

Ҳарфлари    فر من لبиборасида жам бўлган. Маъноси ақллидан қоч.

Ушбу ҳарфлар тил учи ва лаб четидан чиқганлиги учун унинг талаффузи осондир, шунинг учун излақ сифатига эга.

                                                                                            Исмат

 

Исматнинг луғавий маъноси ман қилишдир.

 

Истилоҳий маъноси, тўрт ёки беш ҳарфли сўзнинг ўзагида излоқ ҳарфларсиз ёлғиз исмат ҳарфларини келишини ман бўлишидир. Албатта битта ёки ундан кўп излақ ҳарфлари сўзнинг ўзагида исмат ҳарфларига аралашиб келиши керак.

Ҳарфлари,олтита излақ ҳарфларидан қолганидир. Араб тилида, ҳамма ҳарфлари исмат ҳарфларидан таркиб топган сўз йўқ, нутқ қилишлик қийин бўлганлиги учун.    

 

 

Ўзгартирилди 23.03.2011 21:06
Ўқилган: 259 марта
Қуйидаги бўлимга киритилган Қуръон дарслари
Теглар:
  • tajvid
  • sifatlar
Ижтимоий тармоқлар:
  • Google Buzzга қўшиш
  • Facebookга қўшиш
  • Deliciousга қўшиш
  • Diggга қўшиш
  • Redditга қўшиш
  • StumbleUponга қўшиш
  • MySpaceга қўшиш
  • Technoratiга қўшиш
Muslima

Muslima

Бошқа мақолалар Muslima

  • Қатъий ва васлий ҳамза
  • Ота-онага ўлимларидан сўнг яхшилик қилиш
  • Исмул аъзам: сўралса берадиган ва дуо қилинса, ижобат қиладиган исм
  • Дарс №12 Мадлар
  • Савда бинти Замъа розияллоҳуанҳонинг фазллари

Ўхшаш мақолалар (теглар бўйича)

  • Қатъий ва васлий ҳамза
  • Дарс №12 Мадлар
  • Дарс №11 Сукунлик лом қоидалари
  • Дарс №10 Сукунлик мим қоидалари
  • Дарс №9 Сукунлик нун ва танвин қоидалари
Бўлимдаги бошқа мақолалар: « Дарс №6: Ҳарфларнинг махражлари Дарс №8 Зидди йўқ сифатлар »

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.

Юқорига чиқиш

 

 

 

 

Янгиликлар

  • Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
  • АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
  • Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
  • Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
  • Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
  • Ноёб кутубхона ёниб кетди
  • Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
  • Бош вазири ўринбосари...
  • Халқаро мусулмон ёшлар кенгаши Кения ёшларининг қобилиятини оширмоқда
  • Қаззофийнинг ўлими ва халқаро ҳуқуқ

Янгиликлар

  • Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
  • Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
  • Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
  • Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
  • Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
  • Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
  • Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
  • Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди
  • Форум
hilol.uz © web studiyasi | Muslimaat.UZ. All rights reserved.



  • Паролингизни унутдингизми?
  • Логинни унутдингизми?
*
*
*
*
*

* Field is required