Tools
A+ R A- wide normal
Register Login
  • Skip to content
  • Форум
  • Бош саҳифаsummary
    • Янгиликлар
    • Хабарлар
    • Видео
    • Нашидалар
    • Долзарб мавзу
    • Таҳлил
    • Сара мақолалар
  • Ибодат 
    • Поклик
    • Эътиқод
    • Намоз
    • Рўза
    • Закот
    • Ҳаж
    • Дуо
  • Муслима 
    • Фитрат
    • Либос
    • Ҳулқ
    • Тазкия
    • Амал
  • Оила 
    • Никоҳ ва Талоқ
    • Силаи раҳм
    • Болажонларга набавий васиятлар
    • Оила
    • Фарзанд
    • Қўшничилик
    • Илм
    • Меҳнат
    • Ҳуқуқ
  • Бекажон 
    • Саломатлик
    • Уй юритиш
    • Пазандалик
    • Гўзалик
    • Хунар
    • Насихатлар
  • Кутубхона 
    • Қуръони карим
    • Ўқув зали
    • Китоблар
    • Мақолалар
    • Тарих
    • Адабиёт
    • Ҳадислар
    • Ояти карималар
    • Исмлар маъноси
  • Хизматлар 
    • Қуръон дарслари
    • Қуръон фазилатлари
    • Фиқҳ дарслари
    • Қуръон мусобақаси
    • Шифокор маслаҳати
    • Психолог маслаҳати
    • Педагог маслаҳати
    • Либослар кўргазмаси
    • Фатволар
  • Сийрат 
Биласизми?


ArtCreativeFace Like Button Module
22.07.2011 21:19
Баҳо бериш
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
(0 овозлар)

№ 32: Рўзадорга макруҳ бўлган нарсалар ҳақида

  • Муаллиф:  muslimaat.Uz
  • Харф хажми харф хажмини кичик қилиш харф хажмини кичик қилиш Харфни катталаштириш Харфни катталаштириш
  • Босма
  • E-mail
  • Биринчи бўлиб фикр беринг!

 

Бирор нарсанинг мазасини татиб кўриш ёки чайнаш макруҳдир. Фақатгина, ёш болага овқат чайнаб бериш, зарурат юзасидан, бундан мустасно.

Бу ҳолатлардаги нарсалар ичкарига кетиб қолиб рўзани бузиши хавфи бор. Қолаверса, бошқалар кўрса «рўза тутмаган экан» деган туҳматга қолинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, туҳмат мақомларига яқинлашмасин», деганлар.

 

Ўпиш, агар ортидан бирор нарса бўлиш хавфи бўлса, макруҳдир.

Мазкур хавф ўпишдан кейин бўладиган жинсий яқинлик ва маний тушишидан иборатдир.

 

Мисвок қилиш ва сурма қўйиш макруҳ эмас.

 

Омир ибн Рабийъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўзадор ҳолларида мисвок қилаётганларини санаб-саноғига, ҳисоблаб-ҳисобига ета олмайдиган даражада кўп кўрганман».

Бухорий, Абу Довуд, ва Термизий ривоят қилишган.

 

Рўза тутган одам мисвок қилиши яхши эканини уламолар жумҳури таъкидлаганлар. Шу билан бирга, баъзи уламолар рўзадорнинг оғзидан чиқадиган ҳид Аллоҳ таолонинг ҳузурида мушку анбарнинг ҳидидан афзаллиги ҳақидаги ҳадиси шарифнинг эътиборидан «Завол вақтидан кейин мисвок қилмаган яхши дейишади. Чунки, рўзадорнинг оғзидан ўша ҳид завол вақтидан кейин чиқа бошлайди.

 

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга:

«Кўзим оғриб қолди. Рўзадор ҳолимда сурма қўйсам бўладими?» – деди. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳа», – дедилар».

Термизий ривоят қилган.

 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда рўзадор ҳолларида сурма қўйдилар».

Ибн Можа ривоят қилган.

 

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши рўзадор ҳолларида сурма қўяр эдилар».

 

Аъмаш розияллоҳу анҳудан ривоят  қилинади:

«Асҳобларимиздан бирортасининг рўзадор ҳолда сурма қўйишни ёқтирмаганини кўрмадим».

Икки ривоятни ҳам Абу Довуд келтирган.

 

Ҳанафий уламолар рўзадор киши учун макруҳ бўлган бошқа ишларни ҳам санаб ўтганлар:

1. Узрсиз бирор нарсани татиб кўриш ва чайнаш.

Чунки, бунга ўхшаш нарсалар рўзанинг бузилишига олиб бориши мумкин.

2. Сақич чайнаш.

Бу ишни қилган одамни оғзи очиқ деб ўйлайдилар.

3. Қучоқлашиш, ўпиш ва ушлаш каби шаҳватни қўзғайдиган ишлар.

4. Қасд ила тупугини оғзида тўплаш ва уни ютиш.

5. Рўзадорни заифлашишга олиб борадиган қон олдириш каби ишларни қилиш.

 

Рўзадор учун макруҳ бўлмаган ишлар:

1. Мўйлабга хушбўй нарса суртиш.

2. Сурма қўйиш.

3. Заифлаштирмаса, қон олдириш.

4. Эрталаб мисвок қилиш.

5. Оғиз ва бурунни чайиш.

6. Fусл қилиш.

7. Салқинлаш учун ҳўл латтага ўраниш.

 

Ўзгартирилди 22.07.2011 21:39
Ўқилган: 164 марта
Қуйидаги бўлимга киритилган Фиқҳ дарслари
Теглар:
  • fiqh
  • ro'za
Ижтимоий тармоқлар:
  • Google Buzzга қўшиш
  • Facebookга қўшиш
  • Deliciousга қўшиш
  • Diggга қўшиш
  • Redditга қўшиш
  • StumbleUponга қўшиш
  • MySpaceга қўшиш
  • Technoratiга қўшиш
muslimaat.Uz

muslimaat.Uz

Бошқа мақолалар muslimaat.Uz

  • Ифтор пайтидаги дуо
  • Икки нур сочувчини: «Бақара» ва «Оли Имрон» сураларини қироат қилинг
  • Ният ва рўзадорга мустаҳаб амаллар ҳақида
  • «Фотиҳа» сурасининг улуғ фазли
  • Аллоҳнинг таолонинг бандасига берган амрлари

Ўхшаш мақолалар (теглар бўйича)

  • Жаннатнинг бир эшиги бўлиб, Райён, деб номланур
  • Ифтор пайтидаги дуо
  • Ният ва рўзадорга мустаҳаб амаллар ҳақида
  • Одамлар нима учун рўза тутмайдилар?
  • № 34: Рўза тутмасликка рухсатлилар ҳақида
Бўлимдаги бошқа мақолалар: « № 31: Рўзани бузмайдиган нарсалар ҳақида № 33: Рўзанинг мустаҳаблари ҳақида »

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.

Юқорига чиқиш

 

 

 

 

Янгиликлар

  • Европанинг қора юраги. Мусулмоннинг ҳошиядаги битиклари
  • Россияни Ислом мамлакатига айлантириш
  • Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
  • АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
  • Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
  • Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
  • Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
  • Ноёб кутубхона ёниб кетди
  • Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
  • Бош вазири ўринбосари...

Янгиликлар

  • Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
  • Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
  • Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
  • Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
  • Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
  • Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
  • Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
  • Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди
  • Форум
hilol.uz © web studiyasi | Muslimaat.UZ. All rights reserved.



  • Паролингизни унутдингизми?
  • Логинни унутдингизми?
*
*
*
*
*

* Field is required