Tools
A+ R A- wide normal
Register Login
  • Skip to content
  • Форум
  • Бош саҳифаsummary
    • Янгиликлар
    • Хабарлар
    • Видео
    • Нашидалар
    • Долзарб мавзу
    • Таҳлил
    • Сара мақолалар
  • Ибодат 
    • Поклик
    • Эътиқод
    • Намоз
    • Рўза
    • Закот
    • Ҳаж
    • Дуо
  • Муслима 
    • Фитрат
    • Либос
    • Ҳулқ
    • Тазкия
    • Амал
  • Оила 
    • Никоҳ ва Талоқ
    • Силаи раҳм
    • Болажонларга набавий васиятлар
    • Оила
    • Фарзанд
    • Қўшничилик
    • Илм
    • Меҳнат
    • Ҳуқуқ
  • Бекажон 
    • Саломатлик
    • Уй юритиш
    • Пазандалик
    • Гўзалик
    • Хунар
    • Насихатлар
  • Кутубхона 
    • Қуръони карим
    • Ўқув зали
    • Китоблар
    • Мақолалар
    • Тарих
    • Адабиёт
    • Ҳадислар
    • Ояти карималар
    • Исмлар маъноси
  • Хизматлар 
    • Қуръон дарслари
    • Қуръон фазилатлари
    • Фиқҳ дарслари
    • Қуръон мусобақаси
    • Шифокор маслаҳати
    • Психолог маслаҳати
    • Педагог маслаҳати
    • Либослар кўргазмаси
    • Фатволар
  • Сийрат 
Биласизми?


ArtCreativeFace Like Button Module
22.07.2011 21:13
Баҳо бериш
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
(0 овозлар)

№ 31: Рўзани бузмайдиган нарсалар ҳақида

  • Муаллиф:  muslimaat.Uz
  • Харф хажми харф хажмини кичик қилиш харф хажмини кичик қилиш Харфни катталаштириш Харфни катталаштириш
  • Босма
  • E-mail
  • Биринчи бўлиб фикр беринг!

 

Агар қай рўзадордан ғолиб келса ёки эсидан чиқиб оғзини очиб юборса ёки эҳтилом бўлса, назар солиб туриб маний нозил қилса, томоғига чанг, тутун ёки пашша кирса, қазо тутмайди.

 

Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уч нарса рўзани очмайди: «қон олдириш, қусиш ва эҳтилом бўлиш», – дедилар».

Имом Термизий ривоят қилган.

 

Бошқа жинсдаги шахсга шаҳват назари билан қараб туриб манийси тўкилган кишининг рўзаси очилмаслиги, бу ишда жинсий яқинликнинг суврати ҳам, маъноси ҳам йўқлиги учундир.

Томоғига чанг, тутун ёки пашша кирса рўза очилмаслиги эса бу нарсалардан сақланиб бўлмаслиги учундир.

 

Агар ҳайвонга, ўликка ёки фарждан бошқа ерга жинсий яқинлик қилса ёхуд ўпиш ёки ушлаш орқали маний нозил қилса, қазо қилади, каффорот йўқ.

Чунки, бу ҳолатларда жунублик нуқсонли бўлади.

 

Агар тиши орасига кириб қолган нўхатдан кичикроқ нарсани еса, рўзаси бузилмайди. Аммо ўша нарсани оғзидан чиқариб туриб кейин еса, рўзаси бузилади.

Чунки, одатда, доимо озгина таом оғизнинг ичида, тишларнинг орасида қолиши бор. Ўшандоқ оз нарса тупугининг ўрнида бўлади. Аммо нўхат донасидек ёки ундан катта бўлса, уни еб бўлмайди.

 

Бир дона кунжутни чайнаб еса ҳам рўзаси очилмайди.

Чунки, уни чайнаганда майдаланиб тишларига ёпишиб қолади ва қорнига ҳеч нарса етиб бормайди. Аммо ўша кунжутни бутунлайича ютиб юборса, рўзаси очилади.

 

Қайта қусиш, агар кўп бўлса, рўзани бузади.

Бу, имом Абу Юсуфнинг гаплари. Аммо имом Муҳаммад «Бузмайди» деганлар ва шу гап амал учун қабул қилинган.

 

Агар киши ўзини мажбур қилиб қусса, рўзаси очилади.

Чунки, бунда рўзадорнинг ўз амали бор.

 

Хулоса:

 

1. Рўзадорлиги эсидан чиқиб еб-ичиб ёки жинсий яқинлик қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо эсига тушиши билан дарҳол мазкур ишларни тўхтатиши шарт. Жинсий яқинлик қилаётган киши рўзадорлигини эслаши билан ажраши керак. Агар ундан кейин ҳам туриб қолса, рўзаси бузилади.

 

2. Назар солгани ёки ўйлагани оқибатида манийси тўкилса, ўзи гуноҳкор бўлса ҳам, рўзаси очилмайди. Кундуз куни эҳтилом бўлиб қолса ҳам рўзаси очилмайди.

 

3. Кўзига дори томизса ёки сурма қўйса ҳам рўзаси очилмайди.

 

4. Қон олдирса ҳам рўзаси очилмайди.

 

5. Мисвок қилса ҳам рўзаси очилмайди.

 

6. Муболағасиз оғиз-бурунни чайса ҳам рўза очилмайди.

 

7. Fусл қилса ёки салқинлаш учун ҳўл латтага ўранса ҳам рўзаси очилмайди.

 

8. Fийбат қилса ёки оғзини очишни ният қилса ҳам рўзаси очилмайди.

 

9. Рўзадорнинг ичига унинг ихтиёрисиз тутун, чангу ғубор ёки пашша кирса ҳам ҳам рўзаси очилмайди. Аммо рўзадорлигини эслаб туриб хушбўй нарсани тутатиб ҳидласа, рўзаси очилади.

 

10. Тиш олдириб қон ёки дорини ютмаган бўлса ҳам рўзаси очилмайди.

 

11. Эркак кишининг жинсий олатидан сув, мой ёки дори киритилса рўзаси очилмайди. Қулоқдан сув кирса ҳам, қулоқни ковласа ҳам рўзаси очилмайди. Аммо бу каби ишларни қилмаган маъқул.

 

12. Балғам ёки мишиғининг кириш ёки чиқиши билан ҳам рўзаси очилмайди.

 

13. Ўз ихтиёридан ташқари ҳолда мажбур бўлиб қусса ҳам рўзаси очилмайди.

 

14. Тишлари орасида қолган нўхатдан кичик нарсани еса ҳам рўзаси очилмайди.

 

15. Жунуб ҳолида юриши ила ҳам рўзаси очилмайди.

 

16. Мушакка, тери остига укол қилиш билан ҳам рўзаси очилмайди.

 

Ўзгартирилди 22.07.2011 21:37
Ўқилган: 127 марта
Қуйидаги бўлимга киритилган Фиқҳ дарслари
Теглар:
  • fiqh
  • ro'za
Ижтимоий тармоқлар:
  • Google Buzzга қўшиш
  • Facebookга қўшиш
  • Deliciousга қўшиш
  • Diggга қўшиш
  • Redditга қўшиш
  • StumbleUponга қўшиш
  • MySpaceга қўшиш
  • Technoratiга қўшиш
muslimaat.Uz

muslimaat.Uz

Бошқа мақолалар muslimaat.Uz

  • Ифтор пайтидаги дуо
  • Икки нур сочувчини: «Бақара» ва «Оли Имрон» сураларини қироат қилинг
  • Ният ва рўзадорга мустаҳаб амаллар ҳақида
  • «Фотиҳа» сурасининг улуғ фазли
  • Аллоҳнинг таолонинг бандасига берган амрлари

Ўхшаш мақолалар (теглар бўйича)

  • Жаннатнинг бир эшиги бўлиб, Райён, деб номланур
  • Ифтор пайтидаги дуо
  • Ният ва рўзадорга мустаҳаб амаллар ҳақида
  • Одамлар нима учун рўза тутмайдилар?
  • № 34: Рўза тутмасликка рухсатлилар ҳақида
Бўлимдаги бошқа мақолалар: « № 30: Қазо тутиш лозим бўладиган ҳолатлар ҳақида № 32: Рўзадорга макруҳ бўлган нарсалар ҳақида »

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.

Юқорига чиқиш

 

 

 

 

Янгиликлар

  • Европанинг қора юраги. Мусулмоннинг ҳошиядаги битиклари
  • Россияни Ислом мамлакатига айлантириш
  • Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
  • АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
  • Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
  • Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
  • Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
  • Ноёб кутубхона ёниб кетди
  • Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
  • Бош вазири ўринбосари...

Янгиликлар

  • Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
  • Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
  • Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
  • Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
  • Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
  • Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
  • Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
  • Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди
  • Форум
hilol.uz © web studiyasi | Muslimaat.UZ. All rights reserved.



  • Паролингизни унутдингизми?
  • Логинни унутдингизми?
*
*
*
*
*

* Field is required