Tools
A+ R A- wide normal
Register Login
  • Skip to content
  • Форум
  • Бош саҳифаsummary
    • Янгиликлар
    • Хабарлар
    • Видео
    • Нашидалар
    • Долзарб мавзу
    • Таҳлил
    • Сара мақолалар
  • Ибодат 
    • Поклик
    • Эътиқод
    • Намоз
    • Рўза
    • Закот
    • Ҳаж
    • Дуо
  • Муслима 
    • Фитрат
    • Либос
    • Ҳулқ
    • Тазкия
    • Амал
  • Оила 
    • Никоҳ ва Талоқ
    • Силаи раҳм
    • Болажонларга набавий васиятлар
    • Оила
    • Фарзанд
    • Қўшничилик
    • Илм
    • Меҳнат
    • Ҳуқуқ
  • Бекажон 
    • Саломатлик
    • Уй юритиш
    • Пазандалик
    • Гўзалик
    • Хунар
    • Насихатлар
  • Кутубхона 
    • Қуръони карим
    • Ўқув зали
    • Китоблар
    • Мақолалар
    • Тарих
    • Адабиёт
    • Ҳадислар
    • Ояти карималар
    • Исмлар маъноси
  • Хизматлар 
    • Қуръон дарслари
    • Қуръон фазилатлари
    • Фиқҳ дарслари
    • Қуръон мусобақаси
    • Шифокор маслаҳати
    • Психолог маслаҳати
    • Педагог маслаҳати
    • Либослар кўргазмаси
    • Фатволар
  • Сийрат 
Биласизми?


ArtCreativeFace Like Button Module
16.04.2011 06:03
Баҳо бериш
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
(0 овозлар)

№17: Таяммумнинг шартлари, суннатлари ва макруҳлари

  • Муаллиф:  muslimaat.Uz
  • Харф хажми харф хажмини кичик қилиш харф хажмини кичик қилиш Харфни катталаштириш Харфни катталаштириш
  • Босма
  • E-mail
  • Биринчи бўлиб фикр беринг!

 

Таяммумнинг шартлари:

1. Ният қилиш.

Яъни, таяммум қилишни қалбига тугиш. Ниятнинг вақти қўлини таяммум қиладиган нарсага уриш пайтидир. Ниятнинг тўғри бўлиши учун: Исломда бўлиш, оқ-қорани ажратиш ва ният қилаётган нарсаси нималигини билиш шарт.

2. Таяммумга сабаб бўла оладиган узр бўлиши.

 

Сувдан бир мил ва ундан кўп узоқ бўлиши, беморлик, қаттиқ совуқ, душман ёки йиртқич ҳайвонлар хавфи, чанқоқ хавфи, таомга сув ишлатиш эҳтиёжи, сув олиш асбоби йўқлиги, жаноза ва ийд намозининг ўтиб кетиш хавфи кабилар.

3. Ер жинсидан бўлган пок нарсага таяммум қилиш.

4. Таяммумда масҳ қилиниши лозим бўлган жойларнинг ҳаммасига масҳни етказиш.

5. Масҳни қўлнинг ҳаммаси ёки кўп қисми ила қилиш. Агар икки панжаси билан масҳ қилса, таяммум тўғри бўлмайди.

6. Қўлини таяммум учун урганда кафтларининг ичи билан урмоғи.

7. Шам ва унга ўхшаб терини масҳдан тўсадиган бошқа нарсаларнинг бўлмаслиги.

 

Таяммумнинг суннатлари:

1. Бошлашда «Бисмиллаҳ»ни айтиш.

2. Икки қўлни ерга урганда кафтларини бироз тутиб турмоқ.

3. Кейин орқа тарафини ҳам тутмоқ.

4. Сўнг қўлини бир-бирига ишқаб чангни кетказиш.

5. Панжаларининг орасини кенг очиш. Чанг кириши учун.

6. Тартиб билан қилиш.

7. Кетма-кет қилиш.

 

Таяммумнинг макруҳлари:

1. Унинг суннатларидан бирортасини тарк қилиш.

2. Масҳни такрорлаш.

 

Таяммумни синдирадиган ва ботил қиладиган нарсалар:

1. Аввал ҳам айтилганидек, тоҳаратни синдирадиган нарсаларнинг барчаси таяммумни ҳам синдиради.

Жунубликдан покланиш учун таяммум қилган бўл­са-ю, кейин тоҳарати кетса, кичик нопоклик етади.

2. Таяммум қилишга омил бўлган узрнинг завол бўлиши. Мисол учун, душманнинг қайтиб кетиши, беморнинг тузалиши, совуқнинг йўқолиши кабилар.

3. Сув кўриниб қолиши ёки уни ишлатишга имкон топилиши. Агар таяммум ила намоз ўқиётган шахс сувни кўриб қолса, таяммуми синади.

Тоҳарат қилиш учун сув, таяммум қилиш учун тупроқ топа олмаган киши намозхонга ўхшаб рукуъ ва сужуд қилади. Лекин ният ва қироат қилмайди. Сув ёки тупроққа қодир бўлганида намозни қайта ўқийди.

Икки қўл ва оёғи қирқилган кишининг юзида яраси бўлса, тоҳарат ҳам, таяммум ҳам қилмай намоз ўқийверади.

 

Ўзгартирилди 16.04.2011 06:09
Ўқилган: 157 марта
Қуйидаги бўлимга киритилган Фиқҳ дарслари
Теглар:
  • poklik
  • tayyammum
  • sunnat
Ижтимоий тармоқлар:
  • Google Buzzга қўшиш
  • Facebookга қўшиш
  • Deliciousга қўшиш
  • Diggга қўшиш
  • Redditга қўшиш
  • StumbleUponга қўшиш
  • MySpaceга қўшиш
  • Technoratiга қўшиш
muslimaat.Uz

muslimaat.Uz

Бошқа мақолалар muslimaat.Uz

  • Ифтор пайтидаги дуо
  • Икки нур сочувчини: «Бақара» ва «Оли Имрон» сураларини қироат қилинг
  • Ният ва рўзадорга мустаҳаб амаллар ҳақида
  • «Фотиҳа» сурасининг улуғ фазли
  • Аллоҳнинг таолонинг бандасига берган амрлари

Ўхшаш мақолалар (теглар бўйича)

  • №23:Хало одоблари
  • №22:Истинжо ҳукмлари
  • №21: Узрлилар ҳукмлари
  • №20: Нифос ва истеҳоза ҳақида
  • №19: Ҳайз ҳақида
Бўлимдаги бошқа мақолалар: « №16: Таяммумни қилиш тартиби №18: Махси ва тахтакачга масҳ тортиш ҳақида »

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.

Юқорига чиқиш

 

 

 

 

Янгиликлар

  • Европанинг қора юраги. Мусулмоннинг ҳошиядаги битиклари
  • Россияни Ислом мамлакатига айлантириш
  • Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
  • АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
  • Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
  • Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
  • Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
  • Ноёб кутубхона ёниб кетди
  • Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
  • Бош вазири ўринбосари...

Янгиликлар

  • Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
  • Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
  • Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
  • Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
  • Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
  • Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
  • Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
  • Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди
  • Форум
hilol.uz © web studiyasi | Muslimaat.UZ. All rights reserved.



  • Паролингизни унутдингизми?
  • Логинни унутдингизми?
*
*
*
*
*

* Field is required