Tools
A+ R A- wide normal
Register Login
  • Skip to content
  • Форум
  • Бош саҳифаsummary
    • Янгиликлар
    • Хабарлар
    • Видео
    • Нашидалар
    • Долзарб мавзу
    • Таҳлил
    • Сара мақолалар
  • Ибодат 
    • Поклик
    • Эътиқод
    • Намоз
    • Рўза
    • Закот
    • Ҳаж
    • Дуо
  • Муслима 
    • Фитрат
    • Либос
    • Ҳулқ
    • Тазкия
    • Амал
  • Оила 
    • Никоҳ ва Талоқ
    • Силаи раҳм
    • Болажонларга набавий васиятлар
    • Оила
    • Фарзанд
    • Қўшничилик
    • Илм
    • Меҳнат
    • Ҳуқуқ
  • Бекажон 
    • Саломатлик
    • Уй юритиш
    • Пазандалик
    • Гўзалик
    • Хунар
    • Насихатлар
  • Кутубхона 
    • Қуръони карим
    • Ўқув зали
    • Китоблар
    • Мақолалар
    • Тарих
    • Адабиёт
    • Ҳадислар
    • Ояти карималар
    • Исмлар маъноси
  • Хизматлар 
    • Қуръон дарслари
    • Қуръон фазилатлари
    • Фиқҳ дарслари
    • Қуръон мусобақаси
    • Шифокор маслаҳати
    • Психолог маслаҳати
    • Педагог маслаҳати
    • Либослар кўргазмаси
    • Фатволар
  • Сийрат 
Биласизми?


ArtCreativeFace Like Button Module
10.04.2011 14:32
Баҳо бериш
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
(0 овозлар)

№15: Таяммум қилиш жоиз бўлган ҳолатлар

  • Муаллиф:  muslimaat.Uz
  • Харф хажми харф хажмини кичик қилиш харф хажмини кичик қилиш Харфни катталаштириш Харфни катталаштириш
  • Босма
  • E-mail
  • Биринчи бўлиб фикр беринг!

 

Энди, таяммум қилиш қайси ҳолатларда жоиз бўлишини ўрганиб чиқайлик.

Сув бир мил узоқда бўлгани, беморлик, совуқ, душман, чанқоқ, асбоб йўқлиги, ийд намози ёки валийдан бошқага жаноза намози каби ўринбосари йўқ нарсанинг ўтиб кетиши хавфи туфайли сув ишлатишдан ожиз бўлганда.

 

Демак, тоҳарат ва ғуслнинг ўрнига таяммум қилишга шариат рухсат берадиган сабаблар, асосан, сув ишлатишга ожизлик ориз бўладиган қуйидаги ҳолатлардан иборат экан:

 

1. Сув бир мил узоқда бўлиши.

Мусофирми, мусофирмасми, шаҳарнинг ичидами, ташидами – бари бир, бир мил атрофида сув топа олмаса, таяммум қилишга рухсат. Бир мил 1848 метр ёки тўрт минг қадам бўлади.

Чунки, Аллоҳ таоло ояти каримада:

«Сув топа олмасаларингиз, бас, покиза тупроқ ила таяммум қилинглар», деган («Моида» сураси, 6-оят).

 

2. Беморлик.

Чунки, таяммум қилишга рухсат берувчи оятда «Агар бемор бўлсангиз» дейилган.

Биров бемор бўлса-ю, сув ишлатиб тоҳарат ёки ғусл қилганда, ҳалокатга учраши, бирор аъзоси талофат кўриши, беморлиги зиёда бўлиши, чўзилиб кетиши, тузалиш кечга қолиши кабилардан аниқ хавф бўлса, таяммум қилиши жоиз.

Бунда одатга ёки билимдон мусулмон табибнинг хабарига эътибор қилинади.

 

3. Совуқ.

Қаттиқ совуқ туфайли жонига ёки бирор аъзосига зарар етишидан ёхуд бемор бўлиб қолишидан қўрққан одам сувни иситишга имкон топмаса, таяммум қилиши жоиз.

Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Зотус Салосил ғазотида совуқ кечада эҳтилом бўлиб қолдим. Fусл қилсам ҳалок бўламан, деб қўрқиб таяммум қилдим. Сўнгра шерикларимга Бомдод намозини ўқиб бердим. Улар буни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилдилар. Ул зот:

«Эй Амр, жунуб бўлиб туриб шерикларингга намозга ўтдингми?» – дедилар.

Мен ўзимни ғусл қилишдан манъ қилган нарсанинг хабарини у кишига айтдим ва:

«Аллоҳнинг «Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга ўта меҳрибондир», деганини эшитганман», – дедим.

Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар ва бирор нарса демадилар».

Абу Довуд ва Бухорий ривоят қилишган.

 

4. Душман хавфи.

Тоҳарат ёки ғусл қилиши лозим бўлган одам сув олишга борганда душман унга зарар етказиши хавфи бўлса, таяммум қилади. «Душман»га йиртқич ҳайвонлар ҳам қўшилади.

 

5. Чанқоқ хавфи.

Агар ўзида бор сувга тоҳарат ёки ғусл қилса, кейинчалик ўзи ёки шериклари чанқоққа қолиш хавфи бўлса ҳам, таяммум қилиш жоиз.

 

6. Асбоб йўқлиги.

Тоҳарат ёки ғусл қилиши лозим бўлган одамнинг яқинида сув бор. Аммо ўша сувни олиш учун асбоб йўқ. У ҳам суви йўқ одамнинг ҳукмига киради ва таяммум қилиши жоиз бўлади.

 

7. Ийд намози, валийдан бошқага жаноза намози каби ўринбосари йўқ нарсанинг ўтиб кетиши хавфи туфайли сув ишлатишдан ожиз бўлганда.

Ийд намози ўтиб кетса, уни қазо қилиб ўқиб бўлмайди. Ёки унинг ўрнига бошқа бирор ибодат жорий қилинмаган. Шунинг учун, тоҳаратсиз одам тоҳарат қилгунича намоз тугаб қолишидан қўрқса, таяммум қилиб, ийд намозига қўшилади.

Агар ўликнинг валийи(эгаси) жаноза намозига кеч қолса, у тоҳарат қилгунича кутиб турилади. Аммо ўлганга валий бўлмаган одам кеч қолса, уни кутилмайди. Шунингдек, жаноза намозини қазо қилиб ҳам бўлмайди. Бинобарин, валий бўлмаган одам жаноза намози ўтиб кетишидан қўрқса, таяммум қилиб намозга тураверади.

 

Ибн Абу Шайба, Тоҳовий ва Насаий қилган ривоятда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай деганлар:

«Қачонки жаноза ўтиб кетишидан қўрқсанг ва тоҳаратинг бўлмаса, таяммум қил»,

Имом Байҳақий қилган ривоятда:

«Ибн Умар бир жанозага келди. Унинг тоҳарати йўқ эди. Бас, таяммум қилиб, жаноза ўқиди», дейилган.

Имом Дора Қутний мазкур икки саҳобийнинг ийд намозида ҳам худди шундоқ қилганларини ривоят қилган.

 

Ўзгартирилди 10.04.2011 14:39
Ўқилган: 194 марта
Қуйидаги бўлимга киритилган Фиқҳ дарслари
Теглар:
  • poklik
  • fiqh
  • tayammum
Ижтимоий тармоқлар:
  • Google Buzzга қўшиш
  • Facebookга қўшиш
  • Deliciousга қўшиш
  • Diggга қўшиш
  • Redditга қўшиш
  • StumbleUponга қўшиш
  • MySpaceга қўшиш
  • Technoratiга қўшиш
muslimaat.Uz

muslimaat.Uz

Бошқа мақолалар muslimaat.Uz

  • Ифтор пайтидаги дуо
  • Икки нур сочувчини: «Бақара» ва «Оли Имрон» сураларини қироат қилинг
  • Ният ва рўзадорга мустаҳаб амаллар ҳақида
  • «Фотиҳа» сурасининг улуғ фазли
  • Аллоҳнинг таолонинг бандасига берган амрлари

Ўхшаш мақолалар (теглар бўйича)

  • № 34: Рўза тутмасликка рухсатлилар ҳақида
  • № 32: Рўзадорга макруҳ бўлган нарсалар ҳақида
  • № 33: Рўзанинг мустаҳаблари ҳақида
  • № 31: Рўзани бузмайдиган нарсалар ҳақида
  • № 30: Қазо тутиш лозим бўладиган ҳолатлар ҳақида
Бўлимдаги бошқа мақолалар: « №14: Таяммумнинг тарзи ва уни бузувчилар №16: Таяммумни қилиш тартиби »

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.

Юқорига чиқиш

 

 

 

 

Янгиликлар

  • Европанинг қора юраги. Мусулмоннинг ҳошиядаги битиклари
  • Россияни Ислом мамлакатига айлантириш
  • Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
  • АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
  • Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
  • Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
  • Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
  • Ноёб кутубхона ёниб кетди
  • Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
  • Бош вазири ўринбосари...

Янгиликлар

  • Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
  • Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
  • Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
  • Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
  • Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
  • Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
  • Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
  • Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди
  • Форум
hilol.uz © web studiyasi | Muslimaat.UZ. All rights reserved.



  • Паролингизни унутдингизми?
  • Логинни унутдингизми?
*
*
*
*
*

* Field is required