Tools
A+ R A- wide normal
Register Login
  • Skip to content
  • Форум
  • Бош саҳифаsummary
    • Янгиликлар
    • Хабарлар
    • Видео
    • Нашидалар
    • Долзарб мавзу
    • Таҳлил
    • Сара мақолалар
  • Ибодат 
    • Поклик
    • Эътиқод
    • Намоз
    • Рўза
    • Закот
    • Ҳаж
    • Дуо
  • Муслима 
    • Фитрат
    • Либос
    • Ҳулқ
    • Тазкия
    • Амал
  • Оила 
    • Никоҳ ва Талоқ
    • Силаи раҳм
    • Болажонларга набавий васиятлар
    • Оила
    • Фарзанд
    • Қўшничилик
    • Илм
    • Меҳнат
    • Ҳуқуқ
  • Бекажон 
    • Саломатлик
    • Уй юритиш
    • Пазандалик
    • Гўзалик
    • Хунар
    • Насихатлар
  • Кутубхона 
    • Қуръони карим
    • Ўқув зали
    • Китоблар
    • Мақолалар
    • Тарих
    • Адабиёт
    • Ҳадислар
    • Ояти карималар
    • Исмлар маъноси
  • Хизматлар 
    • Қуръон дарслари
    • Қуръон фазилатлари
    • Фиқҳ дарслари
    • Қуръон мусобақаси
    • Шифокор маслаҳати
    • Психолог маслаҳати
    • Педагог маслаҳати
    • Либослар кўргазмаси
    • Фатволар
  • Сийрат 
Биласизми?


ArtCreativeFace Like Button Module
30.03.2011 22:01
Баҳо бериш
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
(0 овозлар)

№11: Қудуқлар ҳукмлари ҳақидаги фасл

  • Муаллиф:  muslimaat.Uz
  • Харф хажми харф хажмини кичик қилиш харф хажмини кичик қилиш Харфни катталаштириш Харфни катталаштириш
  • Босма
  • E-mail
  • Биринчи бўлиб фикр беринг!

Бир қудуққа нажас тушса ёки ҳайвон ўлиб шишиб кетса ёхуд ёрилиб кетса, ё одамми, қўйми ўлиб қолса, имкони бўлса, ундаги ҳамма сув чиқариб ташланади. Агар имкони бўлмаса, биладиган кишининг гапи ила ундаги сув чамаланади.

Товуқдек нарсаларда ўртача пақирда қирқдан олтмишгача, чумчуққа ўхшашда унинг ярми олиб ташланади. Ўрта чамаси унга солиштирилади.

У(қудуқ)нинг нажас бўлиши, агар билинса, тушган вақтидандир. Билинмаса, бир куну бир кечадандир. Агар шишиб кетган бўлса, уч куну уч кечадандир. Икковлари(Абу Юсуф ва Муҳаммад): топилган вақтидандир, деганлар.

 

 

Албатта, бу фаслдаги зикр қилинган гаплар қадимдаги воқеъликдан келиб чиққандир. Ҳозирда бу каби ҳолатлар кам учрайди. Шундоқ бўлса ҳам, илм маъносида, гоҳида бўлса ҳам керак бўлиб қоладиган ҳодиса шаклида ўрганиб қўйганимиз зарар қилмайди.

Бир қудуққа нажас тушса ёки ҳайвон ўлиб шишиб кетса ёхуд ёрилиб кетса, ё одамми, қўйми ўлиб қолса, имкони бўлса, ундаги ҳамма сув чиқариб ташланади.

Демак, қудуқ ёки шунга ўхшаш сув жамланиб турадиган нарсаларга бирор ҳайвон ёки одам тушиб ўлиб қолса, ўшандаги барча сув нажасга айланиб қолар экан. Ўша қудуқдан яна фойдаланиш учун эса, имкони бўлса, ундаги сувнинг ҳаммасини чиқариб ташлаш лозим бўлади. Яна янги сув тўлганидан кейин ундан аввалгидек фойдаланаверилади.

 

Тоҳовий ва Ибн Абу Шайба Ато раҳимаҳуллоҳудан саҳиҳ иснод ила ривоят қиладилар:

«Бир ҳабаший Замзамга тушиб ўлиб қолди. Абдуллоҳ ибн Зубайр амр қилди. Унинг суви тортиб олинди. Сув тўхтамай чиқаверди. Назар солинган эди, Ҳажарул асвад томондан булоқ оқаётган экан. Бас, Ибн Зубайр, етади, деди».

Агар имкони бўлмаса, биладиган кишининг гапи ила ундаги сув чамаланади.

Бунда қудуқнинг кўзини беркитиш имкони бўлмаган ҳол ҳақида сўз бормоқда. Унинг ичидаги сувни олиш билан ўрнига янги сув пайдо бўлиб қолаверади. Бундай ҳолда илмини биладиган киши, бу қудуқда фалон миқдордаги сув бор, деб гувоҳлик беради. Ўша миқдорни олиб ташлангандан кейин, қудуқдан аввалгидек фойдаланаверилади.

 

Товуқдек нарсаларда ўртача пақирда қирқдан олтмишгача, чумчуққа ўхшашда унинг ярми олиб ташланади.

Албатта, бу гапдаги пақирлардан ўша вақтнинг пақирлари кўзда тутилган.

«Насбур-роя ли аҳодиси Ҳидоя» китобида зикр қилинишича, Анас розияллоҳу анҳудан, агар сичқон қудуқда ўлиб қолиб, дарҳол чиқариб олинса, йигирма пақир сув чиқарилиши лозимлиги ривоят қилинган.

Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳудан, агар қудуқда товуқ ўлиб қолган бўлса, қирқ пақир сув чиқарилиши ривоят қилинган.

 

Ўрта чамаси унга солиштирилади.

Агар ичидан ўлик нарса топилган сув тортадиган пақир ўртача бўлмаса, у ила сув олишни ўртача пақирга солиштириб ўлчанади. Мисол учун, мазкур пақир ўртача пақирдан икки баравар катта бўлса, йигирманинг ўрнига ўн пақир олиб ташланади. Агар пақир ўртачадан икки марта кичик бўлса, олтмишнинг ўрнига бир юз йигирма пақир сув чиқарилади.

 

У(қудуқ)нинг нажас бўлиши, агар билинса, тушган вақтидандир.

Яъни, ўлик тананинг қудуққа тушган вақти маълум бўлса, унинг суви ўша вақтдан нажас ҳукмига киради. Бирор киши мазкур вақтдан кейин ундан тоҳарат қилган бўлса, тоҳарати поклик ўрнига ўтмайди. У киши бошқа тоҳарат қилиши ва намозларини ҳам бошқатдан ўқиши лозим бўлади.

 

Билинмаса, бир куну бир кечадандир.

Ўлик тананинг қудуққа қачон тушгани маълум эмас. Шу билан бирга, у шишиб ҳам кетмаган. Бу ҳолатда ўша кўрган вақтдан бир куну бир кеча олдиндан бошлаб сув нажас, деган ҳукм чиқарилади. Мазкур муддат ичида ўша қудуқдан қилинган тоҳаратлар, ғусллар ҳисобга ўтмайди. Улар билан қилинган ибодатлар ҳам бошқатдан қилинади.

 

Агар шишиб кетган бўлса, уч куну уч кечадандир.

Чунки, одатда, уч кун бўлмасдан, ўлган нарса шишмайди.

 

Икковлари (Абу Юсуф ва Муҳаммад): топилган вақтидандир, деганлар.

Бу, мазкур икки имомнинг ижтиҳоди.

Уламоларимиз ўша қудуқдан сув оладиган пақирнинг ҳажми бугунги кун ўлчовларида олти ярим литр эканини айтишган.

Агар ўша ўлик нарса топилган қудуқ ёки ҳовузнинг сувини ёнидан тешик ёки ариқ очиб оқизиб чиқариш имкони бўлса, ўшандоқ қилган маъқул, дейдилар.

Қудуқ яқинида нажосатли нарса бўлса, нима бўлади, деган саволга уламолар икки хил жавоб берганлар.

Баъзилари, ўша нарса етти ёки ўн аршин узоқда бўлса, ҳечқиси йўқ, деганлар.

Бошқалари эса, бунда таъм, ҳид ва ранг ўзгариши эътиборга олинади, деганлар. Агар ўша нарса сувнинг ушбу уч сифатидан бирини ўзгартираётган бўлса, ундан тоҳарат қилиб бўлмайди.

Шу ерда тоҳаратга ишлатиш мумкин бўлган сувларнинг бир тури ҳақида замонавий ҳужжатни келтириб ўтишни маъқул кўрдик.

 

Ўзгартирилди 04.04.2011 22:55
Ўқилган: 153 марта
Қуйидаги бўлимга киритилган Фиқҳ дарслари
Теглар:
  • tahorat
  • fiqh
Ижтимоий тармоқлар:
  • Google Buzzга қўшиш
  • Facebookга қўшиш
  • Deliciousга қўшиш
  • Diggга қўшиш
  • Redditга қўшиш
  • StumbleUponга қўшиш
  • MySpaceга қўшиш
  • Technoratiга қўшиш
muslimaat.Uz

muslimaat.Uz

Бошқа мақолалар muslimaat.Uz

  • Ифтор пайтидаги дуо
  • Икки нур сочувчини: «Бақара» ва «Оли Имрон» сураларини қироат қилинг
  • Ният ва рўзадорга мустаҳаб амаллар ҳақида
  • «Фотиҳа» сурасининг улуғ фазли
  • Аллоҳнинг таолонинг бандасига берган амрлари

Ўхшаш мақолалар (теглар бўйича)

  • № 34: Рўза тутмасликка рухсатлилар ҳақида
  • № 32: Рўзадорга макруҳ бўлган нарсалар ҳақида
  • № 33: Рўзанинг мустаҳаблари ҳақида
  • № 31: Рўзани бузмайдиган нарсалар ҳақида
  • № 30: Қазо тутиш лозим бўладиган ҳолатлар ҳақида
Бўлимдаги бошқа мақолалар: « №10: Ҳайвонлардан ортган сувнинг ҳукми №12: Терини ошлаш ҳукмлари »

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.

Юқорига чиқиш

 

 

 

 

Янгиликлар

  • Европанинг қора юраги. Мусулмоннинг ҳошиядаги битиклари
  • Россияни Ислом мамлакатига айлантириш
  • Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
  • АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
  • Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
  • Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
  • Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
  • Ноёб кутубхона ёниб кетди
  • Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
  • Бош вазири ўринбосари...

Янгиликлар

  • Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
  • Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
  • Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
  • Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
  • Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
  • Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
  • Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
  • Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди
  • Форум
hilol.uz © web studiyasi | Muslimaat.UZ. All rights reserved.



  • Паролингизни унутдингизми?
  • Логинни унутдингизми?
*
*
*
*
*

* Field is required