Tools
A+ R A- wide normal
Register Login
  • Skip to content
  • Форум
  • Бош саҳифаsummary
    • Янгиликлар
    • Хабарлар
    • Видео
    • Нашидалар
    • Долзарб мавзу
    • Таҳлил
    • Сара мақолалар
  • Ибодат 
    • Поклик
    • Эътиқод
    • Намоз
    • Рўза
    • Закот
    • Ҳаж
    • Дуо
  • Муслима 
    • Фитрат
    • Либос
    • Ҳулқ
    • Тазкия
    • Амал
  • Оила 
    • Никоҳ ва Талоқ
    • Силаи раҳм
    • Болажонларга набавий васиятлар
    • Оила
    • Фарзанд
    • Қўшничилик
    • Илм
    • Меҳнат
    • Ҳуқуқ
  • Бекажон 
    • Саломатлик
    • Уй юритиш
    • Пазандалик
    • Гўзалик
    • Хунар
    • Насихатлар
  • Кутубхона 
    • Қуръони карим
    • Ўқув зали
    • Китоблар
    • Мақолалар
    • Тарих
    • Адабиёт
    • Ҳадислар
    • Ояти карималар
    • Исмлар маъноси
  • Хизматлар 
    • Қуръон дарслари
    • Қуръон фазилатлари
    • Фиқҳ дарслари
    • Қуръон мусобақаси
    • Шифокор маслаҳати
    • Психолог маслаҳати
    • Педагог маслаҳати
    • Либослар кўргазмаси
    • Фатволар
  • Сийрат 
Биласизми?


ArtCreativeFace Like Button Module
26.02.2011 12:06
Баҳо бериш
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
(0 овозлар)

№ 8: Суннат ғусллар

  • Муаллиф:  muslimaat.Uz
  • Харф хажми харф хажмини кичик қилиш харф хажмини кичик қилиш Харфни катталаштириш Харфни катталаштириш
  • Босма
  • E-mail
  • 1 Фикрлар

Жумъа, икки ийд намози, эҳром ва Арафа учун (ғусл) суннатдир.

Поклик дийни бўлган Ислом мусулмонларни фақат вожиб ғусллар билан кифояланиб қолмасдан ғусл вожиб бўлмаган вақтларда ҳам бу ишни қилиб туришга тарғиб қилган.

1. Жумъа намози учун.

Бу ҳақда кўплаб ҳадислар келган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Жумъа намози учун ғусл қилганлар, бошқаларни ҳам ғусл қилишга буюрганлар.

Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жумъанинг ғусли ҳар бир эҳтиломга етган учун вожибдир», – дейдилар».

Икки Шайх ривоят қилишган.

Бу маънодаги ҳадислар кўп. Шунинг учун ҳам, баъзи мазҳабларда жумъа кунги ғусл суннати муаккада дейилган.

Ҳанафий мазҳабида эса, жумъа кунги ғусл суннат де-йилган.

Самура ибн Жундабдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким жумъа куни тоҳарат қилса, қандоқ ҳам яхши. Ким ғусл қилса, ғусл афзал», – дедилар».

Термизий ривоят қилган.

2. Икки ийд намози учун.

Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундоқ қилганлар ва бу ишга тарғиб қилганлар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни ва ал-Азҳо куни ғусл қилар эдилар».

Ибн Можа ривоят қилган.

3. Ҳаж ёки умра учун эҳром боғлаганда ғусл қилиш.

Бу ишни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қилганлар ва қилишга тарғиб қилганлар.

Хорижа ибн Зайд ибн Собит отасидан ривоят қилади:

«У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни эҳром боғлаш учун ечиниб ғусл қилганларини кўрган».

Термизий ва Дора Қутний ривоят қилишган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Асмаа бинти Умайс Муҳаммад ибн Абу Бакрни туғиб нифосли бўлиб қолди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакрга унга ғусл қилиб эҳром боғлашга амр қилишни буюрдилар».

Муслим ривоят қилган.

4. Арафотда туриш учун ғусл қилиш.

Бу ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган суннатдир.

Баззор ўз муснадида ал-Фокиҳ ибн Саъд ҳадисида ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни, Қурбонлик куни ва Арафа куни ғусл қилар эдилар».

5. Истеҳоза (одатдан ташқари қон) кўрган аёл учун.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Ҳабиба ва Зайнаб бинти Жаҳш оналаримизга шундай ҳолатларда ғусл қилишга буюрганлар.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Умму Ҳабиба етти йил истеҳоза бўлди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан у ҳақида сўради. Бас, Ул зот уни ғусл қилишга амр қилдилар ва:

«У томирдан», – дедилар.

Бас, у ҳар намозга ғусл қилар эди».

Бухорий ривоят қилган.

6. Ҳушидан кетган одам ўзига келганда ғусл қилиши.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундоқ қилганлар. Уламолар бунга жинниликдан тузалган ва маст-ликдан ҳушёр бўлган одамларни ҳам қўшадилар.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғирлашиб қолдилар ва:

«Одамлар намоз ўқишдими?» – дедилар.

«Йўқ, улар сизга интизор бўлиб туришибди»,–дедик.

«Мен учун тоғорага сув қуйинглар», – дедилар.

Биз шундай қилдик. Ул зот ғусл қилдилар. Бас, турмоқчи бўлган эдилар, ҳушларидан кетдилар. Сўнгра ўзларига келдилар ва:

«Одамлар намоз ўқишдими?» – дедилар.

«Йўқ, улар сизга интизор бўлиб туришибди. Эй, Аллоҳнинг Расули», – дедик.

«Мен учун тоғорага сув қуйинглар», – дедилар. Бас, ўтириб ғусл қилдилар. Сўнг турмоқчи бўлган эдилар, ҳушларидан кетдилар. Сўнгра ўзларига келдилар ва:

«Одамлар намоз ўқишдими?» – дедилар.

«Йўқ, улар сизга интизор бўлиб туришибди. Эй, Аллоҳнинг Расули», – дедик.

«Мен учун тоғорага сув қуйинглар», – дедилар. Бас, ўтириб ғусл қилдилар…».

Бухорий ривоят қилган.

7. Кўпчилик тўпланиб қилинадиган ибодатларда нохуш ҳидларнинг тарқалиб кетишининг олдини олиш ниятида ғусл қилиш тавсия қилинади.

Бундоқ ишларга: Муздалифада тунаш, шайтонга тош отиш, зиёрат ва видо тавофлари, қуёш ва ой тутилгандаги намозлар ва истисқо намозлари киради.

Икримадан ривоят қилинади:

«Аҳли Ироқдан бир тўп кишилар келиб:

«Эй, Ибн Аббос! Сен жумъа куни ғусл қилиш вожиб деб биласанми?» – дейишди. У:

«Йўқ. Лекин у ғусл қилувчи учун покроқ ва яхшироқдир. Ким ғусл қилмаса, унинг учун вожиб эмас. Сизга ғуслнинг бошланиши қандай бўлганлигини айтиб бераман. Одамлар қийинчиликда бўлиб, жун кийим кийишар ва орқаларида юк кўтариб ишлашарди. Масжидлари тор ва шифти паст, сўриток каби эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам иссиқ кунда чиқдилар ва одамлар ўша жунда терлаб, ҳид анқигани учун бир-бирларига озор берганини кўрдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша ҳидни сезганларида:

«Эй одамлар! Агар шу кун бўлса, ғусл қилинглар ва ҳар бирингиз ўзининг энг афзал мойи ва хушбўйидан суртсин», – дедилар.

Ибн Аббос:

«Кейин Аллоҳ яхшиликни келтирди ва одамлар жундан бошқа нарсани кийдилар. Ишдан кифояландилар ва масжидлари кенгайтирилиб, бир-бирларига озор беришларига сабаб бўлган тер ҳидининг баъзиси ҳам кетди», – деди.

 

Ўзгартирилди 01.03.2011 12:41
Ўқилган: 267 марта
Қуйидаги бўлимга киритилган Фиқҳ дарслари
Теглар:
  • g'usl
  • fiqh
Ижтимоий тармоқлар:
  • Google Buzzга қўшиш
  • Facebookга қўшиш
  • Deliciousга қўшиш
  • Diggга қўшиш
  • Redditга қўшиш
  • StumbleUponга қўшиш
  • MySpaceга қўшиш
  • Technoratiга қўшиш
muslimaat.Uz

muslimaat.Uz

Бошқа мақолалар muslimaat.Uz

  • Ифтор пайтидаги дуо
  • Икки нур сочувчини: «Бақара» ва «Оли Имрон» сураларини қироат қилинг
  • Ният ва рўзадорга мустаҳаб амаллар ҳақида
  • «Фотиҳа» сурасининг улуғ фазли
  • Аллоҳнинг таолонинг бандасига берган амрлари

Ўхшаш мақолалар (теглар бўйича)

  • № 34: Рўза тутмасликка рухсатлилар ҳақида
  • № 32: Рўзадорга макруҳ бўлган нарсалар ҳақида
  • № 33: Рўзанинг мустаҳаблари ҳақида
  • № 31: Рўзани бузмайдиган нарсалар ҳақида
  • № 30: Қазо тутиш лозим бўладиган ҳолатлар ҳақида
Бўлимдаги бошқа мақолалар: « № 7: Ғуслни вожиб қилувчи нарсалар №9: Сувлар ҳукми ва тоҳаратга ярамайдиган сувлар »

1 Фикрлар

  • Фикрга линк Хиджаб это стиль жизни 18.03.2011 11:33 Сайтга киритган: Хиджаб это стиль жизни

    Allah`in Rahmeti ve bereketi uzerinize olsun degerli Arkadaslarim CUMANIZ MUBAREK OLSUN!!!Makbul Ibadet icin Ihlasli olmak gerek.Elbet isi yaramaz Ici bir cekirdek CUMANIZ MUBAREK OLSUN!!!!УЗИНГИЗГА ЖАННАТДА КАНДАЙ КАСИР КУРИЛИШИНИ ХОХЛАСАНГИЗ ШУНГА КАРАБ АМАЛ КИЛИШДА ДАВОМ ЭТИНГ . МашаАллах Аллох рози булсин

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.

Юқорига чиқиш

 

 

 

 

Янгиликлар

  • Европанинг қора юраги. Мусулмоннинг ҳошиядаги битиклари
  • Россияни Ислом мамлакатига айлантириш
  • Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
  • АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
  • Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
  • Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
  • Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
  • Ноёб кутубхона ёниб кетди
  • Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
  • Бош вазири ўринбосари...

Янгиликлар

  • Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
  • Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
  • Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
  • Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
  • Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
  • Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
  • Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
  • Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди
  • Форум
hilol.uz © web studiyasi | Muslimaat.UZ. All rights reserved.



  • Паролингизни унутдингизми?
  • Логинни унутдингизми?
*
*
*
*
*

* Field is required