Tools
A+ R A- wide normal
Register Login
  • Skip to content
  • Форум
  • Бош саҳифаsummary
    • Янгиликлар
    • Хабарлар
    • Видео
    • Нашидалар
    • Долзарб мавзу
    • Таҳлил
    • Сара мақолалар
  • Ибодат 
    • Поклик
    • Эътиқод
    • Намоз
    • Рўза
    • Закот
    • Ҳаж
    • Дуо
  • Муслима 
    • Фитрат
    • Либос
    • Ҳулқ
    • Тазкия
    • Амал
  • Оила 
    • Никоҳ ва Талоқ
    • Силаи раҳм
    • Болажонларга набавий васиятлар
    • Оила
    • Фарзанд
    • Қўшничилик
    • Илм
    • Меҳнат
    • Ҳуқуқ
  • Бекажон 
    • Саломатлик
    • Уй юритиш
    • Пазандалик
    • Гўзалик
    • Хунар
    • Насихатлар
  • Кутубхона 
    • Қуръони карим
    • Ўқув зали
    • Китоблар
    • Мақолалар
    • Тарих
    • Адабиёт
    • Ҳадислар
    • Ояти карималар
    • Исмлар маъноси
  • Хизматлар 
    • Қуръон дарслари
    • Қуръон фазилатлари
    • Фиқҳ дарслари
    • Қуръон мусобақаси
    • Шифокор маслаҳати
    • Психолог маслаҳати
    • Педагог маслаҳати
    • Либослар кўргазмаси
    • Фатволар
  • Сийрат 
Биласизми?


ArtCreativeFace Like Button Module
26.02.2011 12:01
Баҳо бериш
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
(0 овозлар)

№ 7: Ғуслни вожиб қилувчи нарсалар

  • Муаллиф:  muslimaat.Uz
  • Харф хажми харф хажмини кичик қилиш харф хажмини кичик қилиш Харфни катталаштириш Харфни катталаштириш
  • Босма
  • E-mail
  • Биринчи бўлиб фикр беринг!

 

Уни вожиб қилувчиси: ажралиб чиқаётганда отилиб шаҳват билан келадиган манийни тушириш. Закарнинг боши олд ёки орқа (фарж) ичига ғойиб бўлиши, қилувчига ҳам, қилинувчига ҳам (ғуслни вожиб қилади). Уйғонган киши маний ёки мазийни кўриши. Ҳайз ва нифоснинг тўхташи. Ҳайвонга яқинлик қилган (маний) туширмаса, (вожиб бўлмайди). Жумъа, икки ийд намози, эҳром ва Арафа учун (ғусл)

суннатдир.

Балоғатга етган ҳар бир эркак-аёл ўзига ғусл вожиб бўлган ҳолатнинг «катта бетоҳаратлик» эканини яхши билиб олмоғи лозим. Тоҳаратни вожиб қиладиган ҳолат эса, «кичик бетоҳаратлик» деб аталади. Fуслни вожиб қиладиган омиллар қуйидагилар:

 

1. Ажралиб чиқаётганда отилиб шаҳват билан келадиган манийни тушириш.

Аввало, ушбу бобда тез-тез такрорланиб турадиган баъзи истилоҳларни ўрганиб олайлик.

«Маний» шаҳват шиддатлашган пайтда отилиб чиқадиган суюқликдир.

Эркак кишининг манийи қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийи суюқ ва сарғиш бўлади.

«Мазий» эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда чиқадиган оқ суюқлик.

«Вадий» – сийгандан кейин аҳёнда чиқадиган қуюқ оқ суюқлик.

Мазий ёки вадий чиққанидан ғусл қилиш йўқ.

Маний шаҳват билан отилиб чиқса, ғусл вожиб бўлади.

Бунда бошқа жинсдаги шахсга назар солиш, жинсий яқинликни тафаккур қилиш, бевосита қучоқлашиш ва шунга ўхшаш барча омиллар туфайли манийнинг шаҳват билан отилиб чиқиши назарда тутилади.

Аммо, маний шахснинг оғир нарса кўтариши, баланд жойдан йиқилиб тушиши каби омиллар туфайли шаҳватсиз равишда чиқса, ғусл вожиб бўлмайди.

Ҳанафий мазҳаби ижтиҳодига биноан, эр ва аёл кишидан, хоҳ уйқуда бўлсин, хоҳ уйғоқликда бўлсин, маний шаҳват билан отилиб чиққандагина, ғусл вожиб бўлади.

Биров мастлик ёки ҳушидан кетишдан сўнг ўзига келганда ҳўлликни кўриб, «маний» деб гумон қилса, ғусл вожиб бўлади.

Уламоларимиз манийдан ғусл қилиш вожиб бўлишига қуйидаги ривоятни далил қиладилар:

 

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Кўп мазийлик киши эдим. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадим. Ул зот:

«Мазийда тоҳарат, манийда ғусл», – дедилар».

Аҳмад ривоят қилган.

 

2. Закарнинг боши олд ёки орқа (фарж) ичига ғойиб бўлиши қилувчига ҳам, қилинувчига ҳам (ғусл-ни вожиб қилади).

Бу ҳукмни фуқаҳоларимиз қуйидаги ояти карима ва бир қанча ҳадислардан олганлар.

 

Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида:

«Ва жунуб ҳолингизда, то ғусл қилмагунингизча (масжидда турманг) магар йўлдан ўтсангиз», деган (43-оят).

 

«Жунуб» сўзи луғатда «четда турувчи» маъносини анг-латади.

Шариатда эса, жинсий яқинлик, уйқуда булғаниш ва бошқа сабабга кўра манийи чиқиб, ғусл вожиб бўлган шахсга айтилади. Fусл вожиб бўлган одам намоздан, Қуръондан, масжиддан ва шариат кўрсатган бошқа нарсалардан четда бўлгани учун ҳам «жунуб» номини олган.

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачонки, у (эр) у(хотин)нинг тўрт мучаси (қўл-оёғи) орасига ўтирса ва унга яқинлик қилса, батаҳқиқ, ғусл вожиб бўлади», – дедилар».

Бошқа ривоятда:

«Агар туширмаса ҳам», дейилган.

Яна бошқа бир ривоятда:

«Хатна қилинган жой хатна қилинган жойга тегса», дейилган.

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Fусл вожиб бўлиши учун эркакнинг хатна қилинадиган жойи аёлнинг хатна қилинадиган жойига тегса, бўлди. Иссиқ минтақаларда, хусусан, араб юртларида қизларни ҳам хатна қилиш одати бор. Унда фаржнинг ичидаги бир оз ўсиб турадиган қисми хатна қилинади. Уламоларимиз, эркакнинг хатна қилинган жойи аёлнинг хатна қилинган жойига тегиши учун эркак аъзосининг бош қисми аёл аъзосига кириши керак, дейдилар. Ана шу ҳолат юзага келганда, икковларига ҳам ғусл вожиб бўлади.

Қўшимча қилиб айтадиган маълумотлардан яна бири шуки, уламолар, закар номики асл фаржга кирса, ғусл вожиб бўлаверади, деганлар.

 

3. Уйғонган киши маний ёки мазийни кўриши.

Бу жумлада васф қилинган ҳолатни «эҳтилом» дейилади.

«Эҳтилом» дегани «уйқуда жинсий яқинликни кўрмоқ», «уйқуда булғанмоқ», деганидир.

 

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Умму Сулайм Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва:

«Эй, Аллоҳнинг Расули, албатта, Аллоҳ ҳақдан ҳаё қилмайди. Аёл киши эҳтилом бўлса, ғусл қиладими?» – деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳа, вақтики сувни кўрса», – дедилар.

Бас, Умму Салама:

«Эй, Аллоҳнинг Расули, аёл киши ҳам эҳтилом бўладими?» – деди.

Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қўлгинанг қурисин, бўлмаса, боласи унга нимадан ўхшар эди», – дедилар».

Учовлари ривоят қилишган.

 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳўлни кўрган, лекин эҳтиломни эслай олмаган одам ҳақида сўралди. Ул зот:

«Fусл қилади», – дедилар. Эҳтиломни кўрган, лекин ҳўлни кўрмаган одам ҳақида (ҳам сўралдилар) Ул зот:

«Унга ғусл вожиб эмас», – дедилар.

Бас, Умму Сулайм:

«Аёл киши ҳам ўшани кўради. Унга ҳам ғусл вожиб бўладими?» – деди. Ул зот:

«Ҳа, албатта, аёллар эркакларнинг туғишганларидир», – дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

 

Ушбу ҳадисда баён қилинаётган масала ҳам кўп учраб турадиган, айниқса, ёшларда тез-тез такрорланиб турадиган масаладир.

Биров тушида ғусл вожиб бўладиган бирор нарсани кўрганини эслай олмайди. Лекин баданида, кийимида ёки ётган жойида манийнинг ҳўлини кўради. Нима қилиш керак? Албатта, ғусл қилиш вожиб, акс ҳолда, гуноҳкори азим бўлади.

Бошқа биров тушида жинсий алоқани кўрган, аммо уйғонса, ҳеч қаерда манийнинг ҳўли йўқ. Ундоқ одамга ғусл вожиб бўлмайди. Чунки, ундан воқеъликда ғусл вожиб бўладиган нарса чиққан эмас.

Мана шу масалалар ҳақида савол-жавоб бўлиб турган жойда Умму Сулайм розияллоҳу анҳо ҳам бор эканлар. У киши фурсатдан фойдаланиб:

«Аёл киши ҳам ўшани кўради. Унга ҳам ғусл вожиб бўладими?» – деди.

Яъни, аёл киши ҳам эҳтиломни кўрмайди-ю, ҳўлни кўради. Унга ҳам ғусл қилиш вожиб бўладими, дедилар.

Бу саволга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб бериб:

«Ҳа, албатта, аёллар эркакларнинг туғишганларидир»,– дедилар.

Яъни, ҳа, аёл кишига ҳам ғусл вожиб бўлади. Аёл киши ҳам худди эркак кишига ўхшаш, деганларидир.

 

4-5. Ҳайз ва нифоснинг тўхташи.

«Ҳайз» луғатда «оқиш» маъносини билдиради.

Шариатда эса, балоғатга етган аёл жинсининг раҳми ичидан туғишсиз, беморликсиз муайян муддатда чиқадиган қон ҳайздир.

Одатда, ҳайзнинг ранги қорамтир, ўзи ҳароратли ва оғриқ ила келадиган бўлиб, ҳиди нохуш бўлади.

«Нифос» сўзи «туғиш» ва «қон» маъноларини англатади. Шариатда эса, туғишдан кейин аёл кишининг раҳмидан келган қонга «нифос» деб айтилади.

Ҳайз ва нифос тўхтаганда ғусл қилиш вожиб бўлишига далиллар:

 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Фотима бинти Аби Ҳубайш, у истиҳоза бўлар эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан у ҳақда сўради. Бас, Ул зот:

«У томирдан. Ҳайз эмас. Агар ҳайз келса, намозни қўй. Қачонки, ҳайз кетса, ғусл қил ва намоз ўқи», – дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Шунинг учун, ҳайздан пок бўлган аёлга ғусл вожиб бўлади.

Нифос эса, янги туққан аёлда тўпланиб қолган ҳайздир. Шунинг учун, нифосдан пок бўлган аёлга ҳам ғусл вожиб бўлади.

«Мухтасар»нинг соҳиблари бу ерда зикр қилмаган вожиб ғусллар ҳам бор. Уларни бошқа уламоларимиз айтиб ўтганлар.

 

6. Шаҳид бўлмаган мусулмон маййитга ҳам ғусл вожиб бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида ҳаммага шу муомала қилинган.

Имом Бухорий ва имом Муслим Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда уловидан йиқилиб ўлган киши ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни сув ва сидр ила ювинглар ва икки кийим ила кафанланглар», деганлар.

 

7. Номусулмон шахс Исломга кирса.

Бу ҳолатда Моликий ва Ҳанбалий мазҳабларида ғусл қилиш вожиб бўлади. Бунга бир қанча далиллар бор. Мисол учун:

«Қайс ибн Осим розияллоҳу анҳу мусулмон бўлганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини сув ва сидр ила ғусл қилишга амр қилдилар».

Бешовларидан фақат Ибн Можа ривоят қилмаган.

Ҳанафий ва Шофеъий мазҳаблари, агар мусулмон бўлган одам жунуб бўлмаса, ғусл мустаҳабдир, деганлар.

 

Ҳайвонга яқинлик қилган (маний) туширмаса, (вожиб бўлмайди).

Бундан маний туширса, ғусл вожиб бўлиши чиқади.

 

Ғусл вожиб бўлмайдиган ҳолатлардан яна баъзилари:

1. Мазий чиққанда.

2. Вадий чиққанда.

3. Тушида булғанганда ҳўллик кўрмаганда.

4. Клизма қилдирганда.

5. Бармоқни икки йўлдан бирига киритганда.

 

Ўзгартирилди 19.07.2011 20:17
Ўқилган: 371 марта
Қуйидаги бўлимга киритилган Фиқҳ дарслари
Теглар:
  • g'usl
  • fiqh
Ижтимоий тармоқлар:
  • Google Buzzга қўшиш
  • Facebookга қўшиш
  • Deliciousга қўшиш
  • Diggга қўшиш
  • Redditга қўшиш
  • StumbleUponга қўшиш
  • MySpaceга қўшиш
  • Technoratiга қўшиш
muslimaat.Uz

muslimaat.Uz

Бошқа мақолалар muslimaat.Uz

  • Ифтор пайтидаги дуо
  • Икки нур сочувчини: «Бақара» ва «Оли Имрон» сураларини қироат қилинг
  • Ният ва рўзадорга мустаҳаб амаллар ҳақида
  • «Фотиҳа» сурасининг улуғ фазли
  • Аллоҳнинг таолонинг бандасига берган амрлари

Ўхшаш мақолалар (теглар бўйича)

  • № 34: Рўза тутмасликка рухсатлилар ҳақида
  • № 32: Рўзадорга макруҳ бўлган нарсалар ҳақида
  • № 33: Рўзанинг мустаҳаблари ҳақида
  • № 31: Рўзани бузмайдиган нарсалар ҳақида
  • № 30: Қазо тутиш лозим бўладиган ҳолатлар ҳақида
Бўлимдаги бошқа мақолалар: « № 6: Ғуслнинг фарзи ва суннатлари № 8: Суннат ғусллар »

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.

Юқорига чиқиш

 

 

 

 

Янгиликлар

  • Европанинг қора юраги. Мусулмоннинг ҳошиядаги битиклари
  • Россияни Ислом мамлакатига айлантириш
  • Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
  • АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
  • Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
  • Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
  • Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
  • Ноёб кутубхона ёниб кетди
  • Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
  • Бош вазири ўринбосари...

Янгиликлар

  • Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
  • Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
  • Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
  • Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
  • Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
  • Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
  • Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
  • Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди
  • Форум
hilol.uz © web studiyasi | Muslimaat.UZ. All rights reserved.



  • Паролингизни унутдингизми?
  • Логинни унутдингизми?
*
*
*
*
*

* Field is required