Tools
A+ R A- wide normal
Register Login
  • Skip to content
  • Форум
  • Бош саҳифаsummary
    • Янгиликлар
    • Хабарлар
    • Видео
    • Нашидалар
    • Долзарб мавзу
    • Таҳлил
    • Сара мақолалар
  • Ибодат 
    • Поклик
    • Эътиқод
    • Намоз
    • Рўза
    • Закот
    • Ҳаж
    • Дуо
  • Муслима 
    • Фитрат
    • Либос
    • Ҳулқ
    • Тазкия
    • Амал
  • Оила 
    • Никоҳ ва Талоқ
    • Силаи раҳм
    • Болажонларга набавий васиятлар
    • Оила
    • Фарзанд
    • Қўшничилик
    • Илм
    • Меҳнат
    • Ҳуқуқ
  • Бекажон 
    • Саломатлик
    • Уй юритиш
    • Пазандалик
    • Гўзалик
    • Хунар
    • Насихатлар
  • Кутубхона 
    • Қуръони карим
    • Ўқув зали
    • Китоблар
    • Мақолалар
    • Тарих
    • Адабиёт
    • Ҳадислар
    • Ояти карималар
    • Исмлар маъноси
  • Хизматлар 
    • Қуръон дарслари
    • Қуръон фазилатлари
    • Фиқҳ дарслари
    • Қуръон мусобақаси
    • Шифокор маслаҳати
    • Психолог маслаҳати
    • Педагог маслаҳати
    • Либослар кўргазмаси
    • Фатволар
  • Сийрат 
Биласизми?


ArtCreativeFace Like Button Module
31.01.2011 20:59
Баҳо бериш
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
(3 овозлар)

№4: Тоҳарат одоблари ва макруҳлари

  • Муаллиф:  muslimaat.Uz
  • Харф хажми харф хажмини кичик қилиш харф хажмини кичик қилиш Харфни катталаштириш Харфни катталаштириш
  • Босма
  • E-mail
  • Биринчи бўлиб фикр беринг!

Тоҳарат одоблари:

1. Қиблага қараб ўтириб тоҳарат қилиш.

Тоҳарат–ибодат. Қиблага қараб ибодат қилиш қандоқ яхши!

2. Баланд жойда ўтириб тоҳарат қилиш.

Ишлатилган сувлар бадан ёки кийимларга сачрамаслиги учун бундай ва бундан бошқа қулайликларга эга бўлиш жуда яхши. Мисол учун, совуқ ўлкаларда офтобда тоҳарат қилиш кўп яхши бўлса, ўта иссиқ ўлкаларда офтобда тоҳарат қилиш кўп ноқулайлик ва қийинчиликлар туғдиради. Шунинг учун, тоҳарат қиладиган жой жуда қулай қилиб олинса, яхши бўлади.

3. Тоҳарат қилишда, узри бўлмаса, бировнинг ёрдамидан фойдаланмаслик.

Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аксар ҳолларда шундоқ қилганлар. Ибодатда мутавозеълик, ҳамма нарсани ўзи қилиш афзал.

4. Тоҳарат пайтида гапирмаслик.

Балки, Аллоҳнинг зикри ва дуо билан машғул бўлиш.

5. Узуги бор одамлар уни қимирлатиб остига сув етказмоқлиги.

6. Оғзига ва бурнига ўнг қўл билан сув олиб, бурунни чап қўл билан тозалаш–қоқиш.

7. Шошилиб қолмаслик учун намоз вақти кирмасидан тоҳарат қилиш.

8. Сувни исроф қилмаслик.

9. Ишлатиш осон бўлиши учун, тоҳарат суви солинган идишни ўнг томонига қўйиб олиш.

10. Қалбдаги ният билан тилдаги гапни бирлаштириш.

11. Ҳар бир аъзони ювганда «Бисмиллаҳ»ни айтиб, дуо ўқиш.

12. Тоҳарат қилиб бўлгандан кейин шаҳодат калимасини ва ривоятда келган дуони ўқиш.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар сизлардан бирортангиз тоҳарат олса-ю, тоҳаратини яхшилаб қилса, сўнгра, тоҳаратидан фориғ бўлишида: «Ашҳаду аллаа илааҳа Иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур», – дедилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Термизий эса:

«Аллоҳумма ижъалний минат таввабийна ва ижъалний минал мутатоҳҳирийн»ни зиёда қилган.

13. Тоҳарат қилиб бўлгач, икки ракъат намоз ўқиш.

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бизнинг туя боқиш вазифамиз бор эди. Менинг навбатим келиб қолди. Мен кечқурун уларни қайтариб келдим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тик туриб одамларга айтаётган гапларидан қуйидагиларни эшитиб қолдим:

«Қайси бир мусулмон яхшилаб тоҳарат қилса, сўнгра қалби ва юзи ила иқбол қилган ҳолида икки ракъат намоз ўқиса, албатта, унга жаннат вожиб бўлади».

Муслим ривоят қилган.

 

***


Тоҳаратнинг макруҳлари:

1. Сувни исроф қилиш.

Шаръий ҳожатдан ёки етарлидан зиёд сув ишлатиш исроф бўлади. Агар сув тоҳарат қилувчининг ўзиники бўлса, исроф макруҳдир. Аммо кўпчилик тоҳарат қилиши учун тайёрлаб қўйилган сувни исроф қилиш ҳаромдир.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъднинг олдидан ўтдилар. У тоҳарат қилаётган эди. Бас, у зот:

«Бу қандоқ исроф?!» – дедилар.

«Тоҳаратда ҳам исроф бўладими?» – деди.

«Ҳа! Агар оқиб турган дарё устида бўлсанг ҳам!» – дедилар».

Аҳмад ва Ибн Можа ривоят қилишган.

2. Сувни ўта кам ишлатиш.

Худди масҳ тортгандек бўлиб қолмаслиги лозим. Ювилган аъзодан камида икки томчи сув оқиши керак.

3. Сувни юзга ёки бошқа аъзоларга уриш.

Бунда сув ҳамма тарафга сачраб, ноқулайлик ва палапартишлик, маданиятсизлик юзага келади.

4. Одамларнинг гапини гапириш.

5. Узрсиз бошқанинг ёрдамидан фойдаланиш.

Имом Ибн Можа ва Дора Қутний Ибн Аббосдан ривоят қиладилар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тоҳарат сувларини бирор кишига бермас эдилар».

6. Нажосат бор жойда тоҳарат қилиш.

7. Рўзадор киши оғиз ва бурунни чайишда муболаға равишда ҳаракат қилиши.

Сув ичкарига кириб кетса, рўза очилиши хавфи бор.

8. Тоҳаратнинг суннатларидан бирини тарк қилиш.

9. Ўта иссиқ, ўта совуқ ёки қуёшда иситилган сувда тоҳарат қилиш.

Биринчи икки ҳолда иссиқ ёки совуқдан қўрқиб тоҳарат қилишдаги хушуъ ва хузуъга футур етади. Қуёшда исиган сувда тоҳарат қилиш туфайли, тиббий тажрибага қараганда, пес касали келиб чиқиш хавфи бор.

Тоҳарат қилиш фақат Аллоҳга қурбат ҳосил қилишдан олдин баданини поклашдан иборат эмас, балки тоҳаратнинг ўзи Аллоҳга қурбат ҳосил қилишдир. Намоздек улуғ ибодатга, Аллоҳ таоло билан бевосита мулоқотга, муножотга жисман ва руҳан покланиб, тайёргарлик кўришдир. Тоҳарат пайтида турли машғул қилувчи нарсалардан холий бўлиб, қалбни бир жойга қўйиб олиш намозни тўла-тўкис адо этишга катта ёрдам беради.

Тоҳарат ҳақидаги бобнинг охирида бу амални бошидан охиригача қандоқ қилиш ҳақида кўргазмали дарс сифатида тақдим қилинадиган ривоятни келтиришга ижозат бергайсиз.

Усмон розияллоҳу анҳунинг озод қилган қуллари Ҳумрон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши қуйидагиларни айтганлар:

«Усмон тоҳаратга сув чақирди ва тоҳарат қилди. Икки қўлини уч марта ювди. Сўнгра оғзини чайқади ва бурнига сув олиб тозалади. Кейин юзини уч марта ювди. Сўнгра ўнг қўлини чиғаноғи билан уч марта ювди. Кейин чап қўлини ҳам шунга ўхшатиб ювди. Сўнгра бошига масҳ тортди. Кейин ўнг оёғини тўпиқлари билан уч марта ювди. Сўнгра чап оёғини ҳам шунга ўхшатиб ювди. Кейин:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг менинг ушбу тоҳаратимга ўхшатиб тоҳарат қилганларини кўрдим», деди ва «Ким менинг ушбу тоҳаратимга ўхшатиб тоҳарат қилса ва туриб бориб икки ракъат намоз ўқисаю, унда бирор нарсани кўнглидан ўтказмаса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», деб қўшиб қўйди».

Бешовлари ривоят қилишган.

 

Ўзгартирилди 31.01.2011 22:29
Ўқилган: 272 марта
Қуйидаги бўлимга киритилган Фиқҳ дарслари
Теглар:
  • tahorat
  • fiqh
Ижтимоий тармоқлар:
  • Google Buzzга қўшиш
  • Facebookга қўшиш
  • Deliciousга қўшиш
  • Diggга қўшиш
  • Redditга қўшиш
  • StumbleUponга қўшиш
  • MySpaceга қўшиш
  • Technoratiга қўшиш
muslimaat.Uz

muslimaat.Uz

Бошқа мақолалар muslimaat.Uz

  • Ифтор пайтидаги дуо
  • Икки нур сочувчини: «Бақара» ва «Оли Имрон» сураларини қироат қилинг
  • Ният ва рўзадорга мустаҳаб амаллар ҳақида
  • «Фотиҳа» сурасининг улуғ фазли
  • Аллоҳнинг таолонинг бандасига берган амрлари

Ўхшаш мақолалар (теглар бўйича)

  • № 34: Рўза тутмасликка рухсатлилар ҳақида
  • № 32: Рўзадорга макруҳ бўлган нарсалар ҳақида
  • № 33: Рўзанинг мустаҳаблари ҳақида
  • № 31: Рўзани бузмайдиган нарсалар ҳақида
  • № 30: Қазо тутиш лозим бўладиган ҳолатлар ҳақида
Бўлимдаги бошқа мақолалар: « №3: Тоҳаратнинг фарзи, суннатлари, мустаҳаби. №5: Тоҳаратни бузувчилар »

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.

Юқорига чиқиш

 

 

 

 

Янгиликлар

  • Европанинг қора юраги. Мусулмоннинг ҳошиядаги битиклари
  • Россияни Ислом мамлакатига айлантириш
  • Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
  • АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
  • Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
  • Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
  • Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
  • Ноёб кутубхона ёниб кетди
  • Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
  • Бош вазири ўринбосари...

Янгиликлар

  • Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
  • Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
  • Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
  • Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
  • Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
  • Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
  • Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
  • Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди
  • Форум
hilol.uz © web studiyasi | Muslimaat.UZ. All rights reserved.



  • Паролингизни унутдингизми?
  • Логинни унутдингизми?
*
*
*
*
*

* Field is required