Tools
A+ R A- wide normal
Register Login
  • Skip to content
  • Форум
  • Бош саҳифаsummary
    • Янгиликлар
    • Хабарлар
    • Видео
    • Нашидалар
    • Долзарб мавзу
    • Таҳлил
    • Сара мақолалар
  • Ибодат 
    • Поклик
    • Эътиқод
    • Намоз
    • Рўза
    • Закот
    • Ҳаж
    • Дуо
  • Муслима 
    • Фитрат
    • Либос
    • Ҳулқ
    • Тазкия
    • Амал
  • Оила 
    • Никоҳ ва Талоқ
    • Силаи раҳм
    • Болажонларга набавий васиятлар
    • Оила
    • Фарзанд
    • Қўшничилик
    • Илм
    • Меҳнат
    • Ҳуқуқ
  • Бекажон 
    • Саломатлик
    • Уй юритиш
    • Пазандалик
    • Гўзалик
    • Хунар
    • Насихатлар
  • Кутубхона 
    • Қуръони карим
    • Ўқув зали
    • Китоблар
    • Мақолалар
    • Тарих
    • Адабиёт
    • Ҳадислар
    • Ояти карималар
    • Исмлар маъноси
  • Хизматлар 
    • Қуръон дарслари
    • Қуръон фазилатлари
    • Фиқҳ дарслари
    • Қуръон мусобақаси
    • Шифокор маслаҳати
    • Психолог маслаҳати
    • Педагог маслаҳати
    • Либослар кўргазмаси
    • Фатволар
  • Сийрат 
Биласизми?


ArtCreativeFace Like Button Module
24.01.2011 01:55
Баҳо бериш
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
(2 овозлар)

№3: Тоҳаратнинг фарзи, суннатлари, мустаҳаби.

  • Муаллиф:  muslimaat.Uz
  • Харф хажми харф хажмини кичик қилиш харф хажмини кичик қилиш Харфни катталаштириш Харфни катталаштириш
  • Босма
  • E-mail
  • 1 Фикрлар

 

Тоҳаратнинг фарзи.

Бизнинг тилимизда «Тоҳарат» деб ўрганиб қолинган маълум ва машҳур нарса арабчада «вузуъ» дейилади.

«Вузуъ» сўзи луғатда «гўзаллик» ва «ялтираш» маъносини билдиради.

Шариатда эса, Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш нияти ила баъзи аъзоларни ювишга вузуъ–тоҳарат деб айтилади.

Фарзнинг таърифини аввал ўрганганмиз. Бунга қўшимча равишда айтишимиз лозимки, фарз бажарилмаса, унга боғлиқ амал ҳам қилинмаган ҳисобланади. Мисол учун, тоҳаратнинг фарзларидан бирортаси бўлмай қолса, тоҳарат ҳам бўлмайди.

 

Энди «Мухтасари Виқоя»да келган матнни ўрганишга киришайлик.

«Тоҳаратнинг фарзи юзни сочдан қулоққача ва жағнинг тагигача, икки қўл ва икки оёқни чиғаноқлари ҳамда тўпиқлари билан ювмоқ. Бошининг тўртдан бирига ва соқолидан башарасини тўсиб турганига масҳ тортмоқдир».

Шарҳ: Демак, тоҳаратнинг фарзи тўртта экан.

 

1. Юзни сочдан қулоққача ва жағнинг тагигача ювмоқ.

Бу ердаги ювишдан мурод аъзодан камида икки қатра томадиган даражада сувни ўтказиш ёки қуйишдир.

Аъзоларни бир марта ювмоқ фарздир.

Юзнинг узунасига бўлган чегараси пешонанинг соч ўсган жойидан жағнинг остигачадир. Юзнинг кўндаланги­га чегараси бир қулоқнинг юмшоқ жойидан иккинчи қулоқнинг юмшоқ жойигачадир.

Икки лабнинг ва буруннинг уст қисмлари ҳам юздан ҳисобланади. Қош, киприк, мўйлаб, юздаги қиллар, пастки лабнинг ўртасига чиқадиган жунлар ва соқолнинг юздаги қисмини ювмоқ ҳам фарздир.

Аммо соқол ўта қалин бўлса, тагига сув етказиш фарз эмас. Соқолнинг осилиб турадиган қисмини ювиш фарз эмас.

 

2. Икки қўлни чиғаноқлари билан ювмоқ.

Қўлни ювишни бармоқ учларидан бошлаб чиғаноқда тугатилади. Бармоқларнинг бурушган жойларини ва бармоқнинг учини тўсиб қоладиган тирноқларнинг остини ювмоқ ҳам фарздир. Терига ва тирноқларга сув етишини тўсадиган ҳар бир нарса–бўёқми, лакми ёки яна бошқа бир нарсами–кетказилиши фарз.

Бармоқдаги узукни қимирлатиб тагига сув етказиш лозим.

 

3. Икки оёқни тўпиқлари билан ювмоқ.

Оёқни ювишни бармоқ учларидан бошлаб тўпиқда тугатилади.

 

4. Бошининг тўртдан бирига масҳ тортмоқ.

«Масҳ» ҳўлланган қўлни бирор аъзога суртишдир. Қўлнинг ҳўли сув идишидан, бирор аъзони ювгандан қолган сувдан бўлиши мумкин. Аммо масҳ тортгандан қолган ҳўллик бўлса, мумкин эмас. Масҳни бир марта тортиш кифоя қилади.

Шунингдек, соқол ўта қалин бўлса, унга ҳам масҳ тортилади. Соқол сийрак бўлса, юзга қўшиб ювилиши маълум ва машҳур.

Тоҳаратнинг фарзлари қуйидаги ояти каримадан олинган:

Аллоҳ таоло «Моида» сурасида:

«Эй, иймон келтирганлар, намозга турган вақти­нгизда юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқларигача ювинг, бошларингизга масҳ тортинг ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювинг)», деган (6-оят).

 

***

 

Таҳоратнинг суннатлари.

Унинг суннатлари: тасмия айтмоқ ва икки қўлини русғларигача уч марта ювмоқ ила бошламоқ. Мисвок қилмоқ. Оғзини ва бурнини сув ила ювмоқ. Соқолини ва бармоқларини тахлил қилмоқ. Ювишни уч мартадан қилмоқ. Бошининг ҳаммасига бир марта ва икки қулоғига у(бош)нинг суви ила масҳ тортмоқ. Ният қилмоқ. Тартибли қилмоқ. Кетма-кет қилмоқ.

Энди ушбу зикри келган суннатларнинг тафсилоти ва ҳужжату далиллари билан танишиб чиқайлик.

 

1. Тасмия айтмоқ.

«Тасмия» сўзи «Бисмиллаҳ»ни айтишни англатади. Демак, тоҳарат қилишни «Бисмиллаҳ»ни айтиб бошлаш суннатдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо шундоқ қилганлар. Қолаверса, у зот алайҳиссалом ўзларининг бир қанча ҳадисларида бу ишни қилмоққа тарғиб этганлар. Биз ўша ҳадислардан бирини мисол тарийқасида келтирамиз.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Тоҳарати йўқнинг намози йўқ. «Бисмиллаҳ»ни зикр қилмаган одамнинг тоҳарати йўқ», – дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Уламоларимиз бу ҳадиси шарифдаги «Бисмиллаҳ»ни зикр қилмаган одамнинг тоҳарати йўқ» дейилгани, «тоҳаратининг камоли йўқ», дегани, дейдилар. Бу, араб тили қоидаларида, хусусан, ҳадиси шарифларда бор нарса.

Шунга биноан, «Бисмиллаҳ»ни айтмай тоҳарат қилган одамнинг тоҳарати комил бўлмайди, яъни, савоби тўлиқ бўлмайди.

Уламоларимиз, агар тоҳаратнинг аввалида «Бисмиллаҳ»ни айтишни унутиб қўйса, эслаган вақтида айтади, дейдилар.

 

2. Икки қўлини русғларигача уч марта ювмоқ ила бошламоқ.

«Русғ» сўзи арабча бўлиб, билак билан кафтнинг қўшилиш бўғинидаги бир оз туртиб чиқиб турадиган суякка айтилади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишни ҳам доимий равишда қилганлар ва бир қанча ҳадисларда уни қи-лишни таъкидлаганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирортангиз уйқусидан уйғонса, қўлини уч марта ювмасдан туриб, уни идишга солмасин. Чунки, бирортангиз ҳам қўли қаерда тунаганини билмайди ёки қўли қаерда айланганини билмайди», – дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Ушбу ҳадисда уйқудан туриб, тоҳарат қилмоқчи бўлган одам тоҳарат қилишдан олдин сув бор идишни энгаштириб ёки бирорта кичик идиш билан олиб уч марта қўлини ювиб ташлаши суннат экани баён қилинмоқда.

Шу билан бирга, бу ишнинг нима ҳикматга биноан жорий қилингани ҳам баён этиляпти. Одам уйқусида қўли қаерларга борганини, нималарни ушлаганини идрок эта олмайди. Эҳтимол, нопок нарсаларни ушлаган бўлиши мумкин. Бинобарин, сувга биринчи бўлиб қўли уриладиган ва бошқа аъзоларини ювадиган бўлгани учун, аввал қўлини ювиб олиши яхши бўлади.

Шу мулоҳазага биноан, нафақат уйқудан турган одам, балки ҳар бир тоҳарат қилувчига аввал қўлини уч марта ювиб олиши тавсия қилинади.

Ҳанафий уламолари поклиги гумон бўлган нарсани уч марта ювиш зарурлигини мана шу ҳадисдан олишган.

 

3. Мисвок қилмоқ.

Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни доимо қилганлар ва бошқаларни ҳам мисвок қилишга тар­ғиб этганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар, умматимга машаққат бўлмасин, демаганимда уларни ҳар тоҳаратда мисвок қилишга амр этар эдим», – дедилар».

Имом Молик ва Бухорий ривоят қилишган.

Бизда «мисвок қилиш» деб ишлатиладиган истилоҳ тишни ишқалаб ювиш маъносидадир. Ўша вақтда маълум бир буталарнинг, аниқроғи эса, арок номли бутанинг учи юмшатилган новдалари билан тиш тозаланган.

Бу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига машаққат бўлишини мулоҳаза қилганлари учунгина ҳар тоҳаратда мисвок қилишга амр этмаганларини таъкидлашларидан бу ишга қанчалик аҳа-мият берилганини билиб олсак бўлади.

 

4. Оғзини ва бурнини сув ила ювмоқ.

Оғизни ва бурунни ювишни бизда «чайиш» дейиш одат бўлиб қолган. Бу ишни ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо қилганлар ва бир қанча ҳадисларида алоҳида таъкидлаганлар.

Толҳа ибн Мусаррифдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тоҳарат қилдилар. Уч марта оғизларини ва бурунларини чайдилар. Ҳар марта янги сув олдилар».

Тобароний ва Абу Довуд ривоят қилишган.

 

5. Соқолини ва бармоқларини тахлил қилмоқ.

Тахлил қилиш бармоқларни бир-бирига ёки соқолга киритиш билан бўлади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон тоҳарат қилсалар, кафтларига сув олиб, жағлари остига киритар ва у билан соқолларининг орасига сув етказар ва «Роббим мени шундоқ қилишга амр қилган», дер эдилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Термизийнинг ривоятида:

«Қачон тоҳарат қилсанг, икки оёғинг ва икки қўлинг панжалари орасига сув етказ, дер эдилар», деб келган.

 

6. Ювишни уч мартадан қилмоқ.

Бу ҳукм Расулуллоҳ алайҳиссаломдан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисдан олинган:

«Бир аъробий Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига тоҳарат ҳақида сўраб келди. Бас, унга уч марта-уч мартадан кўрсатдилар. Сўнгра:

«Тоҳарат мана шундоқ, ким бундан зиёда қилса, батаҳқиқ, ёмон қилибди, ҳаддан ошибди ва зулм қилибди», – дедилар».

Насаий, Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Яъни, тоҳарат мана шу, мен кўрсатгандек, бундан зиёдаси мумкин эмас. Ким зиёда этиб, уч мартадан ошириб юборса, ёмон иш қилган, шариатнинг чегарасидан чиққан ва ўзига зулм қилган бўлади, дедилар.

Шундан тоҳаратда аъзоларни уч мартадан ортиқ ювмаслик кераклиги кўринади.

 

7-8. Бошининг ҳаммасига бир марта ва икки қулоғига у(бош)нинг суви ила масҳ тортмоқ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларига ва икки қулоқлари ортига ва ичига масҳ тортдилар».

Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Бу ҳадисда эса, бошга масҳ тортиш вақтида икки қулоққа ҳам масҳ тортилиши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан собит бўлгани айтилмоқда. Унда икки кўрсатгич бармоқни қулоқларнинг ичига тиқиб туриб, улар билан қулоқнинг ич томони, икки бош бармоқ билан эса уст томони масҳ қилинади.

Фуқаҳолар ўз китобларида бу ишни айнан ушбу ҳадисга суяниб васф этишган. Фақат, улар кўпчиликка осон бўлсин учун, ҳадисни тўлиқ айтмасдан, қилиниши лозим бўлган ишни айтиб қўя қолганлар, холос.

 

9. Ният қилмоқ.

Тоҳарат қилишдан олдин уни ният қилмоқ ҳам суннатдир.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир», – дедилар.

Икки Шайх ривоят қилишган.

Бунда бетоҳаратликни кетказишни ёхуд тоҳаратсиз адо этиб бўлмайдиган ибодатни қалб ила қасд қилинади. Ниятни тил билан айтиш мустаҳабдир.

 

10. Тартибли қилмоқ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо тартибли равишда, тоҳаратнинг амалларини бирини олдинга, бошқасини кейинга сурмай қилганлар. Ояти каримада тоҳарат қандай васф қилинган бўлса, ўша тартибда бўлган. Оятда зикр қилинмаган амалларнинг тартибини ҳам бузмай тоҳарат қилиш суннатдир.

Тартибнинг вожиб эмаслигига фуқаҳоларимиз қуйидаги далилни келтиришган:

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, жунубликдан ғусл қилаётган одамнинг жасадидан баъзи ерига сув тегмай қолиши ҳақида сўради.

Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ўша ерни ювади. Сўнгра намоз ўқийди»,– дедилар».

Тобароний ривоят қилган.

 

11. Кетма-кет қилмоқ.

Тоҳарат қилган киши бир аъзосини ювгандан кейин бошқасини ювишни ҳам орага бегона ишни қўшмай ювишини «кетма-кет» деб тушунмоғимиз лозим. Тоҳаратни қилиб бўлиб, оёқни ювишни бошқа жойга, мисол учун, уйга кириб ювишни «кетма-кет қилмаслик» деб тушунилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тоҳарат амалларини доимо кетма-кет қилганлар. Аҳёнда бу ҳолатга амал ҳам қилинмагани ҳақида ривоят бор.

Имом Молик Нофеъ розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда айтилишича, Ибн Умар розияллоҳу анҳу бозорда тоҳарат қилиб, оёқларини масжидга кириб ювганлар ва саҳобалар бунга инкор қилмаганлар.

 

Нофеъдан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ ибн Умар бозорда тоҳарат ушатди. Сўнгра тоҳарат қилди. Юзи ва икки қўлини ювди ҳамда бошига масҳ тортди. Кейин масжидга кирганида жанозага намоз ўқиш учун даъват қилинди. У икки махсисига масҳ тортди ва жаноза намозини ўқиди».

Молик ривоят қилган.

 

***

 

Тоҳаратнинг мустаҳаби.

Ўнгдан бошламоқ ва бўйинга масҳ тортмоқ.

«Мухтасар»нинг муаллифи ижтиҳоди бўйича, тоҳаратнинг юқорида зикр этилган мустаҳаб амали бор. Бош-қа ҳанафий уламолар аъзоларни ювганда ўнг тарафдан бошламоқни суннат амал деганлар. Нима бўлса ҳам, тоҳарат қилувчи шахсни бу ишга алоҳида тарғиб қилинади. Бунинг аҳамиятини далил сифатида келтирилаётган қуйидаги ҳадисдан билиб оламиз.

 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам поклансалар, покланишларида ҳам, тарансалар, таранишларида ҳам ва ковуш кийсалар, ковуш кийишларида ҳам доимо ўнгдан бошлашни жуда яхши кўрар эдилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам покланишларида ҳам ўнг томондан бошлашни жуда яхши кўрганликлари ҳақида гап боргани учун уни бу бобда келтирилмоқда. Демак, тоҳаратда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундоқ қилганлар.

 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам барча ишларида иложи борича ўнгдан бошлашни яхши кўрар эдилар. Тоҳаратларида ҳам, таранишларида ҳам, оёқ ки-йим кийишларида ҳам».

Бухорий ривоят қилган.

Ҳа, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам барча яхшилик, эҳтиром, хайр маъносидаги бир нарсани олиш ёки бериш, ичиш, ейиш, кийиш, ювиш каби ишларни ўнг қўл билан қилар ва ўнгдан бошлар эдилар.

Тоҳаратда бўйинга масҳ тортмоқ мустаҳаб эканига далил қуйидагича:

 

Абулҳасан Ибн Форис Ибн Умардан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким тоҳарат қилиб, бўйнига икки қўли ила масҳ тортса, қиёмат куни ғулдан сақланади», – дедилар».

Уламоларимиз тоҳарат борасида келтирган ҳамма ҳадис ва асарларни ўрганиб, тартибга солсак ва тоҳарат одобларига, бу борадаги қоидаларга назар ташласак, бу ибодат ҳақидаги улкан ҳақийқатни яна ҳам тўлароқ тушуниб етамиз.

 

Ўзгартирилди 31.01.2011 21:07
Ўқилган: 547 марта
Қуйидаги бўлимга киритилган Фиқҳ дарслари
Теглар:
  • tahorat
  • fiqh
Ижтимоий тармоқлар:
  • Google Buzzга қўшиш
  • Facebookга қўшиш
  • Deliciousга қўшиш
  • Diggга қўшиш
  • Redditга қўшиш
  • StumbleUponга қўшиш
  • MySpaceга қўшиш
  • Technoratiга қўшиш
muslimaat.Uz

muslimaat.Uz

Бошқа мақолалар muslimaat.Uz

  • Ифтор пайтидаги дуо
  • Икки нур сочувчини: «Бақара» ва «Оли Имрон» сураларини қироат қилинг
  • Ният ва рўзадорга мустаҳаб амаллар ҳақида
  • «Фотиҳа» сурасининг улуғ фазли
  • Аллоҳнинг таолонинг бандасига берган амрлари

Ўхшаш мақолалар (теглар бўйича)

  • № 34: Рўза тутмасликка рухсатлилар ҳақида
  • № 32: Рўзадорга макруҳ бўлган нарсалар ҳақида
  • № 33: Рўзанинг мустаҳаблари ҳақида
  • № 31: Рўзани бузмайдиган нарсалар ҳақида
  • № 30: Қазо тутиш лозим бўладиган ҳолатлар ҳақида
Бўлимдаги бошқа мақолалар: « №2: Баъзи фиқҳий истилоҳлар ва фиқҳ илмининг аҳамияти №4: Тоҳарат одоблари ва макруҳлари »

1 Фикрлар

  • Фикрга линк ahli_islom 15.03.2011 00:55 Сайтга киритган: ahli_islom

    inson o'z robbisiga ibodan qiliwdan avval birinchi navbatda o'z tanasini poklamog'ligi muhimdir ikkinchi navbatda kiyimlarni va ibodat qiladigon joyini pok qilmog'ligi zrur

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.

Юқорига чиқиш

 

 

 

 

Янгиликлар

  • Европанинг қора юраги. Мусулмоннинг ҳошиядаги битиклари
  • Россияни Ислом мамлакатига айлантириш
  • Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
  • АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
  • Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
  • Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
  • Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
  • Ноёб кутубхона ёниб кетди
  • Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
  • Бош вазири ўринбосари...

Янгиликлар

  • Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
  • Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
  • Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
  • Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
  • Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
  • Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
  • Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
  • Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди
  • Форум
hilol.uz © web studiyasi | Muslimaat.UZ. All rights reserved.



  • Паролингизни унутдингизми?
  • Логинни унутдингизми?
*
*
*
*
*

* Field is required