Tools
A+ R A- wide normal
Register Login
  • Skip to content
  • Форум
  • Бош саҳифаsummary
    • Янгиликлар
    • Хабарлар
    • Видео
    • Нашидалар
    • Долзарб мавзу
    • Таҳлил
    • Сара мақолалар
  • Ибодат 
    • Поклик
    • Эътиқод
    • Намоз
    • Рўза
    • Закот
    • Ҳаж
    • Дуо
  • Муслима 
    • Фитрат
    • Либос
    • Ҳулқ
    • Тазкия
    • Амал
  • Оила 
    • Никоҳ ва Талоқ
    • Силаи раҳм
    • Болажонларга набавий васиятлар
    • Оила
    • Фарзанд
    • Қўшничилик
    • Илм
    • Меҳнат
    • Ҳуқуқ
  • Бекажон 
    • Саломатлик
    • Уй юритиш
    • Пазандалик
    • Гўзалик
    • Хунар
    • Насихатлар
  • Кутубхона 
    • Қуръони карим
    • Ўқув зали
    • Китоблар
    • Мақолалар
    • Тарих
    • Адабиёт
    • Ҳадислар
    • Ояти карималар
    • Исмлар маъноси
  • Хизматлар 
    • Қуръон дарслари
    • Қуръон фазилатлари
    • Фиқҳ дарслари
    • Қуръон мусобақаси
    • Шифокор маслаҳати
    • Психолог маслаҳати
    • Педагог маслаҳати
    • Либослар кўргазмаси
    • Фатволар
  • Сийрат 
Биласизми?


ArtCreativeFace Like Button Module
24.01.2011 01:55
Баҳо бериш
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
(4 овозлар)

№1: Фиқҳнинг таърифи, тарихи ва манбаълари

  • Муаллиф:  muslimaat.Uz
  • Харф хажми харф хажмини кичик қилиш харф хажмини кичик қилиш Харфни катталаштириш Харфни катталаштириш
  • Босма
  • E-mail
  • Биринчи бўлиб фикр беринг!

 

Фиқҳнинг таърифи.

«Фиқҳ» сўзи луғатда дақиқ фаҳмни, яъни бир нарсани нозик жойларигача тушунишни англатади.

Шариат истилоҳида эса, шаръий далиллардан фаръий ҳукмларни чиқаришга «фиқҳ» деб айтилади.

Ушбу таърифдаги «шаръий далил» деганимиздан, асосан, Қуръони Карим оятларини ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини тушунамиз.

«Фаръий ҳукмлар» эса, луғатда аслийнинг тескариси, яъни шохобча, кичик аҳамиятли, десак ҳам бўлади.

Шариатда эса, ибодат ва муомалотларни ўз ичига олувчи ҳукмлар фаръий ҳукмлардир.

Фиқҳнинг маъноси Қуръонда келганига ва унинг аҳамияти қанчалар юксаклигига «Тавба» сурасидаги қу-йидаги ояти карима ҳам далолат қилади:

«Мўминларнинг ҳаммалари (жангга) қўзғалишлари лозим эмас. Ҳар жамоадан бир нафар тоифа бўлсайди. Улар дийнни чуқур англаб, қайтиб келган вақтларида қавмларини огоҳлантирардилар. Шоядки, улар ҳазир бўлсалар» (122-оят).

Бу ояти каримани уламоларимиз икки хил тафсир қилишган. Биринчи тоифа:

«Мўминларнинг ҳаммалари (жангга) қўзғалишлари лозим эмас. Ҳар жамоадан бир нафар тоифа бўлсайди. Жангга қўзғалмай қолар эдилар. Улар дийнни чуқур англаб, жиҳодга кетганлар қайтиб келган вақтларида қавмларини огоҳлантирадилар. Шоядки, улар, (яъни жангга кетганлар) ҳазир(эҳтиёт) бўлсалар», деган маънони илгари сурадилар.

Иккинчи гуруҳ уламоларимиз эса:

«Мўминларнинг ҳаммалари (жангга) қўзғалишлари лозим эмас. Ҳар жамоадан бир нафар тоифа бўлсайди. Улар (жангга қўзғалардилар ва жиҳод давомида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бўлган мулоқотларда) дийнни чуқур англаб, (ўрганар эдилар. Жиҳоддан) қайтиб келган вақтларида қавмларини огоҳлантирадилар. Шоядки, улар, (яъни жиҳодга чиқмай қолганлар ҳам) ҳазир бўлсалар», деган маънони таъкидлайдилар.

Кўпчилик тафсирларда биринчи фикр олинган бўлса-да, иккинчи фикр ҳам кучли ҳисобланади.

Нима бўлганда ҳам, ояти карима ва уламоларимизнинг унга турли ёндашувларидан Ислом ўз дийнимизни чуқур англаб етишга қанчалик юқори аҳамият бергани яққол кўриниб турибди. Ҳатто, жиҳодга бормай қолишга узр бўладиган бирдан-бир нарса ҳам дийний илмларни чуқур ўрганиш учун бўлган ҳаракат бўлиши мумкин экан.

Агар ушбу ояти каримани иккинчи хил тафсир қилган уламоларимиз йўлидан борадиган бўлсак, қирғин-барот уруш бўлиб турганда ҳам Исломни чуқур ўрганишга ҳаракат қилиш лозимлиги таъкидланганини кўрамиз.

Бу ҳолат дийний илмларни чуқур эгаллаган уламоларни кераклигича тайёрлашга Ислом жамияти алоҳида эътибор бериши лозимлигини кўрсатади. Шу билан бирга, уламоларнинг жамиятдаги ўринлари ва масъулиятлари юксак эканини ҳам таъкидлайди.

Шунингдек, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам фиқҳни алоҳида мадҳ қилганлар. Мисол учун, қуйидаги ҳадисни олишимиз мумкин.

Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни дийнда фақиҳ қилиб қўяди»,– дедилар».

Тўртовлари ривоят қилишган.

«Фиқҳ» сўзи, аввал айтиб ўтганимиздек, луғатда бир нарсани дақиқ жойларигача тушунишни англатганидан, шариат ҳукмини дақиқ жойларигача тушунишни таъминлайдиган илм ҳам «фиқҳ» дейилади. Ана шундай илмий малакага эга бўлган одамни «фақиҳ» дейилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни дийнда фақиҳ қилиб қўяди», демоқдалар.

Демак, дийн таълимотларини яхши тушунадиган бўлиш банда учун катта бахт-саодатдир. Унга Аллоҳ таоло яхшиликни ирода қилганининг аломатидир. Чунки, дийний илм-ни ҳам бандага Аллоҳ таолонинг Ўзи беради.

***

Фиқҳ илми тарихи.

Фиқҳ илмининг тарихига назар соладиган бўлсак, Исломнинг аввалги даврида тафсир, ҳадис, усулул фиқҳ ва бошқа илмлар каби фиқҳ илми ҳам алоҳида илм шаклида ажралиб чиқмаганлигини кўрамиз.

Дастлаб, Маккаи Мукаррамада ўн уч йил давомида асосан ақийдага боғлиқ оятлар тушди. Кейинроқ, айниқса, Мадийнаи Мунавварага ҳижрат қилингандан сўнг, шаръий ҳукмларга тегишли оятлар ҳам туша бошлади. Уларнинг ҳаммасини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳали унча кўпаймаган мусулмонлар жамоасига ўқиб, тушунтириб берар эдилар.

У вақтдаги мусулмонларнинг деярли барчаси араблар бўлиб, араб тилини нозик жойларигача яхши тушунишар, Қуръони Карим оятлари ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ҳеч қийналмай англашар ва уларга амал қилишар эдилар. Мабодо, баъзи тушунмовчиликлар бўлса, дарров Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларидан сўраб олишар эди. Ўша вақтда саҳобаларнинг содда ҳаётларидаги асосий ишлари ҳам шундан иборат эди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётларининг охирига келиб, Қуръони Карим оятлари тушиши ниҳоясига етиб қолди. Кейинги босқичдаги оятларнинг аксари шаръий ҳукмларга тегишли эди.

Турли қабила ва юрт одамлари Исломни қабул қилишди. Янги мусулмонлар қаршисида деярли йигирма уч йил давомида тушиб тўпланган оятларни ўқиб-ўрганиш, уларга амал қилиш, шариат аҳкомларини ўз ҳаётларида татбиқ қилиш вазифаси турар эди.

Табиийки, ёш саҳобалар ўзларидан катталардан, янги мусулмонлар аввалгиларидан шаръий масалаларни сўрай бошлашди. Бу ишларда баъзи саҳобалар ўз илмлари, топқирликлари билан бошқалардан ажралиб чиқдилар.

Уламоларимиз фиқҳ билан машҳур бўлган саҳобаларга тўрт халифани, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс, Зайд ибн Собит, Оиша онамиз розияллоҳу анҳум ва бошқаларни мисол қилиб келтирадилар.

Шунингдек, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳолиси мусулмон бўлган узоқроқ юртларга ўша ердагиларга шариат аҳкомларини ўргатиш, уларнинг ҳаётида ориз бўладиган масалаларни ҳал этиш учун ўз вакилларини юбора бошладилар.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини Яманга юбораётиб:

«У ерда сенга бир масала ориз бўлса, қандай қилиб ҳукм чиқарасан?» – дедилар.

«Аллоҳнинг китоби ила», – дедим.

«Аллоҳнинг китобида бўлмаса-чи?» дедилар.

«Аллоҳнинг Пайғамбари суннати ила», – дедим.

«Аллоҳнинг Пайғамбари суннатида ҳам бўлмаса-чи?» дедилар.

«Фикрим билан ижтиҳод қиламан», – дедим.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кўксимга урдилар ва:

«Аллоҳ Расулининг вакилини Аллоҳни ва Унинг Расулини рози қиладиган нарсага муваффақ қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин», – дедилар».

Аҳмад ривоят қилган.

Барча ҳадис китобларида келтирилган ушбу машҳур воқеа асрлар давомида фақиҳларимизни янгидан-янги илмий чўққиларга, изланишларга чорлаши билан бирга, Қуръони Карим оятлари, бошқа ҳадислар билан бир қаторда фиқҳ илмига ҳужжат ва далил ҳам бўлиб келмоқда.

Биринчи ҳижрий асрнинг иккинчи ярми ва иккинчи ҳижрий асрда Ислом дийни дунё бўйлаб кенг тар­қалди. Араб бўлмаган турли халқлар ҳам мусулмон бўлдилар. Табиийки, улар ўзларига Қуръони Карим оятлари ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан шариат аҳкомларини чиқариб, тартибга солиш имконига эга эмаслар. Бир тарафдан, тил билмайдилар, қолаверса, илмлари йўқ.

Нима қилиш керак? Билганлардан сўраш керак. Шундай қилиб, аста-секин, кишиларга дийний ҳукмларни ўргатадиган, уларнинг саволларига жавоб берадиган кишилар ажраб чиқа бошлади.

Кейинчалик, шароит бутун бошли китоблар таълийф қилиш, масалаларни жамлаб баён қилишни ҳам тақозо қилиб қолди.

Бу ҳақийқатни халийфа Жаъфар Мансур ва имом Молик ораларида бўлиб ўтган ҳодисадан ҳам билиб олсак бўлади. Имом Молик ибн Анас ёшликларида Жаъфар Мансур билан бирга ўқиган эканлар. Катта бўлганларида йўллари турлича бўлиб, имом Молик илмда, айниқса, фиқҳда улкан алломалик даражасига етиб, ҳамманинг ҳурматига сазовор бўлдилар. Оғайнилари ва ҳамдарслари бўлмиш халийфа Жаъфар Мансур имом Молик билан мажлис қурди ва у кишига, яқин орада мен билан сендан билимлироқ одам йўқ, ўзинг кўриб турибсан, мен манови иш (яъни халийфалик) ила машғул бўлиб қолдим. Сен одамларга дийний ишларни енгиллаштириб берсанг, деди.

Имом Молик рози бўлдилар ва «Муватто» китобини таълийф қилдилар. Янаги ҳаж мавсумида «Муватто» китоби билан танишган халийфа Жаъфар Мансур қойил қолди ва имом Моликка: «Жуда яхши қилибсан, агар хоҳласанг, ҳамма одамларни шу китобга жамлайман», деди.

Имом Молик: «Йўқ, ундай қилма, Расулуллоҳнинг саҳобалари ҳамма ёққа тарқалиб кетишди, уларнинг ҳар бири ўзи билан яхшиликни олиб кетди», дедилар.

Ушбу қиссадан кўриниб турибдики, ўша даврда ҳатто давлат бошлиғи ҳам кишиларга фиқҳий кўрсатмалар мажмуаси лозимлигини англаб етган. Уламолар, жумладан, имом Моликдек забардаст олим ҳам бу заруратни тушуниб етганлар.

Шунинг учун ҳам, Ислом оламининг турли жойларида фақиҳ уламолар етишиб чиқа бошладилар.

***

Фиқҳ манбаълари.

Мазкур фиқҳ илми уламолари ўз илмий ишларида фиқҳий ижтиҳодларига тўртта нарсани асосий манбаъ қилиб олганлар.

Биринчиси: Қуръони Карим.

Яъни, фақиҳ Исломда бирор нарсанинг ҳукми қандай эканлигини билмоқчи бўлса, аввало Қуръонга мурожаат қилади. Унда нима ҳукм бўлса, ҳеч қандай иккиланишсиз қабул қилади.

Иккинчиси: Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатлари.

Агар фақиҳ ўша мазкур масалага жавобни Қуръондан топа олмаса, Суннатга мурожаат қилади. Уни топиб, ҳукмини баён ҳам қилади.

Учинчиси: Ижмоъ.

Ижмоъ–бир даврнинг ижтиҳод аҳли бўлган уламоларининг бир овоздан бирор масалани қабул қилишларидир.

Мисол учун, Қуръони Каримни китоб шаклига келтириш зарурлиги Қуръоннинг ўзида ҳам, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида ҳам таъкидланмаган.

Аммо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан кейин урушларда Қуръонни ёд биладиган қорилар кўплаб шаҳид бўлаётганидан ташвишланган ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг таклифлари билан халийфа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Қуръонни жамлашга амр бердилар. Бунга ҳамма рози бўлди, ҳеч ким қарши чиқмади. Бу иш ижмоъ орқали амалга ошди.

Тўртинчиси: Қиёс.

Яъни, аввалги манбаъларда ҳукми келмаган масалани мазкур манбаъларда ҳукми бор шунга ўхшаш нарсага қиёслаб ҳукм чиқариш.

Мисол учун, Қуръонда хамр, яъни ўша вақтда узум, арпа, асал, хурмо каби нарсаларни ачитиш йўли билан олинадиган маст қилувчи ичимлик ҳаром қилинган. Уламолар шунга қиёслаб, улардан бошқа маст қилувчи ичимликларни ҳам ҳаром деб атаганлар.

Фақиҳларимиз суянадиган яна бошқа манбаълар ҳам бор. Улар масолиҳи мурсала, урф, шаруъ ман қоблана шаръун лана, истиҳсон, истисҳоб ва мазҳаби саҳобийлардир.

Фуқаҳоларимиз мазкур тўртта асосий ва қолган ёрдамчи манбаъларга суянган ҳолда кўп масалаларни ҳал қилганлар.

***

Фиқҳий мазҳаблар.

Ўша даврда кўплаб фақиҳлар етишиб чиққанлар. Уларнинг кўпчилиги ўзлари дунёдан ўтишлари билан фиқҳий ишлари ҳам қолиб кетган. Аммо мусулмонлар оммасига кенг тарқалган, шогирдлари ва орқасидан эргашувчилари кўп бўлган уламолар «фиқҳий мазҳаб соҳиблари» деб тан олинган.

Шулардан тўртталари бутун дунёга машҳур бўлганлар ва уларнинг мазҳаблари мусулмонлар жумҳури томонидан «расмий фиқҳий мазҳаблар» деб тан олинган. Булар қуйидаги мазҳаблар:

1. Ҳанафий мазҳаби.

Шом, Туркия, Туркистон, Покистон, Ҳиндистон, Банг-ладеш ва бошқа юртларда кенг тарқалган.

2. Шофеъий мазҳаби.

Миср, Сурия, Индонезия, Малайзия, Филиппин, Тайланд ва Африканинг баъзи давлатларида тарқалган.

3. Моликий мазҳаби.

Либия, Тунис, Жазоир, Мағриб, Мавритания, Нигерия ва Африканинг баъзи давлатларида тарқалган.

4. Ҳанбалий мазҳаби.

Арабистон ярим оролида тарқалган.

Ўқилган: 570 марта
Қуйидаги бўлимга киритилган Фиқҳ дарслари
Теглар:
  • fiqh
Ижтимоий тармоқлар:
  • Google Buzzга қўшиш
  • Facebookга қўшиш
  • Deliciousга қўшиш
  • Diggга қўшиш
  • Redditга қўшиш
  • StumbleUponга қўшиш
  • MySpaceга қўшиш
  • Technoratiга қўшиш
muslimaat.Uz

muslimaat.Uz

Бошқа мақолалар muslimaat.Uz

  • Ифтор пайтидаги дуо
  • Икки нур сочувчини: «Бақара» ва «Оли Имрон» сураларини қироат қилинг
  • Ният ва рўзадорга мустаҳаб амаллар ҳақида
  • «Фотиҳа» сурасининг улуғ фазли
  • Аллоҳнинг таолонинг бандасига берган амрлари

Ўхшаш мақолалар (теглар бўйича)

  • № 34: Рўза тутмасликка рухсатлилар ҳақида
  • № 32: Рўзадорга макруҳ бўлган нарсалар ҳақида
  • № 33: Рўзанинг мустаҳаблари ҳақида
  • № 31: Рўзани бузмайдиган нарсалар ҳақида
  • № 30: Қазо тутиш лозим бўладиган ҳолатлар ҳақида
Бўлимдаги бошқа мақолалар: №2: Баъзи фиқҳий истилоҳлар ва фиқҳ илмининг аҳамияти »

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.

Юқорига чиқиш

 

 

 

 

Янгиликлар

  • Европанинг қора юраги. Мусулмоннинг ҳошиядаги битиклари
  • Россияни Ислом мамлакатига айлантириш
  • Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
  • АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
  • Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
  • Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
  • Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
  • Ноёб кутубхона ёниб кетди
  • Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
  • Бош вазири ўринбосари...

Янгиликлар

  • Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
  • Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
  • Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
  • Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
  • Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
  • Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
  • Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
  • Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди
  • Форум
hilol.uz © web studiyasi | Muslimaat.UZ. All rights reserved.



  • Паролингизни унутдингизми?
  • Логинни унутдингизми?
*
*
*
*
*

* Field is required