"Нажот таълим" ўқув марказида учрашув бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун пойтахтимиздаги «Нажот таълим» ўқув марказида  опа-сингилларимиз учун навбатдаги  илмий суҳбат ташкил этилди. Анжуманда устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ меҳмон бўлдилар. Улар "Фарзанд тарбиясида  онанинг ўрни ва жамият ривожида хотин- қизларнинг илмли бўлиши"  мавзусида нутқ қилиб, илм аёллар учун қанчалик аҳамиятли  эканига алоҳида тўхталиб ўтдилар.


Тарихдан маълумки, бизнинг улуғ аждодларимиз дунё илму фан бешигини тебратиб келган. Муфассирлар, муҳаддислар, мутасаввуфлар, мутакаллимлар, фақиҳлар, мутафаккирлар, шоирлар ва олиму фузалоларни оналар тарбиялаганини унутмаслигимиз зарур. Пайғамбардек буюк зотларни оналар дунёга келтирган. Она тарбияси фарзанд ҳаётининг келажагини белгилаб берувчи муҳим омиллардан саналади. Ҳаким Термизий, Имом Термизий, Имом Бухорий, Аҳмад Фарғоний, Ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий, Абу Ҳафс Кабир Бухорий, Имом Мотуридий, Маҳмуд Замахшарий, Бурҳониддин Марғиноний, Аҳмад Яссавий, Фахриддин Розий, Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Алоуддин Аттор, Мавлоно Яъқуб Чархий, Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор ва минглаб шу каби улуғ зотларни оналари гўзал тарбия берганлиги баракотидан шуҳрат топишди.

Маъруза давомида устозимиз айни жиҳатларга тўхталиб, бугунда ҳам мамлакатимизда аёл зотининг ҳурмати, эҳтироми ва хотин-қизларнинг турли йўналишларда билим олишларига алоҳида эътибор қаратилаётганини эътироф этдилар. Суҳбат давомида иштирокчилар  ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Тадбир сўнггида  Аллоҳ таолодан оила, фарзанд ва жамият олдида катта масъулият соҳиби бўлган барча муҳтарама оналаримизга, меҳрибон ва садоқатли опа-сингилларимизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик беришини ва икки дунё саодатига мушарраф этишини сўраб, дуолар қилинди.


Нилуфар Раимова,

muslimaat.uz мухбири


Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
260 км масофага югуришни режалаштирган мусулмон Ҳорун Мота Мен ҳар куни ифторликдан олдин тахминан 10 км давоми...

16:24 / 16.05.2020 2305
.Ҳилол, нашриётматбааси, Ислом.уз портали, Муслимаат.уз сайти ҳамда Бинту Содиқ маърифий канали ижодий давоми...

03:41 / 30.03.2020 3941
Эрон оғир атлетика федерацияси иккита оғир атлетикачи муслималар ndash Элҳам Хоссейни ва Ҳафиз Гашгайни давоми...

19:18 / 09.08.2020 2827
Куни кеча азим Тошкентнинг сўлим гўшаларидан бирида forum.muslimaat.uz сайтининг аёлқизлари учрашуви бўлиб ўтди. давоми...

13:35 / 25.09.2020 3502