Сафар таассуротлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рометанга кел, дўстни тутмоқ истасанг.

Кел, бошингдин оёқ ясаб, аё дўст,

Гар Азизон руҳин шод этмоқ истасанг...


Тўртинчи пири муршид   Хожа Али Ромитоний қуддиса сирриҳунинг табаррук қадамжоларини зиёрат қилиш мақсадида Ромитон туманидаги  Қўрғон қишлоғига етиб келдик. Хожа Али Ромитоний "Хожаи Азизон" номи билан машҳур.   У зот 1321 йилда вафот этган. У зотнинг тўртта машҳур халифалари: Хожа Муҳаммад Кулоҳдуз, Хожа Муҳаммад Халлож, Хожа Муҳаммад Бовардий, Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий бўлган.  У зотнинг зиёратларидан сўнг шогирдлари Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий қуддиса сирриҳунинг  мақбараларини зиёрат қилдик.



Бешинчи пири муршид Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий қуддиса сирриҳу Ромитон туманидаги Симос қишлоғида 1259 йилда таваллуд топган. У зот 1354 йил вафот этган. Қабрлари Самос қишлоғида. Бобойи Самосийнинг касблари деҳқончилик бўлган. Ҳазратнинг кароматлари ва хулқлари ҳақида «Мақомоти Амир Кулол», «Мақомоти Шоҳи Нақшбанд», «Туҳфат аз зоирин» ва бошқа манбаларда зикр қилинган. Жомийнинг «Нафоҳатул унс» китобларида таъкидланишича, Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий ўз кулоҳларини Баҳоуддин Нақшбандга берган. Аллоҳ таоло шу кулоҳ шарофатидан Баҳоуддин Нақшбандга балогардонлик кароматини ато этган экан. Ҳазрат Муҳаммад Бобойи Самосийнинг жуда кўп мурид, шогирд, издошлари бўлган.


  Улуғ аждодларимизнинг  зиёратлари қалбимизга хотиржамлик, сокинлик бахш этди.  Нафс ва хулқларида тақво аҳллари бўлган бу зотлар ҳаётини ўрганиш, ҳаётимизга татбиқ қилиш нақадар улкан саодат...


Муҳайёхон Муҳаммад Юсуф

Бухоро-Ромитон


Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон орзулар рўёбга чиқадиrdquo Кўнгиллилар Рамазон орзулар рўёбга чиқадиrdquo акциясини уюштирмоқдалар, давоми...

16:34 / 18.05.2020 4484
Барчани зилзила қурбонларига бағишлаб хатми Қуръон қилишга чорлаймиз.Шунингдек, мусибатзада оилалар, давоми...

21:07 / 07.02.2023 2058
Квебек университети Канада талабаси, жазоирлик Линда Aлиан ҳар қандай компютер тизимига кириш назоратини давоми...

17:01 / 20.09.2020 2061
Шу йилнинг 27 декабрь куни пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфrdquo мажмуасида давоми...

03:33 / 28.12.2023 934