Австриялик ўқувчи қиз Apple дастурларида ҳижоб эмодзиси пайдо бўлишига сабабчи бўлди.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Асли Саудия Арабистонлик 16 ёшли Вена мактабларидан бирида таҳсил оладиган Рауф Ҳумадий машҳур Apple корхонасидан телефон ва компютерларига ҳижобнинг махсус расми (эмодзи) киритилишига муваффақ бўлди. Шу пайтгача матнларни ёзиш учун турли хил тоифаларга мўлжалланган ўнлаб эмодзилар мавжуд бўлиб, уларнинг ичида ҳижобли қиз расми бўлмаган. Шунда Рауф хоним Apple нинг пиктограммалар ишлаб чиқарувчи бўлинмасига мурожаат қилишга қарор қилди. Улар муслима қизнинг таклифини қабул қилиб махсус график чизма тайёрлашга қўл уришди. Time журнали бу ёш қизни дунёнинг энг нуфузли ўсмири деб эълон қилди. Хозирги кунда у Вена халқаро мактабида ўқимоқда. 13 ёшидан хижобга кирган. Унинг айтишича, телефон ва компютерларда ҳижоб эмодзисини пайдо бўлиши исломга қарши бўлган одамларга ижобий таъсир кўрсатади.

Мавзуга оид мақолалар
  Эй Қасво Қандоқ ҳам саодатлисан Сенга берилган мақом, сенга берилган шарафнинг учқуни ҳам йўқ давоми...

06:27 / 05.06.2018 2802
Ушбу ёз фаслида кимлардир мактабни тамомлади. Дарслар, навбатчиликлар, иккию беш баҳолар, жанжал давоми...

16:00 / 13.07.2019 4286
Маълумки, шу кунларда Қуръон мусобақаси Тошкент вилояти бўйлаб давом этмоқда. Бугун эса Назарбек давоми...

11:51 / 12.02.2018 3266
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бу дунёда бизларни нозик давоми...

17:43 / 25.02.2017 5383