Китоблар (6)
مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُمْ بِأَحْسَنِ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ.
“Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, Биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз ва, албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз” (Наҳл 97-оят).
Эй ибни Аббос, сен мендан кўра фақиҳроқ эдинг
Абдуллоҳ ибн Аббос Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) амакиларинг ўғли бўлиб, Набийни (алайҳиссалом) у зотнинг ишларини, кўриб, улар билан бирга ўтириб, сўзларини эшитиб ўсди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аббоснинг ҳаққига туғилган куниёф дуои ҳайр қилганлар. яъни: “Аллоҳим уни динда фақиҳ қилгин ва унга таъвилни билдиргин” деб дуо қилдилар.
Баъзи ўринларда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга ҳамроҳ бўлганлар ва у Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга болалигидаёқ ўзларининг машҳур ҳадисларини эдилар. Ҳадисда: “Ҳар қандай ҳолатингда Аллоҳни ёдингда тут, у ҳам сени хифзу ҳимоясига олади. Аллоҳни ёдингда тутсанг уни рўпарангда топасан”.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафот этган пайтларида унинг ёши ўн учда эди. Шунингдек ибни Аббос илмни севувчи, Қуръон ва суннатга бор вужуди билан интилган кимса эди. Шунинг учун у Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бирга ғазотларда қатнашган, у киши билан осон ва қийинчиликда бирга умр ўтказган, унинг чақириғини аввалида ва неъмат мукаммал бўлганидан сўнг ҳам ҳамроҳ бўлган саҳобалардан илм ўрганишни истади.
Сўнгра Суфён саҳобалардан Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадислари ва Қуръоннинг маъноларини ўрганишга қарор қилди. Бир куни у дўстига: Бугунги кунда Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобалари кўпдир. Кел, улардан илм ўрганамиз, деди.
Дўсти унга: Қўйсангчи, эй ибни Аббос, одамларни сенинг илмингга муҳтож жойлари бор деб ўйлайсанми? Ахир уларнинг ичида Абу Бакр ва Умарлар бўлса, деди.
Ибни Аббос айтади: Сўнгра мен илм талаб қилишга киришдим. Дўстим эса чавондозлик ва отлар минишга киришди.
Кунлар ўтди ва Ибни Аббос илм талаб қилишда тер тўкди. Ҳаттоки у олим ва фақиҳга айланди. Саҳобалар унинг олимлиги ва фақиҳлиги туфайли у билан машварат қилардилар. Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобалирадн кўплари вафот этиб кетдилар. Одамлар ибни Аббоснинг илмига эҳтиёж сездилар. Одамлар унинг атрофида тўпланар, сўрар ва илмидан ўрганардилар. Дўсти унинг атрофидаги одамларнинг галасини унинг илмига ва фиқҳига эҳтиёжмад эканликларини кўради ва: “Эй ибни Аббос, сен мендан кўра фақиҳроқ эдинг”, деди. (Яъни келажакка мендан кўра яхшироқ назар солдинг). Ибни Аббос Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва у зот васият қилган талаби илмни яхши кўради. Сўнгра у илм талаб қилишга ва Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётлик пайтларида эшитилган сўзларини ўрганишга киришди. Шунингдек Қуръон оятларининг тафсирини, ғозий ва ғазотларнинг хабарини ҳам ўрганишга киришди. Ибни Аббос илмни Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобалирдан ўрганди. Ибни Аббос ўзи ҳақида ривоят қилади. Бир пайтда у Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларидан бирида ҳадис борлигини билиб қолади ва ундан сўраб билиш учун шошилади. Лекин у ўша саҳобийни ухлаётган ҳолида топади. Нима қилишга қарор қилди экан? Ахир у Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) амакиларини ўғлику?
Шундай бўлсада, Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) амакиларини ўғли илм қадрини ва уламоларни ҳурматлашни билади. Шунда у ридосини ёстиқ қилиб тахлаб, уунинг остонасига қўйяди ва шамол уни тупроқ билан бўяб ташлашига қарамай ўтиради. Унинг уйғонишини кутиб, ўтирарди. Киши уйқусини тугатди. Ўрнидан туриб таҳорат олди ва кийимларини кийди. Эндигина чиқиб кетмоқчи эдиҳамки, қараса Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) амакиларининг ўғли эшиги тагида ўтирибди ва ридосини ёстиқ қилиб, суятиб олибди. У: Эй Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) амакиларининг ўғли, сени бу ерга нима етаклаб келди? Нима учун мени чақиртириш учун одам жўнатиб қўяқолмадинг?. Мен бориб ҳожатингни чиқарардим, деди.
Шунда ибни Аббос: Одобли ўқувчи илмни ҳам, муаллимни ҳам эзозлайли. Йўқ, ҳузурингга мен келишимга сен ҳақлироқсан, деди.
Ундан ҳадис ҳақида сўраб, уни ўрганади.*
*(Ҳолид Муҳаммад Ҳолиднинг “Рижал ҳавла Расул”, яъни, “Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) атрофидаги кишилар” китобидан).
Ундан бу оят қачон нозил бўлган? Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) у оят ҳақида нима деганлар? Мусулмонлар ундаги аҳкомларга эргашишлари қандай эди? Деб сўрайди. Шу тарзда у саволида давом этади ва тушиниб, англаб, ҳаттоки жуда кўп илм ўрганади.
Бир куни ундан: Эй ибни Аббос, биу илмга қандай етишдинг?. Яъни, бу илмни қайдай ўргандинг?, деб сўрашди. У: Сўровчи тил ва фаҳмловчи қалб билан, деб жавоб қилди.
Ибни Аббос мусулмон олимларидан бир олимга ва диннинг фақиҳига айланди. У таъвил ва тафсирни ўрганди ва Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) масжидларида одамларга бир кун таҳорат, намоз, закот, ҳаж ва савдо-сотиқ каби ибодатларининг кайфиятини ва яна бир кун Қуръон тафсирини ва яна бир кун эса ғазот илмларини ўргатишга киришди. Шунингдек бир куни ҳадис ва яна бир кун Ислом сабабидан уларга келган Аллоҳнинг неъматларини билишлари учун Исломдан олдинги араб ҳадисларини ўргатиш учун бағишларди.
Ибни Аббос одамларни фақатгина ўзининг гапи ва сўзи билан ўргатибгина қолмасдан, балки унинг барча ишлари инсонлар учун таълим эди. Унинг устида кўплаб фақир, мискин ва муҳтожларга таом бериларди ва йўловчиларга сув бериларди. Ўзи эса илм денгизи эди. Ундан барча бахраманд бўларди. У обид бўлиб, Аллоҳнинг оятларини ўқир, уларга амал қилар ва одамларга ўргатарди.
Ана кўрдингми эй ўғилчам, Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бўлган муҳаббат ва суннатларига бўлган севги ибни Аббоснинг қалбида қандай эди. У қобилятли илм толиби бўлиб Набийнинг алайҳиссалом оли байтларидан ёмон шаклда фойдаланмади. Балки барча насаб ва обрў эгаларига илмга тавозулик қилиш, хурмат кўрсатиш ва уни қадрлашда гўзал наъмуна қолдирди.
1-савол: Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абдуллоҳ ибн Аббос учун қандай дуо қилдилар?
2-савол: Ким “Сен мендан кўра фақиҳроқ эдинг, эй ибни Аббос” деган?
Ўн йил ҳизмат қилиб, юз йил яшади
Сен Зайд ибн Хориса ҳақидаги қиссани ўқиган пайтингда, у сени ҳайрон қолдирган эди. Энди мана бу эса сенга яна ҳам ажабланарлироқ бўлади. Бола ўз ота-онасиникидан бошқа кишиникида туришни яхши кўришлиги бу ҳозирги кунимиздаги болаларда ҳам баъзан содир бўилб турадиган ишдир. Лекин она ўз боласини бировнинг уйига ҳадя қилиб юбориши бу жуда ғайриоддийдир. Лекин агар бу уй Набийнинг (алайҳиссалом) хонадонлари бўлсачи? Унда бунинг ҳеч қандай ҳайратланарли жойи қолмайди.
Қани айтингларчи, бизлардан қайси биримиз у зотнинг борлигини ва ўзига яқинлигини билсаю болаларининг тарбиясига аралашувини, улар билан ўтиришини, узоқ вақтларини у зотдан ўрганиш билан ўтказишни ва у зотни яқиндан кўришни орзу қилмайди дейсиз?
Албатта бу меҳрибон она Умму Сулайм бинти Малхон Ансориядир. Унинг Анас ибн Молик исмли ўғли бор эди.
У боласини қаттиқ яхши кўрсада лекин Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бўлган севгиси унданда кўпроқ эди. Шунинг учун у ўғлини Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) йўлдош бўлиши ва улар билан ҳамнафас бўлиши билан ажраб туришини истади. Лекин у қай йўл билан Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларида яшайди? Умму Сулайм Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўғли Анас у кишиниг истакларини бажариши учун бирга бўлишини сўради. Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хизмат қилиб, буйруқларига бўйсинишини ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса унга таълим бериб, динни тушунтириб, яхшиликни ўргатишларини илтимос қилди.
Сен Умму Сулаймнинг бу тадбири ҳақида нима дейсан? Анас бунга рози бўлармикан? Онасининг уйи Мадинада бўлиб , Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) масжидларининг ёнидадир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам Мадинада масжидга қўшни бўлиб яшардилар.
Ўша вақтларда Анас ўн ёшда эди.
Агарда сен унинг ўрнида, унинг замонида бўлганингда бунга рози бўлармидинг? Нима учун? Энди бундан сўнг Анас билан нималар содир бўлганини кўргинчи.
Дарҳақиқат онаси уни Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хизмат қилиши ва У зотнинг ёнларида бўлиши учун бериб юборди ва: Бу менинг котиб, яъни ёзишни биладиган ўғлимдир, деди ва Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг учун дуо қилишларини сўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг ҳаққига иима деб дуо қилар эканлар? Улар: “Аллоҳим, унинг молини ҳам, зурриётларини ҳам кўп қилгин ва унга берган нарсаларингни баракали қилгин”, деб дуо қилдилар.
Анас Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўн йил хизмат қилди:. Соҳибини уйидан чақириб кел, мана бу нарсаларни масжидга ташлаб кел, садақани етказиб бер ва шунга ўхшаш ишлар. Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳизматкорлари ҳозирги замон тушунчасидаги ҳизматкорлар эмасди. Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уйлари кичкина ва таомлари ҳам жуда кам бўлган.
Келинглар энди Анаснинг ўзига қулоқ солайлик. Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қандай муомалада бўлганларини бизларга ривоят қилиб берсин.
Анас айтади: Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўн йил хизмат қилдим ва ҳеч қачон улар менга “уф” демадилар ва: “Нима учун буни қилдинг?” ёки: “Нима учун буни қилмадинг?” демадилар. (Термизий ривояти).
Яъни уни бу йўл билан урушмадилар ҳам, айбламадилар ҳам.
Кел энди уларнинг муомалалари қандай бўлганини кўрамиз.
Шундай қилиб Ҳабиби унга гўзал муомала қилардилар ва унга меҳрибонлик қилардилар. Унга тушунтирардилар. Қилган ишига ҳам, бирон ишни қилмагани учун ҳам ғазабланмадилар. Аксинча юмшоқ муомалада бўлиб, унинг ҳаққига дуо қилардилар.
Анаснинг ҳикоя қилишича бир куни уни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўз ҳожатлари учун юборадилар. Шунда Анас “Аллоҳга қасамки бормасман”, деди. Лекин ичида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга буюрган зоҳатлариёқ борадиган эди. Бормаслигини Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтганида улар сукут қилдилар ва на гапирдилар ва на раддия қилмадилар. Анас ташқарига чиқиб кетди. Сўнг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) чиқиб кетдилар. Озгина вақт ўтгандан сўнг Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўчадан ўтиб кетаётиб қарасалар Анас болалар билан кўчада ўйнаб юрибди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) энди нима чора қўллайдилар экан ёки бўлмасам Анасга нима дер эканлар?
Дарҳақиқат Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) очиқ чеҳра билан кулган ҳолда унинг қулоғига: “Эй Унайс (Анасгинам), мен буюрган ишимга бордингми?” дедилар.
Қаранглар эй суюклиларим, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ходимлари Анас билан муомалалари қандай эди? Қаранглар уларнинг талабларини бажармасликка қасам ичган боло билан қандай йўл тутдилар. Улар ундан фақат илтимосларини бажаришини талаб қилмадилар, балки уни эркалатиб чақирдилар.
Нима учун энди Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Анасга дўстларининг олдида эмас, қулоғига пичирлаб гапирдилар? Албатта Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Анаснинг ўз дўстлари олдида яхши кўринишда номоён бўлишига харис эдилар ва у ҳақида яхшиликни билишларини истардилар (яхши фикрда бўлишларини истардилар).
Энди Анас уларга нима жавоб қайтарар экан? Тезда бориб келармикан?
Ҳа, дарҳақиқат Анас хурсанд бўлганча: Эй Аллоҳнинг расули, иншааллоҳ тезда бориб келаман, дея чопиб кетади.
Шуни билгинки эй ўғилчам, Анас онаси ва укаларини ташлаб қўймади. Балки онаси ва укаларини олдиларига кўп бориб турар ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам ахён-ахёндаУмму Сулайимни Зиёрат қилар ва Анаснинг уйида намоз ўқир ва уйнинг эгалари У зотнинг орқаларида намоз ўқирдилар.
Анас айтади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларнинг энг гўзал хулқлиси эдилар. Бир куни улар мени хожатлари учун юбордилар. Мен эса “Аллоҳга қасамки, бормасман”, дедим ва ичимда эса менга буюрган захотлариёқ бораман дедим. Анас сўзида давом этиб: Буюрганларида ёки йўлга чиқдим ва бозорда ўйнаб юрган болалар олдидан ўтиб қолдимва мен ҳам улар билан ўйнашга тушиб кетдим. Бир пайт Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) орқа гарданимдан ушладилар. Мен уларга қарадим ва улар кулиб: Эй Унайс (Анасгипнам), мен буюрган ишга бориб келгин? дедилар. Мен: “Ҳа, бориб келаман эй Аллоҳнинг расули” , дедим.
Келинг энди эй болаларим, Анаснинг бундан кейинги ҳаётини тамошо қиламиз. Дарҳақиқат унинг намози Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намозларига ўхшаш эди. Нима учун бундай ҳам бўлмасин. Ахир Анас у кишининг дўсти, уларни кузатб турувчи ҳамроҳларидир ва уларнинг доимий ҳолатларини кўрадику?
Анас узоқ умр кўрди ва саҳобаларнинг энг охиргиси бўлиб вафот этди. Унинг болалари ва набиралари кўпайиб юздан ошиб кетдилар. Шунингдек у Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) икки минг икки юздан (2200) ортиқ ҳадисларни ривоят қилган. Уларни баъзи муаллифлар жамлаганлар ва икки минг икки юз саксон олти (2286) ҳадисга етган. Яна у кўплаб инсонларга Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадис ва амалларини ўргатди.
Мана бу Набийни (алайҳиссалом) севган кимсанинг оқибати ва эришган мукофоти. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни эзозлайдилар ва Аллоҳ азза ва жалла уни эзозлади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса Аллоҳнинг ҳабиби бўлибгина қолмасдан, унинг дўсти ҳамдирлар.
Куламиз, ўйнаймиз ва лек Пайғамбаримизнинг севгисини унутмаймиз
Бахрайн шаҳрининг кўчаларининг бирига болалар ўйнагани чиқдилар. Улар коптокларини ирғитиб, чавгон ўйини таёқчасини ўйнай кетдилар. Улар коптокни у ер, бу ерга улоқтириб хурсанд ва шодланиб турган пайтларида, қарасалар бир киши ўтирибди. Лекин у оддий бир киши эмасди.
Шунингдек у болаларнинг ҳурсандликлари ва уларнинг озор бермайдиган оддийгина ўйинлари учун хурсанд бўладиган солиҳ киши эмасди. Шунингдек у мусулмон ҳам бўлмаган киши бўлиб, уни мусулмонларни хурсанд, лаззатланган, кучли ва соғлом кўриш сиқилтиради.
Болалар ўйнаб турган бир пайтларида копток ҳалиги кишининг олдига тушиб қолади. Ооҳ! Энди нима қиларкин?
Бундан олдин сен билан ҳам ҳудди шунга ўхшаш воқеа юз берганми? Олдига копток тушиб қолган киши нима қилганди?
Йўқ, эй суюклиларим. Ҳалиги киши табассум ҳам қилмади, коптокни болаларга ирғитмади ҳам ва уларга келинглар, коптокни олиб кетинглар демади. Балки у коптокни болаларга беришдан бош тортди. Болалар унга ялиндилар ва коптокни қаттиқ талаб қилдилар. Лекин у бундай қилишдан бош тортди. Улардан бир болакай келди ва ҳалиги кишининг ҳузурида қасам ичмоқчи бўлди. Бола халиги кишининг ўзини ҳам ва на унинг қайси динга эътиқод қилишини ҳам билмасди. У киши мусулмон эмас эди. Бола у кишига: “Сендан Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) севгиси ҳаққи сўрайман коптокни бизларга қайтариб бер”, деди. Яъни “Агарда Муҳаммадни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) яхши кўрадиган бўлсанг бизларга қайтариб бергин”, деди. Шунда ҳам ҳалиги киши коптокни қайтаришдан бош тортди ва Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўка кетди.
Унга ўхшашлар Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) яхши кўрармидилар? Ахир у У зотга кофирку. Қандай унга Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муҳаббати ҳаққи деб айта оламиз.
Болалар унинг Пайғамбарларини, суюклиларини сўкаётганини эшитгач нима қилдилар?
Дарҳақиқат уни таёқчалари билан ура кетдилар ва дўппослаганларидан ҳалиги киши ўлиб қолади. Бу воқеа Умар ибн Ҳаттобнинг ҳалифалик кунларида содир бўлганди. Бу иш борасида мусулмонлар фойдасига ҳукм қилинди. Умар ибн Ҳаттобга бўлиб ўтган воқеа етиб боради. Ислом учун шаҳарларни фатҳ бўлиши, мусулмонларни бойитадиган, уларни бахтли қиладиган ва уларга тақсимланадиган ғаниматлар ҳам Умарни (розийаллоҳу анҳу) бунингчалик хурсанд қилмаганди. Умар (розийаллоҳу анҳу): Ҳозирда Ислом (юксалди) азиз бўлди. Албатта ёш болалар Пайғамбарларини сўкканига уларнинг жаҳиллари чиққан ва ўчларини олганлар, деди.
Абдураҳмон ибн Абдулваҳоб ал Бобтинийнинг “Оталар болаларнинг тардиялашда” мурожат қилинадиган китоби. Муҳаммад Нур Сувайднинг “Набавий тарбиянинг манҳажи”).
давоми бор
Қандай қилиб у кишини
яхши кўрмайин?!
Энди сизлар билан Абдуллоҳ ибн Равоҳа тарбиялаган бир етим бола Зайд ибн Арқам ҳақида сўзлашамиз. Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) учратган Зайд у зот билан яшади ва улар билан ғазотларда қатнашди. У биринчи бор Ҳандақ ғазотида иштирок этган. Ҳандақдан сўнг Мурийсиъ ғазоти бўлиб ўтди. Ўша ғазотда Зайд 1ш бола эди. Бани Мусталиқ ғазотидан сўнг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва у кишининг саҳобалари Мурайсиъ сувида туяларини, отларини суғориш ва албатта ўзлари ҳам ичишлари учун тушдилар.
Иккинчи боб
Болаларнинг у кишига бўлган муҳаббатларидан намуналар
Шундайн ҳам сизни яхши кўрадики, изингиздан боради
эй Аллоҳнинг Расули
Шундай қилиб эй болаларим, Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муҳаббатлари ёш болаларнинг қалбларини тўлдирди. Нима учун ҳам бундай бўлмасин. Ахир У зотнинг ҳаётлари улар билан бирга кечган, улар ҳам Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) оталаридан, ўзларидан, яқинларидан ва қариндошларидан кўпроқ яхши кўрадиган бўлдилар. Болалардан баъзилари дўстлари билан ўйнашнинг ўрнига у киши билан ўтиришни афзал кўрдилар.
Энди эса эй суюклиларим қуйидаги қиссаларда у зот билан яшаган болалар уларни қандай яхши кўрганлари, у киши билан яшамай, балки улар ҳақида эшитиб, уларни севиб қани энди улар билан бирга яшаганимда, деб орзу қилган болалар қандай яхши кўрганлари ҳақида тинглаймиз.
Фақат сиз эй Аллоҳнинг Расули
Муоз ибн Амр ибн Жамуҳ ва Муоввиз ибн Афро Исломга кириб, Аллоҳга имон келтириб, Набийни (алайҳиссалом) яхши кўрган болалардан.
Кунларнинг бирида икки болакай Абу Жаҳл исмли киши Набийни, (алайҳиссалом) хақоратлаётганини эшитадилар ва кофирларни Аллоҳнинг ҳабибини ҳақоратлаётганига тоқат қилолмадилар. Нима қилиш керак? Болакайлар ўша кишини ер юзида Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) озор бериб яшашига қўйиб қўймаслиликларига қасам ичдилар. Улар иккинчи бор шундай қасам ичишди. Лекин қандай қилиб амалга ошириш мумкин.
Бадр ғазоти келди. Ҳалиги икки болақайлар бу ғазотда Абу Жаҳл қатнашиб, тез орада Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан уришиш учун келишини билдилар. У Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳақоратлаш билан киофяланибгина қолмасдан, балки Мадинагача таъқиб қилиб келди. Унинг биринчи мақсади Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўлдириш, У зотга қарши уришиш ва арабларнинг орасида шарманда қилиш эди. Шунинг учун икки болакай урушга чиқишга қарор қилдилар. Лекин улар ҳали кичкиналарку?
Болалар қиличларини кўтарганларича борадилар ва қарасалар Абдураҳмон ибн Авф сафларни тартибга солаётган экан. Шунда ўзлари танимаганлари учун Абу Жаҳл ҳақида ундан сўрадилар. Абдураҳмон ибн Авф ҳам улардан: У билан нима ишларинг бор ва Абу Жаҳлдан нимани истайсизлар, деб сўради. Сўнгра у иккисидан ортларига қайтиб кетишларини талаб қилди.
Лекин улар Абу Жаҳлнинг Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳақоратлаганини эшитганларини ва улар уни ер юзида яшашга қўйиб қўймасликларини тушунтирдилар. Шундан сўнг жанг асносида Абдураҳмон ибн Авф уларга Абу Жаҳлни кўрсатиб беради. Сўнгра улар қиличлари билан унинг олдига бориб, уни ер тишлатиб ўлдирадилар. Сўнгра иккалалари Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига шошганларича кетадилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қай бирингиз уни ўлдирдингиз? деб сўрайдилар. Уларнинг ҳар бири: “Мен ўлдирдим”, “Мен ўлдирдим” дейишади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): Қиличларингизни артиб ташламадингларми? деб сўрайдилар. Улар: “Йўқ”, деб жавоб қиладилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларнинг қиличларига разм соладилар ва “Иккингиз уни ўлдирибсизлар”, дедилар.
Бу икки болакай Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таҳқирланишларига рози бўлолмадилар. Ҳа, фақатгина Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)??
Агар кимдир пайғамбарингизни ҳақоратлаётганини билиб қолсангиз нима қиласан? Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қутқаришда сен ҳам иштирок этадиган бошқа бир ечимларни қидириб топишга уриниб кўргин.
Муоз ва Муоввизнинг Абу Жаҳлга нисбатан қилган ишлари нимага далолат қилади...
Сизнинг ҳохшингиз биз учун амр эй Аллоҳнинг расули
Бу Зайд ибн Собит Қуръондан (Ҳижратдан илгари нозил бўлган узун ва қисқа суралардан) ўн еттита сурани ёд олиб, уларни ўрганган етти яшар болакай. Ҳали Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мадинага ҳижрат қилмаган эдилар. У зот Мадинага ҳижрат қилганларида ҳузурларига Зайдни келтиришади. Ўша пайтда ёши ўн бирда эди.
Улар: Мана бу бола, эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сизга нозил бўлган суралардан ўн еттитасини ёд олган Зайд, дейдилар. Уни эшитиб кўрган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ажабланадилар. Қандай ҳам ажабланмасинлар. Ахир у шижоатли бўлиб, ўзининг қироатини, овозининг яхшилигини ҳамда Қуръонни фасоҳатли тил билан ўқишни Расулуллоҳга намойиш қилишдан ҳаяжонга тушмади. Қандоқ ҳам тортинсин ёки ҳаяжонлансин. Ахир у Аллоҳнинг ҳақ каломини ўқияпти ва бунинг учун у Аллоҳдан буюк мукофот оладику?!.
Набий (алайҳиссалом) унинг ҳифзини бенуқсонлиги ва унинг маҳоратига қойил қолдилар. Унда илм севгиси, ғайрат ва жиддийликни кўрдилар. Кунлар ўтарди. Бир куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Зайдга: “Эй Зайд, Мен учун яҳудийларнинг ёзувларини ўргангин. Улар тарафдан менга мактублар келяпти. Мен бу мактублар борасида уларга ишонолмайман”, дедилар. Яъни, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мадинага келган пайтларида у ерда яҳудийларнинг бир неча жамоалари яшарди. Ҳечқиси йўқ, улар тинч-омон яшасинлар бироқ, барибир ҳар биримиз бошқамизнинг ҳаққини мухофаза қилиши учун ўртамизда аҳдларнинг мавжуд бўлиши даркор.
Бизлар ҳам битта шаҳарда яшаб, ҳеч биримиз бошқа бировга зиён етказмас. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларга мактублар жўнатар ва улар ҳам Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мактублар ва аҳдномалар жўнатардилар. Бироқ уларнинг мактублари ўзларининг тилларида, яъни, ибронийда бўларди. Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тиллари эса араб тили бўлиб, яҳудийларнинг тилини билмасдилар. Шунинг учун уларнинг макр ва ёмонликлирдан, хатга бирор нарсани ёзиб, тилда бошқача қилиб тушунтриб беришлари ва бу нарсада мусулмонлар учун ёмонлик бўлишидан қўрқардилар. У зот мусулмонлардан бири яҳудийлик тилини ўрганишини истадилар. Лекин ким уни ўрганади? Бу шижоатли, зийрак йигит Зайд бўлақолсин. Лекин у ҳам кичикнаку. Йўқ, дарҳақиқат Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унда илмга бўлган муҳаббат ва буюк қудратни кўрдилар. Бунинг устига у ўткир фаҳмли ва закий боладир.
Лекин айтгинчи, Зайд нима қилади деб ўйлайсан?
У Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), буйруқларини амалга оширармикин? Ёки, бу нарса дўстларим билан ўйнашдан тўсади, деб ўйлармикан?
Тез орада унинг бу меҳнати ҳар сафар яҳудийлардан элчилар келганида Набий (алайҳиссалом) билан бирга ўтирадиган қилди..
Агарда сен Зайднинг ўрнида бўлганингда ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) буни сендан талаб қилганларида нима қилардинг?
Албатта Зайд Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) яхши кўради ва у зотнинг истаклари унинг учун итоат қилиш керак бўлган амрдир.
Зайд иброний тилни ўрганишда жидду жаҳд қилди. Ярим ой ўтар-ўтмас у тилни ўрганиб олди ва Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) келадиган яҳудийлар мактубларини таржима қилиб, Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) яҳудийларга юборадиган номаларини ёзиб берадиган бўлди.
Зайднинг ҳолатини тасаввур қилиб кўргинчи, у Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёнларида ўтирибди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса бирор муаммо борасида яҳудийлар билан нима тўхтамга келиш кераклиги ҳақида саҳобаларга маслаҳат солмоқдалар. Саҳобалар Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) маслаҳат берар, ва Ул зот эса: Эй Зайд, бундай, бундай, деб ёзгин, дердилар. Зайднинг Набийга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бўлган муҳаббати қандай эди? Ҳаттоки У зот Зайддаги серҳаракатликни кўриб унга: Эй Зайд, Сурёний тилини ҳам биласанми?, дедилар. (У ўша асрда бор бўлган тил эди). Зайд уларга жавобан: Уни ўрганаман, эй Аллоҳнинг расули, деди. Зайд кетиб Сурёний тилини бир ойдан оз муддатда ўрганиб олади.
Зайднинг кўзга кўринган қобилияти, илмга бўлган муҳаббати ва заковат учун Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни Қуръондан нозил бўлган оятларни ёзиш учун танладилар. Шунинг учун Зайд Набийнинг (алайҳиссалом) замонларида ваҳийни ёзарди. Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан сўнг эса кўп сонли саҳобалар билан мусҳафни жам қилишда масъул бўлди.
Зайд ибн Собит, айтади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга бюурган эдилар ҳамки, мен яҳуд ёзувини ўргандим. У киши менга: “Аллоҳга қасамки, мен нома ёзишда яҳудларга ишонмайман, дедилар. Мен уни ўрганишга киришдим. Ярим ой ўтар ўтмас, мен у тилни тўла билиб олдим. Агар улар нома ёздирсалар, мен уларга ёзиб берардим ва агарда Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нома келса, мен уларга ўқиб берардим. (Абу Довуднинг сунанлари, илм китоби, ҳасан, саҳиҳ ҳадис).
Дунё ва охират дўстлиги
У ёш болакай, Абу Мусъаб, Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) яхши кўрадиган бола. У Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) улфат ва дўст бўлмаган барча саодат ноқис бўлишини билди. Ҳаттоки болакай ўзини жаннатда тасаввур қилар ва Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) у ерда кўра олмаслигидан қўрқарди.
Абу Мусъаб: “Эй Аллоҳнинг расули, Аллоҳга мен учун дуо қилинг, У мени жаннатда сиз билан бирга қилсин”, деди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Буни сенга ким ўргатди?”, дедилар. Мен эса: “Ҳеч ким”, деб жавоб қилдим.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)?: “Шундай дуо қиламан”, деб айтдилар ва мен жўнаб кетаётганимда У зот мени чақирдилар ва: Ўзинг ҳққингда саждани кўпайтириш билан менга ёрдам қилгин, дедилар.[1]
Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким сенга буни ўргатди?” деган саволлари, яъни бу бола кичкина бўлиб, бундай сўзни қаердан топиб айтаяпди? Лекин кўринишидан Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бўлган муҳаббат боланинг қалбидан макон опиб, унинг қалбини тўлдиргани маълум бўлмоқда. У саодатни Расулуллоҳсиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тасаввур эта олмаяпти.
Сизларчи, эй суюклиларим. Жаннатда у киши билан дўст бўлишни орзу қиляпсизларми? Сен ўзингнинг қасринг у кишининг қасрлари билан ёнма-ён бўлишини орзу қиляпсанми? Сен у кишини зиёрат қилишни ва у киши ҳам сени зиёрат қилишларини ва у кишини чақиришингни ва у киши ҳам сени чақиришларини орзу қилмоқдамисан?
Ундай бўлса болакайга васият қилинган нарсаларни сен ҳам қилгин. Аллоҳ азза ва жаллага кўпроқ сажда қилиб, намозда бардавом бўл.
Иккинчи бўлим
Суюкли болажонлар билан Расулуллоҳнинг
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муносабатлари
Энди сенга у зотнинг суюкли болажонлар билан масжиддаги, кўчадаги ва уйдаги баъзи муносабатлари хавола этилади.
Эй ўғилчам ва сен эй қизалоғим, Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ким эканини билдингми? У зот болалар билан бирга бўли, уларга қандай муносабатда бўлганларини билдингми?
Уарнинг ҳаётларида фақатгина Умар, Абдуллоҳ, Уббод, Рофеъларгина эмас, балки яна бошқа кўплаб болалар ҳам жой олганлар.
Аллоҳнинг риояси ва баракоти бўлсин сизларга эй ўғил қизларим, қаранглар болалар билан бўлган барча муомалаларида қандай бўлганлар. Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) худди у зотни кўриб турганингиздек назар солинг.
Келинглар энди Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нафақат ўз фарзандлари балки кўчалардаги мусулмонларнинг болаларини ўйин ва шодликларида ҳамроҳ бўлганликларига назар солинглар.
Кўчадан ўтиб кетаётиб, болаларнинг ўйнаётганларини кўрардиларда: “Ким ўзиб кетса, унга мана шу, мана шу”, (яъни, мукофот) дердилар. Шунда улар бир-бирларидан ўзганларича У зотнинг олидларига югуриб келадилар ва ўзларини у кишининг елкаларига ва бағрларига отардилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларни бахтиёрлик, шодлик ва меҳрдан ўпиб, бағриларига босардилар. Шунингдек агар сен ҳам улардан бири бўлганингда эди, албатта сени бағриларига босардилар ва сен У зотга биринчи бўлиб келардинг. Дарвеқеъ биринчи бўлиб кела олармидинг?
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аббоснинг болалари Абдуллоҳ, Убайдуллоҳ ва Кусайрларни чорлаб: “Ким мен тамон ўзиб келса, унга манабу, мана бу”, дердилар.[1]
Уларга боқинглар. Улар масжидда эркаклар, аёллар ва болаларни тўплаб намоз ўқияптилар ва намозни узунроқ қилиб ўқишни истаяптилар. Лекин онасини соғинган гўдак йиғисини эшитсалар (она бу манзарани бола кўрадиган жойда кўрсатиб беради) Онага оғир қилиб қўйишдан қўрқиб намозни қисқартирардилар. Шундай қилиб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) гўдак йиғлаган чоғида уни онасининг меҳри ва мурувватидан маҳрум қилишни истамасдилар. Албатта она ўзининг жигаргўшасини азоби сабабли азоб чекади ва юмшоқлик, меҳр ва муҳаббат билан уни тинчлантиришга уринади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Албатта мен намозда туриб, уни узун қилишни истайман. Сўнгра гўдакнинг йиғисини эшитганимда онасига машаққат қилишни ёмон кўриб, намозни қисқартираман”.[2]
Кўрдингизми Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) гўдакларни йиғламасликка қанчалик харислар. Уларга бўлган меҳр ва шафқатлари қандай буюк!
Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) боқинглар. Улар масжидда мусулмонларга имом бўлиб, намоз ўқиб бераётиб, ўзлари билан жажжигина Хасан ёки Хусайнни кўтариб олардилар. Сўнг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намоз ўқиш учун олдинга чиқиб, болани ерга қўйдилар намоз учун такбир айтиб, намоз ўқидилар. Сўнгра бир сажда қилиб, уни узун қилдилар. Шунда саҳобалардан бирлари нима учун Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саждани бунчалик узун қилганларини кўриш учун бошини кўтаради, қараса гўдак Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) орқаларига чиқиб олибди. Улар эса саждадалар. Сўнгра халиги саҳоба таскин топиб, саждасига қайтади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хуфтон намозини тугатганларида одамлар: “Эй Аллоҳнинг Расули, Сиз намозингизжа шундай узоқ сажда қилдингиздан, саждани узун қилганингиздан хаттоки бизлар сиз билан бир ходиса рўй берди ёки сизга ваҳий келди деб ўйладик”, дедилар.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бундай ишлар бўлгани йўқ. Болагинам менинг устимга чиқиб олибди. То бир рохатланиб олгунига қадар саждани шошилтиришни ўзимга эп кўрмадим”, дедилар.[3]
Абу Бакрадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) масжидда намоз ўқиётган эдилар. Саждага борганларида Хасан бирданига уларнинг орқаларига ирғиб чиқиб бўйниларига ҳапичиб олади. Хасан ағдарилиб кетмаслиги учун аста-секин кўтарилдилар ва бундай ҳол бир неча бор такрорланган.[4]
Кўрдингми Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бола ўйинини тугатиб олишига харисликларини. Чунки бола ўйнаётган чоғида жуда хурсанд бўлади ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса болаларни хурсанд бўлишларини яхши кўрадилар. То бола ўзи чарчагунича имкон қадар вақтни чўздилар.
Бундай гўзал кўринишдан сўнг ота болаларини ўйнатади. Уларни елкаси ва орқасига опичлаб олиб бир оз ўйин кулги орқали улар билан айланади ва уларга Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) иқтидо қилаётганини етказади. Бу хабарни дархол айтиш керак, чунки ҳар бир ота Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) яхши кўради ва улар каби бўлишни истайди. Эй суюкли қизалоғим, сен ҳам Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) назар солгин. Бани Нажжордан бўлган жажжи қизалоқлар: “Биз Бани Нажжор қизлари, эҳ қандай ҳам яхши Муҳаммаднинг қўшнилиги”, деб ўйнаб шеър айтардилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса уларга: “Сизлар мени яхши кўрасизларми? Аллоҳга қасамки албатта мен сизларни яхши кўраман”, дедилар ва уларни бағриларига босиб, уларга бўлган муҳаббатлари ва хурсандликларидан қучоқлаб олардилар.
Ана кўрдиларингизми эй қизалоқларим, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қанчалик сизларни яхши кўрадилар ва сизлар билан уйнайдилар.
Мана бу воқеани Жобир ибн Самра Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳикоя қилади. Келинг уни ҳикоясини тингланглар.
У шундай дейди: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан биринчи намозни ўқидим. Сўнгра улар аҳли-оилаларининг ёнига кетдилар ва мен ҳам улар билан бирга бордим. Ул зотни икки болакай қарши олдилар ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларнинг юзларидан бирма-бир силадилар. Сўнгра мени юзимни ҳам силаганларида қўллари муздек ёки хушбўйлигини хис қилдим. Гўёки қўлларини атторнинг атр халтасидан чиқаргандек эдилар[5].
Кўрдингми, нима деб ўйлайсан, Жобир намоздан сўнг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан йўлларида ҳамроҳ бўляпти ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) икки болани уларни кутиб олганларини кўрганларида уларга: “Қаерда эдингиз? Нима учун шу чоққача уйғоқсизлар?” каби саволлар билан эсанкиратиб қўймадилар. Ҳаттоки Жобирга ҳам “Сен кичик дўстларинг билан бирга кетгин, мен бантман”, демадилар. Балки улар болаларни олдиларида тўхтаб, юзларидан силадилар ва улар билан уйнадилар. Жобир эса уларга боқиб турарди. Сўнг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзларининг ҳамроҳларига боқиб унинг ҳам юзини силадилар. Шунда Жобир Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қўлларидаги салқинлик билан ўткир хидни хис этди. Ҳаттоки у бу манзарани катта бўлганидан сўнг ҳам унутмади. Бу қандай буюк хулқ. Албатта бу Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хулқларидир.
Мана бу воқеани эса Зайд ибн Арқам Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ривоят қилади. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кимнингдир касал эканини билсалар, албатта уни зиёрат қилардилар, унинг ҳаққига дуои ҳайр қилардилар. Ҳаттоки касал бўлган болаларни ҳам бепарво қолдирмасдилар.
Бир куни Зайд ибн Арқамни бетоб эканини эшитадилар. Уни зиёратига борадилар ва кўнглини кўтарадилар. Тез орада Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу зиёратларидан сўнг Зайднинг ҳаётида қандай катта из қолганини кўрамиз. Ана кўрдингми қанчалик болаларни яхши кўриб, уларни зиёрат қиладилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мен катта одамман, ишларим кўп, бу ёш бола бўлса”, демадилар. Аксинча Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) фақатгина мусулмонларнинг болаларини зиёрат қилибгина қолмасдан, балки яҳудийларнинг болаларини ҳам зиёрат қилганлар.
Дарҳақиқат у кишидан Анас ибн Молик (розийаллоҳу анҳу) ривоят қиладилар. Бир яҳудийнинг боласи бетоб бўлиб қолади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) у ҳақида сўрайдилар ва уни зиёрат қилгани борадилар. Сўнг унинг бош томонига ўтириб, жуда қаттиқ касалга дучор бўлганини кўриб, унга раҳмилари келади ва “Мусулмон бўлгин” дейдилар. Шунда бола яҳудий отасига қарай бошлайди. Отаси унга: “Абу Қосимга итоат қилгин” дейди. Бола имонга келади ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳурсанд ҳолда: “Уни дўзахдан қутқарган Аллоҳга ҳамду сано бўлсин”, дея чиқиб кетадилар.[6]
Энди Хасан ва Хусайн билан Аллоҳнинг махлуқларининг энг раҳмлиси Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан юз берган хикояларини тингланглар.
Аллоҳ сизларни азиз қилсин, эй болаларим. Суюкли пайғамбарингизга боқинглар, у киши ҳазрати Фотимадан (розийаллоҳу анҳу) бир куни: “Болаларим қаерда?” деб сўрайдилар. Яъни, Ҳасан ва Ҳусайн. Ҳазрати Фотима (розийаллоҳу анҳа): Эй Аллоҳнинг расули, мана тонг оттирдик. Уйимизда эса ейиш учун ҳеч нарса йўқдир, дейди. Али (розийаллоҳу анҳу): “Мен уларни олиб кетаман. Сенда егулик ҳеч нарса бўлмай туриб, уларни сенинг олдингда йиғлаб қолишларидан қўрқмоқдаман”, дедида фалончи яҳудийнинг олдига кетди. (Яъни, Али (розийаллоҳу анҳу) оиласида ҳеч қандай таом йўқлигидан кичкинтойлари Фотиманинг олдида йиғлаб қолишларидан қўрқди ва уларни ўзи билан олиб кетди). Буни билган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ҳазрати Фотима уларга тушунтириб берган маконга шошилиб кетдилар. Сўнгра Хасан ва Хусайнни қўлларида ортиб қолган хурмони ўйнаб турганларини кўрдилар. Аллоҳга ҳамд бўлсинки таомланиб, еб олишибди. Мана бу эса хурмонинг қолгани.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Алига: Эй Али болаларимни кун қизиб кетишидан илгари қайтиб олиб боргин-а? дедилар. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёш болаларнинг жазирама иссиқда қолиб кетишларидан қўрқдилар. Шунинг учун уларнинг оталаридан у иккисини қайтариб олиб келишини талаб қилдилар. Лекин Алига бошқа нарса муҳимроқ эди. У фақатгина болаларни овқатлантириш учун кетаётгани йўқ эди. Балки Суюкли Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қизлари Фотима ўз уйида хали туз тотмаган эди. Али (розийаллоҳу анҳу): “Уйимизда ҳеч нарса қолмади. Эй Аллоҳнинг Расули, агарда ўтириб турсангиз, мен Фотима учун хурмолар териб келардим”, деди. Сўнгра Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қизлари Фотмаи Заҳронинг суюкли болалари билан токи Али Фотима учун бирмунча хурмо тўплаб келгунига қадар, уларни ўйнатиб ўтирдилар. Али (розийаллоҳу анҳу) ҳурмоларни тугунига солиб келди. Сўнгра Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Хасанни, Али эса (розийаллоҳу анҳу) Хусайнни кўтариб Фотиманинг олдига келдилар.[7]
Али ҳурмоларни яҳудий кишининг боғидан териб оларди. Яҳудий эса Алидан челак билан қудуқдан сув олиб, боғини суғориб беришини талаб қилганди. Али ҳам ҳар бир тортиб олинган челак сув эвазига биттадан хурмо олди.
Мана бу ҳодиса меҳрибон бобо ва меҳнаткаш отанинг икки болани тенгсиз меҳр билан парвариш қилишларидир. У Зот у иккисининг қаерда эканларини билиш билан хотиржам бўлмай, балки у иккисини ўз кўзлари билан кўришга ошиқдилар. Сўнгра уларни тўйишиб, сув ўйнашга тушганларини кўргач ҳам ҳотиржам бўлмадилар. Балки улар ҳавони исиб кетаётганини кўриб, оталаридан уларни кун қизиб кетмасидан илгари уйларига олиб қайтишини талаб қиладилар.
Қачонки У зотга (алайҳиссалом) Али Фоима учун хурмо териб бўлиб, тезда ортига қайтишини билдирганида, то ишини тугатиб қайтиб келганига қадар кутиб турдилар. Бу ишлари билан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Алига ҳам меҳрибонлик қилдилар. Қандай қилиб Али бор кучини сарфлаганидан сўнг ва мана бундай кун қизиғида боларини кўтариб келар экан?
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кутиб турдилар. Ҳасан ва Ҳусайн билан ўйнашиб, кулишиб уларни ҳурсанд қилдилар. Шу орада Али (розийаллоҳу анҳу) ҳам ишларини тугатиб келди.
Мана бу меҳрибонлик ва раҳматга боқинг. Энди У зотни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) яхши кўрасизларми, эй болажонларим? Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кимлигини кўрдингизми?
Агар У зот Мадинадан сафар, ғазот ёки бошқа сабаб билан кетсалар нима бўларди? Нима деб ўйлайсиз. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сафардан қайтиб ўзларини қарши олаётган шаҳар болаларини ва оила аҳлларидаги болаларни, улар тамон бир-бирларидан ўзиб келаётганларини кўрганларида шундай ҳолат юз бераркан. Абдуллоҳ ибн Жаъфардан ривоят қиладилар: Қачон Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сафардан қайтсалар, аҳли оилаларииинг болари билан учрашардилар. Бир гал У зот сафардан қайтиб келганларида мен у зотга ўзиб келдим. Улар мени уловларининг олд қисмига кўтариб олдилар. Фотиманинг болаларидан бири келган эди, уни орқа тарафига ўтказдилар. Бизлар уловда уч киши бўлиб, Мадинага кириб келдик. Яъни, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абдуллоҳ ибн Жаъфарни, Хасан ёки Хусайинни кўтариб олиб, уловларининг орқа қисмига кўтариб ўтказиб олдилар. У зотга салом бериш учун келган киши болаларнинг барчаларини орқаларида кўрарди.
Нуғойрнинг қиссаси
Саҳиҳайнда ривоят қилинишича Анас ибн Моликнинг она бир Умайр исмли укаси бўлган. Унинг кичкина қизил тумшуқли қуши ҳам бўлиб , Умайр у билан ўйнарди. Кунларнинг бирида қушча ўлиб қолади ва бола бориб бу ҳақида акасига: “Қушчам ўлиб қолди”, деб хабар қилади. Анас эса бориб Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хабар қилади. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Умайрга: “Эй Або Умайр бу қушчага нима қилди? Аллоҳ бу мусибатингизда сабр бардошли қилсин”, дейдилар.
Қандай қилиб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мусулмонларнинг мушкуллари, даъват ишлари ва кофир ҳамда яҳудийларнинг аҳволлари, кимнингдир тўйи, кимнидир шаҳид бўлиши ва яна кимнидир касал бўлиб қолиши каби ишларига қарамасдан вақт топди эканлар. Улар бир болани ўйнаши ва севган қушини ўлимига таъзия билдиришга вақт топармиканлара?!
Ҳа, у киши болаларни яхши кўрар ва уларнинг ташвишларидан ташвишга тушардилар. Шунингдек Набий (алайҳиссалом) ўрнак ва намуна эдиларки, агарда бирон-бир уйга кирадиган бўлсалар, ундаги болаларга эътибор қаратиб, қадрли ва севимли меҳмон бўлардилар.
Вой бунинг чиройлилигини, вой бунинг гўзаллигини
Бу кичик қизалоқ Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) яхши кўриб қолган ва у киши унинг кўйлагини мақтаганларини унутмади. Бу нарсани эса кўпчилик қизлар ёқтирадилар. Дарҳақиқат Умму Холид бинти Холид ибн Саъд ибн Ос отаси билан Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига келади. Кичкина Умму Холид бу манзарани унутмади ва бу ҳақида шундай ҳикоя қилади: Мен отам билан Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига бордим. Эгнимда сариқ кўйлагим бор эди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ованраҳу, санраҳу”, дедилар. Ровий айтади: У ҳабаший тилида: “Вой бунинг чиройлилигини, вой бунинг гўзаллигини”, деган маънодадир. Қизча айтади: Мен бориб у кишининг нубувват муҳрларини ўйнай бошладим. Отам мени уришиб берди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қизчани ўзига қўй”, дедилар. Сўнгра У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кийимингни кийиб эскиртиргин, сўнгра бошқа кийимингни кийиб эскиртиргин, сўнгра бошқасини кийиб эскиртиргин”, деб дуои ҳайр қилдилар.[8]
Холид ибн Саид Ҳабашистонга аҳли оиласи ва қизи билан ҳижрат қилган эди.
У гўдак қиз отаси билан Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларида бўларди, у зотнинг мажлисларида бўлишдан қўрқмасди, балки ўйнаб, кулиб юрарди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса бунга эътироз билдирмадилар. У нубувват муҳрини (у бўртиб чиққан устида бир неча тук ўсган бир бўлак гўшт бўлиб, қизилга мойилроқдир) ўйнашга тушди. Муҳрнинг жойи Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бўйниларига яқин жойдаги икки елкаларининг орасида эди. Сўнгра унинг кўйлагини чиройли экан деб мақтадилар ва қизалоқ тушунадиган ҳабаший тилда у билан ҳазиллашдилар. Сўнг уни кийимини то эскиргунича кийиб, сўнг бошқа янгисини кийиб уни ҳам эскиртиришини, яъни унинг умриниузун бўлишини тилаб, дуои ҳайр қилдилар.
Эй Зувайнаб
Ота-онанг сени исминг билан чақиришларини истайсанми ёки эркалаб чақиришларини яхши кўрасанми?
Сенчи эй Марям, отанг сени “Марямчагинам”, деб чақиришини хоҳлармидинг? Ёки сен эй Суҳайло, отанг сени Суҳайлогинам ёки бошқача эркалаб чақиришини истармидинг?
Ҳазрати Умму Салама онамизнинг Зайнаб исмли қизлари бор эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни ўйнатар, у билан ўйнашар, ҳазиллашар ва бир неча бор “эй Зувайнаб, эй Зувайнаб” (Зайнабча), деб уни чақирардилар.[9]
[1] Бу ҳадисни Аҳмад ҳасан деганлар.
[2] Бухорий, Абу Довуд ва Насоийлар ривоят қилганлар
[3] Насоий, Ҳоким, Аҳмад саҳиҳ санад билан ривоят қилганлар
[4] Аҳмад, Базорий ва Табарийлар ривоят қилганлар. Аҳмаднинг кишилари саҳиҳ кишилардир.
[5] Муслим ривояти
[6] Бухорий ривояти
[7] Ҳадиснинг матнини Табароний исноди ҳасан билан риовят қилган.
[8] Бухорий ривояти
[9] Ҳадиснинг силсиласи саҳиҳ
Яна ким сени унингдек яхши кўради
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Қадрли болаларим сизларга пок қалбли, қадри буюк, сизларни қаттиқ яхши кўрувчи киши ҳақида сўзлаб бераман. У сизларга муштоқдир ва сизларни кўриш орзусидадир. У мунис киши бўлгани учун, Аллоҳнинг барча махлуқларини, болалару катталар, бойлару фақирларни, қўйингки барча инсонларни, ҳатто ҳайвонлар, қушлар ва жамододларни ҳам яхши кўради. Унинг раҳмат ва шафқати барча маҳлуқотни қамрай олади. Дарҳақиқат у меҳр ва раҳматини У зотни таниган ва танимаган барчага илтифот қилган зотдир. Унинг қалбида нафрат, қасос ва таъмага ўрин йўқ, ҳатто қаттиқ азият торттирган душманларига нисбатан ҳам. Балки У зотнинг мурувват кўрсатиш ва кечиримли бўлиш табиатлари, ўзларига ёмонлик қилган кишиларга ҳам яхшилик қилишлари ҳаёти дунёда тутган йўллари эди.
Янгиликлар
- Россияни Ислом мамлакатига айлантириш
- Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
- АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
- Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
- Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
- Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
- Ноёб кутубхона ёниб кетди
- Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
- Бош вазири ўринбосари...
- Халқаро мусулмон ёшлар кенгаши Кения ёшларининг қобилиятини оширмоқда
Янгиликлар
- Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
- Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
- Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
- Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
- Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
- Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
- Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
- Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
- Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
- Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди




