Tools
A+ R A- wide normal
Register Login
  • Skip to content
  • Форум
Биласизми?


ArtCreativeFace Like Button Module

Муслимат.уз. ҳажда (2)

E-mail Босма PDF

Аллоҳ таолонинг инояти ила муслимат.уз сайтининг вакиласи Оминахон бу йилги ҳаж ибодатини адо қилиш учун падари бузуруклари Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ва волидаи меҳрибонлари Фотима ҳожи ая хонимлар билан бирга муқаддас ерларга етиб келди. Оминахон ҳозирда муслимат.уз сайтидаги опа-сингиллари ва дугоналари учун фоторепортажлар юбориб туришни ният қилган. Аллоҳ хоҳласа, ҳаж сафари таасуротларини кейнчалик тақдим қилмоқчи.
Эътиборингизга Оминахон тайёрлаган дастлабки фотоларни ҳавола қиламиз:

 

Мадина манзаралари

Муслималар масжиди набавийда

масжид набавий

Пайғамбаримиз зиёратларида

Румад тоғи

Ҳазрати Ҳамза ва шуҳадолар қабристони зиёрати

Уҳуд

Масжид қиблатайн

7 масжид

Қубо масжиди

Мадина ва Макка йўллари

Минода ҳожиларни кутиб олиш учун тайёргарликлар кетмоқда

Ушбу кунлари мўъмин бандалар йилнинг кундуз кунларининг энг фазийлатли ўн кунини яшамоқдалар. Зотан Зулҳижжа ойининг биринчи ўн куни Аллоҳ таоло томонидан ана шундай фазийлатли этилгандир. Бу кунларда қилинадиган ҳар бир яхши амалнинг ажри кўпайтириб берилади. Шунинг учун ҳам, ҳожилар кўпроқ ибодатга ўзини урадилар. Кеча Масжидул Ҳаромга бориш учун бизга ажратилган авто уловдан тунел олдида тушишга мажбур бўлдик. Сўнг иккита тунелдан пиёда ўтиб бориб шом намозига зўрға улгирдик. Одам кўплигидан намозни ташқарида ўқидик. Одам зичлигидан ҳар бир қадам қўйиш учун бир қанча уриниш керак бўлди. Олти соат чамаси ҳарамда бўлдик.

Бу соатларнинг ҳар лаҳзаси умрга татугулик. Ҳарамда кўрган ҳар бир нарса катта ибрат. Шу ёшгача жаноза намозини эшитар эдиму кўрмаган эдим. Бу ерда ҳар намоздан сўнг жаноза намози албатта бўлади. Шом намозидан кейин жаноза намози ўқидик. Сўнгра олдимиздан маййитларни олиб ўтишди. Бешта экан. Бу ҳолни биринчи марта кўрганим учун жуда ҳам таъсирландим. Маййитлардан учтаси эҳромда экан. Беихтиёр кўзимга ёш келди. Қандай чиройли ўлим. Аллоҳ уларни ҳам, бизни ҳам мағфират қилсин!

Қайтишимизда бизнинг автоуловимиз ҳарамга яқин жойга келиб унга чиқдик. Сўнгра Аллоҳга шукрлар қилиб турар жойимизга қайтдик. Аллоҳ жалла жалолуҳу ихлос билан қилган ибодат ва дуоларимизни қабул айласин!

Дуо ва саломлар билан Оминахон.

 

 

 

 

Янгиликлар

  • Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
  • АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
  • Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
  • Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
  • Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
  • Ноёб кутубхона ёниб кетди
  • Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
  • Бош вазири ўринбосари...
  • Халқаро мусулмон ёшлар кенгаши Кения ёшларининг қобилиятини оширмоқда
  • Қаззофийнинг ўлими ва халқаро ҳуқуқ

Янгиликлар

  • Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
  • Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
  • Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
  • Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
  • Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
  • Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
  • Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
  • Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди
  • Форум
Desktop Version hilol.uz © web studiyasi | Muslimaat.UZ. All rights reserved.



  • Паролингизни унутдингизми?
  • Логинни унутдингизми?
*
*
*
*
*

* Field is required