Odinaxon Muhammad Yusuf
Веб-сайт: E-mail: Ушбу e-mail манзил спам-ботлардан ҳимояланган, уни тасвирлаш учун JavaScript-ни ёқишингиз лозим.

Япон аёлларининг хижоб кийиш маҳорати
1-қисм
Мен исломни қабул қилганимда, тўғрироғи ҳақ дин бўлмиш исломга қайтганимда Франция мактабларида ҳижобга қарши таъзиқлар кучаяётган вақти эди. Бу ҳозирги вақтгача давом этиб келаяпти. Ҳукумат хомийлик қилган мактаблар динга нисбатан нейтрал ҳолатда бўлишлигига рўмол ўрашлик зид келади деган фикр олға сурилмоқда. Хаттоки мен мусулмон бўлмаганимда ҳам, муслима талабаларнинг бошидаги рўмоли устида шунчалик оворагарчиликка нима ҳожат экан деб ўйлаганман.
Ғайридинлар “мусулмонлар рўмолни қуллик давридаги анъанага муккасидан кетганликлари учун ўрашади, бу аёлларни камситишдир” деган ғояни ҳали ҳам илгари сурадилар. Улар хижобини ечмасдан туриб аёллар озодликка ва мустақилликка эриша олмайдилар деган фикрдадирлар. Баъзи исломий билимга эга бўлмаган ёки саёз фикрли бўлган мусулмонлар ҳам шундай фикрлайдилар. Атеизм ва эклектик дунёқарашга кўникиб қолган айрим кимсалар ислом абадий ва барча замонларга мос келишлигини англай олмайдилар. Бутун дунёдаги аёллар, хаттоки араб бўлмаганлар ҳам, хижобни қуллик давридаги анъанага бўйсунганликлари учун эмас. ислом шариати буюргани учун кийишади. Мен ҳам шуларнинг бириман. Менинг хижобим бир миллат кийими ёки анъанавий кийим эмас, у ҳеч қандай ижтимоий ё сиёсий маънони англатмайди. Бу фақатгина менинг диний либосимдир. Мен хижобни Парижда исломни қабул қилганимдан бери кияман. Хижоб кийиш ҳолати, мамлакат ёки диний тушунчасига қараб ўзгаради. Францияда мен кўйлагимга мос тушадиган ва менга ярашадиган оддий рўмол ўрар эдим. Замонавий деб аташ ҳам мумкин. Хижоб менга нимани англатади?
Мен исломни қабул қилаётганимда, қандай қилиб ҳар куни беш вақт намоз ўқийман ва хижоб ўрайман деб ўйлаб ўтирмаганман. Агар булар ҳақида ўйлаганимда балки ортга чекинган бўлар эдим. Париждаги бош масжидга бормасимдан олдин, менинг исломга ҳеч қандай алоқам йўқ эди, шариатдаги ҳеч нарсага амал қилмас, хижоб киймасдим, буларнинг бари менга нотаниш, бундай мажбуриятлар мен учун тушунарсиз эди, лекин менда мусулмон бўлиш истаги шунчалик кучли эдики, (Аллоҳга ҳамдлар бўлсин), “бошқа дунё”да мени нималар кутаётгани ҳақида қайғурмасдим.
Масжиддаги маърузани эшитганимдан кейин хижобнинг фойдаларини англаб етдим. Хаттоки масжиддан чиққанимдан кейин ҳам рўмолимни ечмадим. Маъруза менинг руҳиятимда номаълум илоҳий қониқиш ҳосил қилди ва мен рўмолимни ечишни истамадим. Ҳаво совуқ бўлганлиги учун атрофдагилар менга эътибор беришмади, аммо мен Аллоҳ билан биргадек, Аллоҳга янада яқинроқ пок ва ҳимоялангандек эдим. Парижда эркаклар менга қараганда ўзимни худди мусофирдек ҳис қилардим. Хижобда мени пайқашмасди ва мен ёт кўзлардан ҳимоялангандим.

Огоҳ бўлгин муслима синглим.
1-қисм 1969 йили “Макияж қирол”ларидан бири ҳайвонот боғида дўсти билан сайр қилиб юрарди. Унинг дўсти маймуннинг бўйнида ҳаво ранг, жигар ранг, яшил рангларни кўриб қолди. У маймунларга ишора қилиб, кулгудан ўлай деди, шунда “Макияж қироли” унга қараб: “нима дейсан 1970 йилда шу кўринишни аёлларга ўтказсак?” Дўсти ҳайратланиб: “Буни иложи борми? Қайси аёл буни қабул қиларкин?!” Шунда Кутюрье жавоб берди: “мен буни шундай уюштириманки, аёллар бу кўриниш учун тилларини осилтириб югуришади”. Улар гаров ўйнашди. Сўнг барча оммавий ахборот воситаларида, аёллар жўрналларида катта рекламалар берила борди. 1970 йил ўтмасдан аёлларнинг бўйинларида рангли камалаклар пайдо бўлди ва Кутюрье гаровда ютди. Азиз муслима – синглим! Дарҳақиқат, замонавий алдовчилар, йўлдан оздирувчилар жуда кўп. Йўлдан озишнинг ашаддий замонавий услублари мода кетидан қувиш, сунъий гўзалликка интилишдир. Аҳир, пайғамбаримиз (с.а.в.) : “аёл кишининг ўзи йўлдан оздиришга сабаб бўлувчиларнинг каттаси ҳисобланади”,- деганлар. Зарр ибн Хубайш айтади: “Аллоҳ таоло аёлни яратганида Иблис аёлга деди: сен менинг элчимдирсан, сен менинг армиямнинг ярмисан, сен менинг яширин жойимсан, сен менинг нишонга беҳато урадиган ўқимдирсан”. Ўтган асрнинг бошлари “Аёлларнинг озодлиги ” шиори остида ўтди. Ёвуз кучлар халқларни айнитиш, эркакларни йўлдан уриш учун бундан яхшироқ иш йўқлигини билишарди. Улар бунга барча йўллар билан эришмоқчи бўлдилар. Иқтисодий эркинлик шиори остида , унинг ҳақ-ҳуқуқларини қайтариш шиори остида, уни саводини чиқариш ва иш билан таъминлаш шиори остида чиқдилар. Асосий уни кўчага чиқариш, чиқарганда ҳам ярим ялонғоч ҳолда чиқариш. Агар у ёпиниб, ўраниб чиқса, ҳаёсини сақлаган ҳолда чиқса, бундан фойда йўқ. Чунки бу билан инсониятни йўлдан оздириш мумкин эмас. Аёл киши эркакларни васваса қилувчи ва ўзига мафтун қилувчи бўлиши керак. Аммо бунга қайси йўл билан эришилади? “Йўл”- бу мавжуд бўлган барча усулларни ишга солиб оммага ёйиш. Бу мавзуни ёзувчи- шоирлар, журналистлар ёритаверсинлар. “Йўл”-бу кинематорграф...фоҳишаликка чақирувчи кинолар олишаверсин. “Йўл”-бу радио ва телевидение... махсус журналлар. “Йўл”-гўзаллик салонлари. Косметикани ишлаб чиқариш. “Йўл”-бу жамиятда мафтункор аёлсиз маъносиз ҳаётни яратиш Ва бу кўпгина мамлактларда ўз самарасини берди. У нималарга олиб келди? Бу саволга ўзингиз жавоб топиб кўринг. Эй, ақли расо муслима синглим, Аллоҳдан қўрқиб, шайтон ҳамда унинг инс ва жинслардан, инсонлардан бўлган армиясининг қўлида ўйинчоқ бўлма. Сенинг имоннинг жамиятни тўғрилайди, сенинг ишончинг ёввуз кучларни мақсадини чиппакка чиқаради. Ҳозирги кунда аёллар ҳаддан кўп косметика ва макияжга эътибор қаратишади. Мен ўзимни пластикдан ясалган, ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган, фақатгина яхши кўриниш ва харакати мавжуд бўлган болаларнинг қўғирчоғига ўхшаш чиройли суръат каби бўлишликка розилик беришни камситиш деб ҳисоблардим. Аёл киши ўзининг фақат ташқи кўринишига эътибор беришлигини жавонга ўхшатса бўлади. Жавоннинг сенга силлиқ эшиклари, чизиқларининг чиройи, ундаги ёрқин кўзгу, ушлагичларининг бежиримлиги ёқади. Лекин уни очсанг, унда ҳеч нима топа олмайсан. Унинг қиймати ташқи кўринишидадир. Ўзиниг ички дунёсига, имонига, тақвосига эътибор берадиган аёл ҳар хил зархаллар билан безатилмаган, эшиклари оддий, ушлагичлари арзон бўлган жавонга ўхшатилади. Уни очсанг, ичи тўла дури-жавоҳирларни топасан. Ҳақиқат ҳам айнан шунда.

Оилавий ҳаёт
1-қисм Пайғамбар хонадонидаги намуналар Тирикликда ҳам вафот этгандан кейин ҳам эр-хотинлик ҳақларига риоя қилиш Оиша розиёллоҳу анҳодан: «Мен Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам аёллари ичида Ҳадича розиёллоҳу анҳога гарчи у кишини кўрмаган бўлсам ҳам рашк қилганимчалик биронтасига рашк қилмаганман. Чунки Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам уни кўп эслардилар. Агар қўй сўйсалар, уни бўлакларга бўлар, сўнг Ҳадичанинг дугоналарига ҳам жўнатар эдилар. Бир куни мен Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламга “Гўё дунёда Ҳадичадан бўлак аёл йўқдай!”- деган эдим, Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа, (дунёда) Ҳадичадек аёл бўлмаган! У жуда ажойиб эди. Ундан фарзандларим ҳам бор»,- дедилар. Ҳадисдан олинган сабоқлар 1) Ҳадисда Набий саллолоҳу алайҳи ва салламнинг олийжаноб хислатлари, гўзал сифатлари, ҳалимлиги ва аёлларига нисбатан -вафот этиб кетган бўлса ҳам- муҳаббати ҳамда ўша аёлидан кўрган яҳшиликларини унутмаганлиги зикр қилинган. 2) Ҳадисда Ҳадича розиёллоҳу анҳонинг фазли ва у муҳтараманинг Набий саллолоҳу алайҳи ва салламга қанчалик азиз ҳам суюкли бўлганликлари баён этилган. 3) Киши аёлининг қадр-қиммматини тириклигида ҳам вафот этгандан кейин ҳам унутмаслиги лозим. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламдедилар: «Сизларнинг энг яхшингиз ўз оиласига яхши муомалада бўлганганингиздир. Мен эса сизларнинг орангиздаги ўз оиласига энг яхши муомала қилгувчи кишиман.[1] 4) Рашкнинг[2] эр-хотин орасида мавжудлигига исбот бор. Рашк энг фозила аёллардан ҳам содир бўлиши мумкин. Имом Табарий айтади: «Рашк аёллар табиатида бўлгани учун рашк қилиш мумкин, лекин Аллоҳ ва Росули ҳаром қилган нарсаларга ўтиб кетмаслиги лозим». 5) Яхши кўрган кишингизнинг яхши кўрганларини ҳам яхши кўринг. 6) Айрим кишилар иккинчи хотинга уйлангандан кейин, аввалги хотинининг яхшиликларини эсдан чиқарадилар. Бу хато, албатта. 7) Аёл ўзининг юриш туриши ва чиройли муомалалари билан эрининг муҳаббатини қозониши лозим. Зеро, яхши хотин эрига ҳаёт қувончинитақдим этиб, гўзал муҳит яратиб беради. Яхши аёл оилани боғу бўстонга, ёмон аёл эса чўл-биёбонга айлантиради. Аёллар билан мулойим муомала қилиб, улар муҳаббатини қозонмоқ лозим Оиша розиёллоҳу анҳодан: «Хабаш найзабоз ўйинчи болалар масжидга ўйин кўрсатиб кириб келишди. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам «Эй Ҳумайро[3]уларни томоша қилишни хоҳлайсизми дедилар. Мен: «Ҳа» дедим. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам эшик ёнида турдилар, мен эса ёнларига келдим-да иягимни муборак елкаларига қўйдим ва яноғимни яноқларига текказдим. Хабашлар ўйин кўрсатиб: «Абул қосим жуда яхшидир»,- дейишарди. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам «Етар энди» дедилар. Мен: «Ё Росулуллоҳ шошманг» дедим. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам бироз турдилар. Сўнг яна «Етар, энди» дедилар. Мен яна «Ё Росулуллоҳ, шошманг» дедим. Ҳабашларни томоша қилишни хоҳламас эдим, лекин мен аёлларга Росулуллоҳнинг мен учун турганликлари ва мени қадрлашлари аёлларга етиб боришини хоҳлардим.[4] Ҳадисдан олинган сабоқлар 1) Бу ҳадисда аёларга мулойим муомала қилиб, улар муҳаббатини қозониш баён қилинган. 2) Ҳайит кунлари оилага ҳар хил бадан роҳатланадиган, Аллоҳ таъоло ҳалол қилган берган нарсаларга шароит яратиб бериш шариат руҳсат этган амаллардан эканлиги баён қилинади. Чунки ҳадисда зикр қилинган воқеа ҳайит кунида бўлган эди. 3) Ҳайит кунлари ҳурсандчиликни зоҳир қилиш- дин ибодатларидан саналади. 4) Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламнинг ўз аҳли аёлларига ва бошқаларга қилган яхшиликлари, чиройли хулқлари, меҳрибончиликларини ҳар-бир эркак ўзида мужассам қилиши лозимлиги баён қилинган. 5) Оиша розиёллоҳу анҳони Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам қанчалик яхши кўришлари баён қилинган. Шунинг учун ҳам Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламдан «Одамлар орасида энг яхши кўрган кишингиз ким?»- деб сўраганларида «Оиша» деганлар.[5] 6) Ҳар кимни ўзи яхши кўрган исм билан чақириш ҳам лутфга киради. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам Оиша розиёллоҳу анҳони «Эй Ҳумайро», яъни «Оппоққина» деб чақиряптилар. Баъзан: «Эй Оишa, Жаброил сизга салом йўллаяпти»,[6] деб оҳирги ҳарфини тушириб айтганлар. [1] Саҳиҳ ҳадис. [2] Рашк бир кишига тегишли бўлган нарсада бошқа бировнинг шерик бўлиши натижасида қалб ҳаяжонланишидан олинган. Бу кўпроқ эр-хотинлар ўртасида бўлади. [3] Ҳумайро - Ҳижозликларнинг тилида қизил сочлиларга айтилади, бу ўринда эркалаш маъносини билдиради. [4] Насоий ривояти. [5] Бухорий ва Муслим ривояти. [6] Муттафақун алайҳ.

Ҳақиқатдан ким тонар
Ажаб дунё, ажаб хилқат,
Ўз-ўзича бўлмаган.
Етти қат еру- самовот,
Бежиз яратилмаган
Моддиюнчи -ким ўзи у?
Ҳақиқатдан ким тонар?
Боши тошга урилса-ку
Оллоҳ керак бўб қолар.
Бекорчи гап тил оғритар
Шаҳодат айт биродар
Малакул мавт келар чоғда
Иймон керак бўб қолар
Эскичамас Қуръон-қомус
Дарс биз кўзи сўқирга
Бекорчимиз аммо вақт йўқ
Қўлга олиб ўқирга
Жон ширин –ширин ҳаёт
Оллоҳ синов, дард берар
Шифо излаб охир “Нажот”
Қуръон керак бўб қолар
Айтишсалар таниймиз-у
Кибор казо-казони
Аммо яхши танимаймиз
Барҳақ Расулуллоҳни
Унутманглар фақат шуни
Ёлғизлик қийин бўлар.
Ҳисоб – китоб бўлар куни
Сарбон керак бўб қолар
Янгиликлар
- Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
- АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
- Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
- Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
- Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
- Ноёб кутубхона ёниб кетди
- Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
- Бош вазири ўринбосари...
- Халқаро мусулмон ёшлар кенгаши Кения ёшларининг қобилиятини оширмоқда
- Қаззофийнинг ўлими ва халқаро ҳуқуқ
Янгиликлар
- Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
- Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
- Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
- Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
- Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
- Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
- Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
- Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
- Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
- Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди




